Юлдашов Илхомжон Шавкат ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кураш бўйича бўлажак мураббийларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped5630.
Илмий раҳбар: Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Аҳмаджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Танибердиев Акмал Абдуғаниевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) дотсент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
    II.Тадқиқотнинг мақсади кураш бўйича бўлажак мураббийларнинг касбий компетенциясини ривожантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
    III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    мураббийларнинг фаолиятини ташкилий, ўқув-тарбиявий, услубий, тарғибот-ташвиқот, соғломлаштириш ва ижтимоий-сиёсий функциялар бирлигида талқин қилиш орқали мураббий касбий фаолиятини ташкил этувчи асосий функциялар мажмуаси аниқлаштирилиб, уларнинг бўлажак кураш мураббийларининг касбий компетенциясини ривожлантириш ва ривожлантиришдаги дидактик, методик ва рефлексив аҳамияти илмий асосланган;
кураш бўйича бўлажак мураббийларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел замонавий спорт-педагогик таълим талаблари, ижтимоий буюртма ҳамда мураббийлик фаолиятига қўйиладиган касбий-меъёрий талаблар асосида лойиҳаланган ҳамда мотивацион-қийматли, когнитив, амалий-методик ва рефлексив компонентларнинг ўзаро интеграциясига таянган ҳолда такомиллаштирилган;
кураш бўйича бўлажак мураббийларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришда дидактик имкониятлардан самарали фойдаланиш асосида қўлланилган амалий машқлар барқарор касбий кўникмаларга айлантирилди ҳамда турли экстремал вазиятларда оптимал ечимлар топиш қобилияти креатив ёндашув асосида такомиллаштирилган;
спорт мураббийларини тайёрлаш жараёни машғулотларнинг ташқи (педагогик, ижтимоий, ижтимоий-маданий) ва ички (психологик, мотивацион, индивидуал тайёргарлик) омиллари уйғунлигида, босқичма-босқич ҳамда рефлексив ёндашувлар асосида ташкил этилиши ҳисобига бўлажак кураш мураббийларининг касбий компетенцияси такомиллаштирилган.
    IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кураш бўйича бўлажак мураббийларнинг касбий компетенциясини ривожантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
касбий фаолиятини ташкилий, ўқув-тарбиявий, услубий, тарғибот-ташвиқот, соғломлаштириш ва ижтимоий-сиёсий функциялар бирлигида талқин қилиш асосида аниқланган мураббий касбий фаолиятининг асосий функциялар мажмуаси олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги мутахассислар тайёрлаш жараёнига жорий этилган. (Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг 2024-йил 1-майдаги 11-05-1959/04 сонли маълумотномаси). Натижада, фан дастурлари ва ўқув-услубий мажмуаларнинг мазмуни бойитилиб, бўлажак кураш мураббийларининг касбий компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган таълим жараёнини тизимли ташкил этиш имконияти оширилган;
замонавий спорт-педагогик таълим талаблари, ижтимоий буюртма ҳамда мураббийлик фаолиятига қўйиладиган касбий-меъёрий талаблар асосида ишлаб чиқилган бўлажак кураш мураббийларининг касбий компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел олий таълим муассасаларида назарий ва амалий машғулотларни ташкил этишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг 2022-йил 27-июлдаги 02-07-2011/04 сонли маълумотномаси). Натижада, ўқув жараёнини мақсадли, босқичма-босқич ва рефлексив ёндашувлар асосида ташкил этиш таъминланиб, мураббийларни тайёрлаш жараёнининг самарадорлиги оширилган;
дидактик имкониятлардан самарали фойдаланиш асосида ишлаб чиқилган амалий машқлар тизими бўлажак кураш мураббийларини тайёрлаш жараёнига жорий этилган. (Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг 2024-йил 1-майдаги 11-05-1959/04 сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак кураш мураббийларини касбий тайёргарлиги самарадорлиги оширилди ҳамда барқарор касбий кўникмаларни шакллантирилган;
спорт мураббийларини тайёрлаш жараёнини машғулотларнинг ташқи ва ички омиллари уйғунлигида, босқичма-босқич ҳамда рефлексив ёндашувлар асосида ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган методик тавсиялар ўқув-машғулот жараёнига жорий этилди (Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг 2024-йил 1-майдаги 11-05-1959/04 сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак кураш мураббийларининг касбий компетенциясини ривожлантириш жараёни мослашувчан, тизимли ва самарали шаклда амалга оширилиб, мураббийларни замонавий спорт-педагогик фаолиятга тайёрлаш даражаси оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish