Кабулов Инамжан Шарипбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эссе ёзишга ўргатиш орқали ўқувчиларда креатив фикрлаш кўникмасини ривожлантириш методикаси (5–7-синф она тили дарслари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9231.
Илмий раҳбар: Кадиров Кувондик Айитбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентлар: Аҳмедова Малохат Эргашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Юсупова Гулширахан Зинатдиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларининг она тили дарсларида эссе ёзишга ўргатиш орқали ўқувчиларнинг креатив фикрлаш кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили дарсларида ўқувчиларнинг эссе ёзиш кўникмаларини ривожлантиришнинг лингводидактик асослари ҳамда матннинг таркибий-композицион элементларини (кичик мавзуларга ишора қилувчи режа қисмлари, хатбоши, кириш, асосий қисм ва хулоса) шакллантириш қонуниятлари она тили таълимининг компетенциявий мазмуни асосида аниқланган;
ўқувчиларни эссе ёзишга ўргатиш орқали уларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг консептуал-методик модели ҳамда матн тузиш фаолиятини уч йўналиш – матн яратиш, ижод қилиш (креатив фикрлашга ўргатиш), уни такомиллаштириш ва замонавий ёндашувлар (коммуникатив, фаолиятга йўналтирилган, ижодий ва компетенциявий ёндашув) интеграцияси асосида белгиловчи машқ ҳамда иш турларининг тизимли таснифи ишлаб чиқилган;
5–7-синф ўқувчиларига эссе ёзиш юзасидан бериладиган билим, кўникма ва малакалар тизими дарсликлардаги тил ҳодисаларининг функсионал хусусиятлари (қоидали ва қоидасиз изоҳланадиган лисоний ҳодисалар, мисоллар воситасида кенгайтириладиган матний бирликлар ҳамда қўшимча изоҳларни тақозо этадиган тил ҳодисалари) ҳисобга олинган ҳолда, методик мазмун ва янги тушунчалар билан бойитилган;
5–7-синфларда ўқувчиларни эссе ёзишга ўргатиш орқали креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган конструкциялаш-синтезлаш, матн тузиш ва хатолар устида ишлаш, тузилган матнни таҳрир қилиш машқлари мажмуаси ҳамда инновацион иш турлари амалиётга тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили дарсларида ўқувчиларни эссе ёзишга ўргатиш орқали креатив фикрлаш кўникмасини ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий натижаларга кўра:
Она тили дарсларида ўқувчиларнинг эссе ёзиш кўникмаларини ривожлантиришнинг лингводидактик асослари ҳамда матннинг таркибий-композицион элементларини (кичик мавзуларга ишора қилувчи режа қисмлари, хатбоши, кириш, асосий қисм ва хулоса) шакллантириш қонуниятлари она тили таълимининг компетенциявий мазмуни асосида аниқланганлиги хусусидаги илмий хулосаларидан ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 25-апрел кунги 187-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, қорақалпоқ тилининг имло қоидаларига боғлиқ назарий масалаларни бойитиш ва айрим камчиликлар бартараф этилишига эришилган.
Ўқувчиларни эссе ёзишга ўргатиш орқали уларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг консептуал-методик модели ҳамда матн тузиш фаолиятини уч йўналиш – матн яратиш, ижод қилиш (креатив фикрлашга ўргатиш), уни такомиллаштириш ва замонавий ёндашувлар (коммуникатив, фаолиятга йўналтирилган, ижодий ва компетенциявий ёндашув) интеграцияси асосида белгиловчи машқ ҳамда иш турларининг тизимли таснифи ишлаб чиқилганлиги хусусидаги илмий хулосаларидан “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳаларида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 25-март кунги 124-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда эссе ёзма ишидан фойдаланиш қисми такомиллаштирилган.
5–7-синф ўқувчиларига эссе ёзиш юзасидан бериладиган билим, кўникма ва малакалар тизими дарсликлардаги тил ҳодисаларининг функсионал хусусиятлари (қоидали ва қоидасиз изоҳланадиган лисоний ҳодисалар, мисоллар воситасида кенгайтириладиган матний бирликлар ҳамда қўшимча изоҳларни тақозо этадиган тил ҳодисалари) ҳисобга олинган ҳолда, методик мазмун ва янги тушунчалар билан бойитилганлиги хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 5–7-синф она тили дарсларида ўтказилган тажриба-синов ишларида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2026-йил 8-январ кунги 01/11-6-12-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда эссе ёзишга ноодатий ёндашув шаклланишига ва бу орқали уларнинг креатив фикрлаши оширилишига эришилган.
5–7-синфларда ўқувчиларни эссе ёзишга ўргатиш орқали креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган конструкциялаш-синтезлаш, матн тузиш ва хатолар устида ишлаш, тузилган матнни таҳрир қилиш машқлари мажмуаси ҳамда инновацион иш турлари амалиётга тавсия этилганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан “Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиоканали”нинг “Жаслар waqtı” ва “Кúш билимде” эшиттиришларида фойдаланилган (“Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиоканали” ДМнинг 2025-йил 30-декабр кунги 05-22/784-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг, ёш тадқиқотчиларнинг, шунингдек, эссе ёзишга қизиқувчи кенг омманинг эссе ҳақидаги тасаввурлари бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish