Холматова Малика Ибадуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Инглиз ва оъзбек тилларида адектив фразеологизмларнинг лексик-грамматик тавсифи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4229.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Fil.06.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Гадоева Мавлуда Ибрагимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги адектив фразеологизмларнинг лингвистик мақомини белгилаш, уларни адектив фразеологизмлар сифатида тавсифловчи мезонларни ишлаб чиқиш, лексик-грамматик табиатини қиёсий-чоғиштирма аспектда ёритиш, структуравий-синтактик моделлари, семантик хусусиятлари ва функсионал имкониятларини очиб бериш, реал нутқдаги қўлланиш фаоллигини корпус лингвистикаси асосида қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларидаги адектив фразеологизмлар корпус материаллари асосида комплекс қиёсий-статистик жиҳатдан ўрганилиб, уларнинг таркибий, лексик ва структур хусусиятлари аниқланган; инглиз тилида 602 хил, ўзбек тилида 103 хил сифат қўлланилганлиги, улардан энг юқори фаоллик гоод (146 бирлик) ва қора (49 бирлик) сифатларига хос эканлиги асосланган;
адектив фразеологизмлар семантикасида антропотсентризм устуворлиги аниқланиб, инсон шахсига оид салбий характер-хусусиятларини ифодаловчи бирликлар ижобийларга нисбатан устунлиги, семантик петрификация асосида, компонентлар идиоматик мазмунни ифодалаши, айримлари литерал ёки контекстуал маъноси қисман сақланиб, умумий образли мазмунни шакллантириши далилланган;
инглиз ва оъзбек тилларида адектив фразеологизмларнинг асосий қисми атрибутив, предикатив, контрибутив предикатив позициясида бўлиб, оъзбек тили адектив фразеологизмлар морфологик таркибига кўра махсус таснифга эга эмаслиги аниқланиб, грамматик хусусиятлари асосида гуруҳларга ажратилган ва ўзбек тилида от + сифат (Н + Адж) модели (186 бирлик) энг маҳсулдор структуравий моделлиги илмий асосланган;
типологик таҳлил натижасида ўзбек тилидаги компаратив адектив фразеологизмларнинг морфо-синтактик инкор трансформацияларини қабул қилмайдиган семантик монолит бирликлар эканлиги аниқланиб, инглиз тилида предлогли адектив фразеологизмларнинг энг маҳсулдор тур эканлиги, ўзбек тилида эса мустақил предлогли адектив иборалар мавжуд эмаслиги, бироқ биномиал конструкцияларнинг қўлланиши орқали икки тилнинг грамматик-типологик фарқлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва оъзбек тилларида адектив фразеологизмларнинг лексик-грамматик тавсифи бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги адектив фразеологизмлар корпус материаллари асосида комплекс қиёсий-статистик жиҳатдан ўрганилиб, уларнинг таркибий, лексик ва структур хусусиятлари аниқланган; инглиз тилида 602 хил, ўзбек тилида 103 хил сифат қўлланилганлиги, улардан энг юқори фаоллик гоод (146 бирлик) ва қора (49 бирлик) сифатларига хос эканлигига асосланган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабиёти университетининг 2022–2024-йилларга мўлжалланган “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун оъзбек тилининг морфологик анализатори ва морфолексикони дастурий воситасини яратиш” (ИЛ-402104209 рақамли) номли инновацион грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 15-майдаги 01/4-1996-сон маълумотномаси). Натижада, дастурий восита алгоритмларини аниқлаш ва уларни автоматик таҳлил қилиш механизмларини ишлаб чиқишда муҳим назарий асос бўлиб хизмат қилган;
адектив фразеологизмлар семантикасида антропотсентризм устуворлиги аниқланиб, инсон шахсига оид салбий характер хусусиятларини ифодаловчи бирликлар ижобийларга нисбатан устунлиги, семантик петрификация асосида, компонентлар идиоматик мазмунни ифодалаши, айримлари литерал ёки контекстуал маъноси қисман сақланиб, умумий образли мазмунни шакллантириши далилланган таҳлил натижалариларидан Оъзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросни ривожлантириш шўбаси томонидан 2023–2024 йилларда бажарилган (И-203-4 рақамли) оъзбек халқининг бой миллий тил анъаналари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тузилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа ишланмаларида фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 15-августдаги 02-15-06-978-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши лойиҳа ишланмаларининг илмий-методик асосларини такомиллаштиришга, миллий тил анъаналарини фразеологик материаллар асосида бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва оъзбек тилларида адектив фразеологизмларнинг асосий қисми атрибутив, предикатив, контрибутив предикатив позициясида бўлиб, оъзбек тили адектив фразеологизмлар морфологик таркибига кўра махсус таснифга эга эмаслиги аниқланиб, грамматик хусусиятлари асосида гуруҳларга ажратилган ва ўзбек тилида от + сифат (Н + Адж) модели (186 бирлик) энг маҳсулдор структуравий моделлиги илмий асосланган таҳлил натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабиёти университетининг 2022–2024-йилларга мўлжалланган “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун оъзбек тилининг морфологик анализатори ва морфолексикони дастурий воситасини яратиш” (ИЛ-402104209 рақамли) номли инновацион грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 15-майдаги 01/4-1996-сон маълумотномаси). Натижада, дастурий восита алгоритмларини ишлаб чиқишда ва морфологик қоидаларни шакллантиришда олинган натижалар муҳим назарий асос бўлиб хизмат қилган;
типологик таҳлил натижасида оъзбек тилидаги компаратив адектив фразеологизмлар морфо-синтактик инкор трансформацияларни қабул қилмайдиган, семантик монолит бирликлар эканлиги аниқланиб, инглиз тилида предлогли адектив фразеологизмлар энг продуктив тур сифатида далилланди, оъзбек тилида мустақил предлогли адектив иборалар йўқлиги, лекин биномиал конструкцияларнинг мавжудлиги икки тилнинг грамматик-типологик фарқига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023–2024-йилларда бажарилган (И-203-4 рақамли) «Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш» номли фундаментал лойиҳа ишланмаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 15-августдаги 02-15-06-978-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ишланмаларининг илмий-методик асослари такомиллаштирилган, ҳамда тиллараро қиёсий-типологик тавсифлар бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish