Тошназарова Дилнавоз Олимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва инглиз тилларида сўз бирикмаларининг ўрганилиши”, мавзусида 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3895.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Жуманиязов Атабай, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Худайқулов Абдулла Эшқувватович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент; Казаков Илхам Розмаматович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тиллари тизимидаги соматик лексемали сўз бирикмаларининг таркибий-деривацион, лексик-семантик ва услубий хусусиятларини қиёсий-типологик аспектда очиб бериш ҳамда уларнинг инсон ҳиссий-руҳий идроки ва оламнинг лисоний манзарасини шакллантиришдаги ўрнини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тиллари лисоний материали асосида сўз бирикмаларининг шаклланишида қонуниятларининг универсал табиати далилланди ҳамда инглиз тилидаги аналитик нол кўрсаткичли ясалиш ва ўзбек тилидаги аффиксал ясалиш усулларининг типологик муштараклиги қиёсий-дериватологик жиҳатдан асосланган;
соматик компонентли бирликларда синтактик инверсия (ўрин алмашуви) натижасида юзага келувчи номинативликдан преддикативликка ўтиш жараёнининг лингвистик чегаралари аниқланди ҳамда конструкциялардаги мақом ўзгариши фалсафий-мантиқий жиҳатдан умумийлик ва хусусийлик категорияларининг лисоний воқеланиши эканлиги исботланган;
кўз лексемаси иштирокидаги бирликларнинг семантик майдони инсоннинг борлиқни англашдаги беш ҳиссий аъзоси ва руҳий фаолияти (персептив идрок) ҳосиласи эканлиги аниқланди ҳамда соматик бирликларнинг денотатив (тиббий-биологик) ҳолатдан ижтимоий-прагматик мазмунга трансформацияланиш механизмлари лингвокогнитив жиҳатдан очиб берилган;
бадиий матнда сўз бирикмалари компонентларининг мантиқий номутаносиб бирикиши натижасида юзага келувчи “кутилмаган эпитетлар” ва оксиморон ҳамда синестезия ҳодисаларининг лингвопоетик табиати аниқланди, шунингдек, услубий бўёқ тушунчасининг ранг белгисидан руҳий-эмоционал белгига кўчиш хусусиятлари қиёсий баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги сўз бирикмаларининг ўрганилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунига асосан “Инглиз ва ўзбек тилларида сўз бирикмаларининг ўрганилишига доир электрон ўқув қўлланма” маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 23-февралидаги 22998 рақамли гувоҳномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларида сўз бирикмалари ва уларнинг жонли нутқда фаоллик даражалари инобатга олинган ҳамда мазкур тил бирлиги фойдаланувчиларга атрофлича слайдлар ва тестлар орқали тушунтирилганлиги тан олинган;
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-йил 1-июндан 2025-йил 31-майгача бажарилиши мўлжалланган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида нашр қилинадиган “KOMPARATIVISTIKA” (Comparative Studies) илмий электрон журналининг 4-сонида “Кўз” компонентли сўз бирикмаларининг лингвопоетик масалалари” мақоласи нашр қилинган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 25-ноябрдаги №01/757-сон маълумотномаси). Натижада “кўз” компонентли сўз бирикмалари квантитатив ва квалитатив таҳлили асосида уларнинг мазкур тилларда англатадиган семантик маъноларининг ўхшаш ҳамда фарқли томонлари чоғиштирилишига, конкрет таснифланишига эришилган;
Чоғиштирилаётган тилларда сўз бирикмаларининг таърифи ҳақида янгича фикр ва мулоҳазалар берилиб, уларнинг пайдо бўлиши, моҳиятига ҳам фалсафий, ҳам лисоний томондан нисбат берилган; бирикма компонентларининг синтактик эргашиш муносабатлари ўрганилган; мазкур тил бирлигининг таркибий, тартибий, синтактик муносабатдаги ўрни ҳамда сўз бирикмаларига алоқадор сўзларнинг ўзаро ифодалаш ва ифодаланиш, аниқлаш ва аниқланилиш муносабатлари борасидаги
таҳлилларининг натижаларидан; сўз бирикмаларининг синтактик муносабат шаклларидан айнан “мослашув”ли бирикма турига янгича берилган таърифдан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 02-декабрдаги №04/1-3481-сон маълумотномаси). Натижада амалий грант доирасида яратилган электрон платформанинг ўзбек ва инглиз тиллардаги сўз бирикмалар билан боғлиқ жиҳатлар асосида бойиши ҳамда такомиллашиши таъминланган;
Диссертация натижаларидан, хусусан, инглиз ва ўзбек тилларидаги сўз бирикмалари, бирикмаларнинг ўрганилиши, бирикма компонентларининг бирикиш
усуллари ва йўллари ҳамда сўз бирикмаларининг семантик таҳлили, икки тилдаги
кўчма маъноли сўз бирикмалари каби хулосалардан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Ассалом Хоразм”, “Хоразм 24” information дастурларида, “Аёл ва жамият” радиоешиттиришида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-июлдаги №490-маълумотнома). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларда жонли мулоқот жараёнида ушбу тиллардаги сўз бирикмаларининг турли шакллари билан боғлиқ масалаларни атрофлича ёритиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish