Усманов Ильхам Икрамовичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўғитлар ишлаб чиқариш чиқиндилари ва мирабилитни суюқ ўғитлар, натрий хлорид, сульфатга қайта ишлаш ҳамда флотацияли калий хлорид хоссасини яхшилаш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/T258.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
Илмий маслаҳатчи: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ва Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.К/Т.35.01.
II. Тадқиқотнинг мақсади: азотли ўғитлар ишлаб чиқариш сув тайёрлаш шламли чиқиндиларидан суюқ азот-кальцийли ўғитлар олиш, калий хлоридга бир жинсли бўёқ бериш, Тумрюк кони мирабилитини олий навли натрий сульфатга қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув тайёрлаш шламли чиқиндиларини нитрат кислотанинг концентрланган эритмаси билан парчалаш жараёнига, шламдаги компонентларни эритма ва ҳосил бўладиган чўкма таркибига ўтиш даражасига технологик кўрсаткичларнинг таъсир этиши исботланган;
суюқ азот-кальцийли ўғитларни олишда нитрат кислотали экстрактни газсимон аммиак билан нейтралланганда магнийни ҳолати ва уни ажратиш жараёнининг таъсири аниқланган;
товар хоссаларини яхшилаш учун бир жинсли бўялган калий хлорид олиш таъминланадиган табиий темир оксидлари бўёғи ва боғловчи реагентларнинг мақбул нисбати ва сарф меъёрлари аниқланган;
Тумрюк кони табиий мирабилитини сувда, шарбат буғларида ва айланма эритма иштирокида эритиш жараёнининг мақбул технологик кўрсаткичлари, мирабилитдан натрий сульфатни эритиб олиш жараёнини 50оС дан паст бўлмаган ҳароратда амалга ошириш кераклиги аниқланган;
ишқор-содали усул билан аммоний сульфат тўйинган эритмаларини магний ва кальций йўлдош қўшимчаларидан тозалаш ҳамда тозаланган эритмаларни олий навли маҳсулотнинг максимал унуми билан натрий сульфатга қайта ишлашнинг мақбул шароитлари ишлаб чиқилган.
IV. Ихтирога патенти: “Суюқ азот-кальцийли ўғит олиш усули”, №IAP 05606, 2018 й. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 14 майдаги 01-11/1130-сон хулосаси; “Калий хлоридни бўяш усули”, №IAP 05485, 2017 й. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 26 июндаги 02-11/1731-сон хулосаси; “Натрий сульфат олиш усули”, №IAP 05794, 2019 й. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 10 майдаги 01-11/1004-сон хулосаси.
V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суюқ азот-кальцийли ўғитлар олиш, флотацион калий хлоридни бир жисли рангга бўяш технологияларини, Тумрюк кони мирабилитини олий навли натрий сульфатга қайта ишлаш технологияларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сув тайёрлаш шламли чиқиндиларини нитрат кислотали парчалаб, тиндирилган эритмани газсимон аммиак билан нейтраллаш ва шўрхок тупроқлар учун самарадор суюқ азот-кальцийли ўғит олиш усули «Fargʻonaazot» АЖда амалиётга жорий этилган («Fargʻonaazot» АЖнинг 2019 йил 24 майдаги 37/2592-сон маълумотномаси). Натижада суюқ азот-кальцийли ўғит таркибидаги азот таннархи аммоний селитрага нисбатан 25–30%га камайтириш имконини берган. Ушбу ихтиро асосида янги тажриба қурилмаси ташкил қилиниб, ҳозирги кунгача респубикада биринчи бор сувни тайёрлаш чиқиндиларини қайта ишлаб 626,15 млн. сўмлик 1276,89 т суюқ азот-кальцийли ўғит ишлаб чиқарилган;
«Охра», «Сиена» табиий бўёқлари ва боғловчи аммоний сульфат ёки фосфат реагентлари асосида бўёвчи эритмалар тайёрлаш, нам ҳолатдаги калий хлоридни қайта ишлаш технологияси «Дехқонобод калий заводи» АЖда амалиётга жорий этилган «Дехқонобод калий заводи» АЖнинг 2019 йил 20 июндаги 01-021/2167-сон маълумотномаси). Натижада калий хлоридни физик-кимёвий ва товар хоссалари яхшилаш, чанг кўринишидаги зарраларни 5–15%га, аралашишини 13–20%га камайтириш имконини берган. Ҳозирги кунгача ихтиро асосида 12,14 млрд. сўмлик 28,3 минг тонна бир жинсли бўялган калий хлорид ишлаб чиқарилган;
табиий мирабилитни шарбат буғи билан натрий сульфатни ажратиш босқичидаги айланма эритма иштирокида эритиб, ёнаки аралашмалардан тозалаш, тозаланган эритмани буғлатиш ва натрий сульфат кристалларини ажратиш технологияси «Qoʻngʻirot natriy sulfat» ШКда амалиётга жорий этилган («Qoʻngʻirot natriy sulfat» ШКнинг 2019 йил 27 майдаги 108-сон маълумотномаси). Натижада максимал унум билан олий навли маҳсулот – натрий сульфат олиш, республиканинг импорт ўрнини босадиган кимёвий маҳсулотга бўлган талабини таъминлаш ва экспортга йўналтириш имконини берган. Ҳозирги кунгача ихтиро асосида 236 млрд. сўмлик 230 минг тонна олий навли натрий сульфат ишлаб чиқарилган.