Буриев Уралбек Хуррам ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларини бошқаришда самарали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш механизми”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11681.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ориентал университети.
Илмий раҳбар: Маманазарова Наргиза Комилджановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ориентал университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.36.01.
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Низамова Шоира Исомиддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олий таълим муассасаларини бошқаришда самарали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларини бошқаришда маркетинг стратегияларини таълим менежменти, хизматлар маркетинги ва стратегик бошқарув назариялари интеграцияси асосида бошқарувининг мустақил ва узвий таркибий қисми, “таълим маркетинги – бошқарув қарорларини қўллаб-қувватловчи тизим” сифатида ишлаб чиқиш зарурати илмий жиҳатдан асосланган;
олий таълим муассасаларида маркетинг стратегияларининг самарадорлиги манфаатдор томон(талабалар, иш берувчилар ва бошқа)лар эҳтиёжларини тизимли таҳлил қилишга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш орқали ошиши, бозор сегментацияси, талабалар қониқишини баҳолаш ва меҳнат бозори талабларини ҳисобга олиш асосида таълим хизматларига бўлган талабнинг барқарор ўсишини таъминлаши илмий жиҳатдан исботланган;
олий таълим муассасалари бошқаришда маркетинг фаолиятини абитуриент → талаба → битирувчи → иш берувчи → ҳамкор занжири асосида интеграциялашган механизм сифатида ташкил этилиб, таълим хизматлари сифати, манфаатдор томонлар билан барқарор алоқалар ҳамда муассасанинг рақобатбардошлигини таъминловчи “талаба ҳаётий сикли”га асосланган узлуксиз маркетинг стратегияларининг такомиллаштирилган механизми ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари учун ишлаб чиқилган маркетинг стратегияларининг самарадорлигига талабалар қабулининг ўсиш суръати, талабалар қониқиш даражаси, битирувчиларнинг бандлик кўрсаткичи, таълим муассасаси брендининг тан олиниши ва маркетинг коммуникацияларининг самарадорлик коеффитсиенти кўрсаткичлари орқали эришилганлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларини бошқаришда самарали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш механизми бўйича тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида мақсадли аудиторияни сегментация қилиш, таълим хизматларини истеъмолчи эҳтиёжларига мослаштириш, муассаса брендини шакллантириш, расмий веб-сайтларини такомиллаштириш, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар фаолиятини кучайтириш, таргет реклама кампанияларини йўлга қўйиш, SEO оптималлаштириш, контент маркетинг ва медиа коммуникацияларни ривожлантириш орқали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишга оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил, 13-октабрдадаги “Республика олий таълим ташкилотларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва олий таълим ташкилоти брендини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 190-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 22-апрелдаги 05/15-4/4-5552-сонли маълумотномаси). Натижада “Олий таълим муассасаларида стратегик маркетинг” семинар-тренинг дастури ишлаб чиқилган;
таълим хизматларини сегментациялаш, муассаса бренди ва имижини шакллантириш, рақамли маркетинг воситаларидан фойдаланиш, шунингдек, манфаатдор томонлар (абитуриентлар, талабалар, битирувчилар ва иш берувчилар) билан барқарор алоқаларни ривожлантиришга қаратилган маркетинг стратегияларига оид таклифлардан олий таълим муассасалари бошқарув амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 22-апрелдаги 05/15-4/4-5552-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар ва абитуриентлар қониқиш даражаси, қабул кўрсаткичлари ҳамда таълим муассасаларининг имиж ва рейтинг кўрсаткичларининг ижобий динамикасини таъминлашга хизмат қилган;
“талаба ҳаётий сикли”га асосланган узлуксиз маркетинг стратегиясини жорий этиш, битирувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда “битирувчи – иш берувчи – олий таълим муассасаси” интеграцион ҳамкорлик механизмини шакллантиришга оид илмий хулосалар ва амалий таклифлар олий таълим муассасаларида таълим жараёни ва бошқарув фаолиятини такомиллаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 22-апрелдаги 05/15-4/4-5552-сонли маълумотномаси). Натижада, битирувчиларнинг меҳнат бозорига мослашувчанлиги ва ишга жойлашиш кўрсаткичларини яхшилаш имконияти яратилган;
олий таълим ташкилотларининг индивидуалликка ва инновацион тамойилларга асосланган замонавий бренд консепсиясини шакллантириш, мамлакат таълим салоҳияти ва интеллектуал имкониятларини жаҳон миқёсида намоён этиш, ички ва халқаро таълим майдонида стратегик устунлик ва барқарор рақобатбардошликни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 13-октабрдаги “Республика олий таълим ташкилотларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва олий таълим ташкилоти брендини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 190-сон буйруғи шакллантирилиши учун қатор таклифлар тақдим этилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 22-апрелдаги 05/15-4/4-5552-сонли маълумотномаси). Натижада, республика олий таълим ташкилоти брендини яратиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish