Валиева Шахло Акмаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Инглиз тили ўқитишда бошланғич синф ўқувчиларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш методикаси, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7485.
Илмий раҳбар: Мамаджанова Нозима Адҳамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Тухлиева Дилфуза Боқижон қизи, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент; Зебо Ботирова Хакимжон-қизи филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тили таълими жараёнида медиакомпетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг медиакомпетентлигини шакллантиришнинг консептуал асослари, “медиакомпетентлик” тушунчасининг мазмун-моҳияти хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий парадигмалари доирасида тизимлаштириш асосида медиатаълимнинг дидактик имкониятлари ва ўқувчиларнинг ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш механизмларини бошланғич таълим вариатив ўқув муҳитига татбиқ этишнинг педагогик имкониятлари очиб берилган;
бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг медиакомпетентлигини ривожлантиришнинг методик тизими хорижий тилни ўқитиш ва медиасаводхонлик элементларини интеграциялаш, медиаконтентлар билан ишлашнинг кичик мактаб ёшига мос педагогик алгоритмлари ишлаб чиқиш асосида дарс жараёнини рақамли ресурслар билан бойитишнинг устувор дидактик имкониятлари дифференциал тартибда такомиллаштирилган;
бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларининг медиакомпетентлигини ривожлантиришнинг педагогик модели мақсадли, мазмунли, протсессуал ва натижавий блоклар интеграцияси ҳамда ўқувчиларнинг медиаконтентларни идрок этиш даражаларига кўра ривожлантириш траекторияларини аниқлаш, медиалингвистик машқлар ва когнитив визуаллаштириш воситалари ҳамда дарс жараёнида медиакейс ва мултимедиа лойиҳаларидан фойдаланишнинг технологик алгоритмлари асосида асосланган;
бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг медиакомпетентлигини ривожлантиришга доир методик тавсиялар дарс жараёнида медиаресурсларни дидактик адаптация қилиш тамойиллари, медиаматнлар билан ишлашнинг ўқувчи ёшига мос вариатив модуллари асосида ўқувчиларнинг ахборотни мустақил таҳлил қилиш кўникмаларини баҳолаш, медиакомпетентлик даражасини узлуксиз мониторинг қилишнинг педагогик механизмлари далинланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш методикаси юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг медиакомпетентлигини шакллантиришнинг консептуал асослари, “медиакомпетентлик” тушунчасининг мазмун-моҳияти хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий парадигмалари доирасида тизимлаштириш асосида медиатаълимнинг дидактик имкониятлари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш механизмларини бошланғич таълим вариатив ўқув муҳитига татбиқ этишнинг педагогик имкониятлари асослашга оид таклиф ва тавсиялар “Инглиз тили дарслари самарадорлигини оширишда мултимедиали электрон дарсликлардан фойдаланиш тизимини ривожлантириш” номли дастур мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги 2021-йил 19-апрелдаги 11277-сон гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш имконияти яратилган;
бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг медиакомпетентлигини ривожлантиришнинг методик тизими хорижий тилни ўқитиш ва медиасаводхонлик элементларини интеграциялаш, медиаконтентлар билан ишлашнинг кичик мактаб ёшига мос педагогик алгоритмлари ишлаб чиқиш асосида дарс жараёнини рақамли ресурслар билан бойитишнинг устувор дидактик имкониятлари дифференциал тартибда такомиллаштирилишига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Адабиёт жараён” дастурларини самарали ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг 2025 йил 21-октабрдаги 05-09-1647-сон маълумотномаси). Натижада, “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Адабиёт жараён”дастурларини самарали ташкил этиш учун фикр-мулоҳазалар билан бойитилган;
бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг медиакомпетентлигини ривожлантиришга доир методик тавсиялар дарс жараёнида медиаресурсларни дидактик адаптация қилиш тамойиллари, медиаматнлар билан ишлашнинг ўқувчи ёшига мос вариатив модуллари асосида ўқувчиларнинг ахборотни мустақил таҳлил қилиш кўникмаларини баҳолаш, медиакомпетентлик даражасини узлуксиз мониторинг қилишнинг педагогик механизмлари такомиллаштирилишига оид таклиф ва тавсиялар асосида ўқув жараёнига жорий этилган ( Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 20 ноябр 01/11-1-794-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф инглиз тили дарсларининг методик таъминоти бойитиш имконияти ёритилган.