Саркарова Зарифа Хамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пневмотранспорт тизими элементларини ейилишини тадқиқ қилиш ва трибологик хоссалари ошириш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/T5351
Илмий раҳбар: Сайидмуродов Мирзоҳид Мирзарахимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.T.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Азизов Шухрат Маматович, техника фанлари доктори, профессор, Юлдашев Козимжон Комилжонович, техника фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта пневмотранспорти тизимида ишловчи марказдан қочма вентилятор парракларининг ейилиш механизмларини тадқиқ қилиш, углерод толали композит паррак конструкциясини асослаш ҳамда унинг трибологик, мустаҳкамлик, аеродинамик ва энергетик кўрсаткичларини яхшилашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пневмотранспорт вентилятори парракларининг “газ–заррача–сирт” тизимидаги абразив ва эрозион ейилиш механизмлари умумлаштирилиб, ейилиш ҳажмини оқим тезлиги, заррача консентрацияси, урилиш бурчаги ва материал қаршилиги билан боғловчи трибологик модел таклиф этилган;
пневмотранспорт вентилятори парракларининг “газ–заррача–сирт” тизимидаги абразив ва эрозион ейилиш механизмлари умумлаштирилиб, ейилиш ҳажмини оқим тезлиги, заррача консентрацияси, урилиш бурчаги ва материал қаршилиги билан боғловчи трибологик модел ишлаб чиқилган;
марказдан қочма вентилятор паррагининг чиқиш бурчаги ва айланиш частотасининг абразив заррачалар мутлақ тезлиги ҳамда кинетик энергиясига биргаликдаги таъсир қонунияти ишлаб чиқилган;
вентилятор парракларининг массаси энергия сарфига таъсири назарий ва тажрибавий жиҳатдан таҳлил қилиниб, паррак массасини камайтириш вентиляторнинг номинал қувват сарфини пасайтириш ҳамда парракли диск конструкциясини енгиллаштиришнинг самарали усуллари тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ташувчи пневмотранспорт ускунаси учун оқим параметрларини бошқариш қурилмасига эга бўлган янги вентилатор конструкцияси ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
пахта пневмотранспорти учун марказдан қочма вентиляторига дастлабки талаблар тасдиқланган ((“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2025 йил 26 декабрдаги № 02/06-2985-сонли маълумотномаси). Натижада, пневмотранспорт тизими учун ишлаш муддати 2,2 марта юқори, энергия-ресурстежамкор марказдан қочма вентилятор ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
марказдан қочма вентилятор Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидага пахта-тўқимачилик кластерларида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2025 йил 26 декабрдаги № 02/06-2985-сонли маълумотномаси). Натижада, фойдаланишдаги тўғридан-тўғри ҳаражатлар 1,7 мартагача камайиши ва марказдан қочма вентиляторнинг ekspluatasion кўрсаткичлари 30-40 фоизга яҳшиланишига эришилган;
пахтани ҳаво ёрдамида ташувчи пневмотранспорт ускунаси вентилатор рационал параметрлари «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси» тасарруфидаги “Наманган тўқимачи кластер” МЧЖГА қарашли “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2025 йил 26 декабрдаги № 02/06-2985-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта пневмотранспорти энергия сарфининг камайишига эришилган.