Караматдинова Нуржамал Рустем қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “А.Дабилов асарларининг лингвопоетикаси”, 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Fil2480.
Илмий раҳбар: Қудайбергенов Мамбеткарим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентлар: Бабаджанов Фархад Курбанбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Даниярова Замира Женисбаева, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга мойиллик.
II. Тадқиқотнинг мақсади А.Дабилов асарлари тилини лингвопоетик таҳлил қилиб, матндаги фонетик, лексик ва синтактик тил бирликларининг поетик жиҳатларини ўрганиб, уларнинг сўзловчининг нутқидаги бадиий-эстетик вазифаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоқ миллий адабий тилининг ривожланиш босқичларида, поетик индивидуал тизимида А.Дабиловнинг ижоди, сўз қўллаш маҳорати далилланган;
Тадқиқотда А.Дабилов шеърий асарларидаги фонетик бирликлар (аллитерация ва ассонанс) шунчаки экспрессив-эстетик ва оҳангдорлик воситаси эмас, балки контекстуал семантикани шакллантирувчи ва бадиий матнда янги лингвистик маъно ва қайта оҳангланиш ҳосил қилувчи фонопоетик фактор экани назарий жиҳатдан асосланган. Товушларнинг комбинаторлик хусусиятлари (масалан, “ж” ва “н” консонантларининг горизонтал ва занжирли репродукцияси) орқали бадиий матннинг ички психик ва эмоционал динамикаси намоён этилиши илмий жиҳатдан далилланган;
А.Дабилов асарларида тил имкониятларидан лингвопоетик восита сифатида фойдаланиб, фонетик бирликларнинг матнда янги маънодаги сўзларни ҳосил қилиб, уларга поетик хизмат юклаши, лингвопоетик табиати очиб берилган;
Бадиий воситалар орқали матннинг бадиий-эстетик даражасининг кучайиши, лингвопоетик вазифани бажариши далиллаб кўрсатилган, эстетик таъсир кўрсатишга йўналтирилган ўзгаришлари, бадиий образлиликка эга бўлиши, поетик матнни ҳосил қилиш имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоқ миллий адабий тилининг ривожланиш босқичларида, поетик индивидуал тизимида А.Дабиловнинг ижоди, сўз қўллаш маҳорати далилланганлигига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган “ФА-ФИ-005” “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини илмий ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 4-декабрдаги 786/1 сон маълумотномаси). Натижада, истиқлол йилларида тилшунослик бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларининг мазмунини бойитишда амалий ёрдам берган;
А.Дабилов асарларида тил имкониятларидан лингвопоетик восита сифатида фойдаланиб, фонетик бирликларнинг матнда янги маънодаги сўзларни ҳосил қилиб, уларга поетик хизмат юклаши, лингвопоетик табиати очиб берилганлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган “ФА-ФИ-005” “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини илмий ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 4-декабрдаги 786/1 сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг илмий мазмуни бойитилган;
Бадиий воситалар орқали матннинг бадиий-эстетик даражасининг кучайиши, лингвопоетик вазифани бажариши далиллаб кўрсатилган, эстетик таъсир кўрсатишга йўналтирилган ўзгаришлари, бадиий образлиликка эга бўлиши, поетик матнни ҳосил қилиш имкониятлари аниқланганлиги ҳақидаги ҳамда шоир асарлари тилининг ўзига хослиги, ундаги фонопоетик бирликлар, лексик бирликлар ва бадиий тасвир воситаларининг лингвопоетик ўзига хос хусусиятлари, синтактик қурилмаларнинг бадиий вазифаси таҳлил қилинганлигига доир илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Тил байлıǵı – эл байлıǵı” дастурида ва “Тилге итибар – элге итибар” эшиттириши орқали халққа, ёшларга, талабаларга, олимларга тарғиб этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2025-йил 26-декабрдаги 05-22/769-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва янги манбалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish