Тўқбоева Малоҳат Баҳодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида ҳолат (стативлик) категориясининг қиёсий-функсионал тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4758.
Илмий раҳбар: Болтакулова Гулноза Фарруховна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/2025.27.12.Fil. 37.02.
Расмий оппонентлар: Сулайманова Нилуфар Жабборовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Каландаров Айбек Рузимбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари гап таркибида ҳолат категориясини ифодаловчи синтактик бирликларни қиёсий-функсионал ҳамда уларнинг парадигматик, изоморфлик ва алломорфлик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қардош бўлмаган тиллар тизимида ҳолатни (стативликни) ифодаловчи синтактик бирликларнинг қиёсий-функсионал жиҳатлари очиб берилиб, стативлик категорияси ҳаракат ва жараённи эмас, балки субект ёки обектнинг маълум вақт оралиғидаги мавжуд ҳолатини ифодаловчи мураккаб функсионал-семантик категория эканлиги исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида стативликнинг парадигматик қаторлари аниқланиб, уларнинг умумий семантик табиатига асосланган изоморфлик ва грамматик ифодаланиш шакллари билан боғлиқ алломорфлик хусусиятларининг чоғиштирма-функсионал ва структурал-типологик томонлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида статив синтаксемаларнинг гап қурилмасидаги вазифавий-семантик ва синтактик мавқейи ҳамда уларни аниқлаш ва тавсифлашнинг трансформацион-таҳлилий мезонлари асосида уларнинг синтактик деривацияси ва трансформацион имкониятлари далилланган;
ҳолатни ифодаловчи бирликларнинг функсионал-семантик майдон элементи сифатидаги табиати далилланган ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида ҳолат категориясининг ифодаланишига хос типологик умумийлик ва миллий-спетсифик белгилар мавжудлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тиллари гап таркибида ҳолат (стативликни) ифодаловчи синтактик бирликларни лингвистик методлар асосида қиёсий тадқиқ этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
қардош бўлмаган тиллар тизимида ҳолатни (стативликни) ифодаловчи синтактик бирликларнинг қиёсий-функсионал жиҳатлари очиб берилиб, стативлик категорияси ҳаракат ва жараённи эмас, балки субект ёки обектнинг маълум вақт оралиғидаги мавжуд ҳолатини ифодаловчи мураккаб функсионал-семантик категория эканлиги исботланган ўринлардан Эвропа Иттифоқининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган Эрасмус+ дастури доирасида амалга оширилган 561624-EPP-1-2015-УК-EPPKA2- CBHE-SP-ERASMUS+CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида компютер лингвистикасида татбиқ этиладиган автомат таржима дастурларида адекват таржимага эришиш, ёзма матнни мувофиқлаштириш ва идрок қилиш алгоритмини яратишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 4-январдаги 5/02-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий қилиш мазкур лойиҳа доирасида яратилган ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишда ва ўқув жараёнларини ташкил этишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида стативликнинг парадигматик қаторлари аниқланиб, уларнинг умумий семантик табиатига асосланган изоморфлик ва грамматик ифодаланиш шакллари билан боғлиқ алломорфлик хусусиятларининг чоғиштирма-функсионал ва структурал-типологик томонлари очиб берилганлигига доир хулосалардан Европа Иттифоқининг 2014-2016-йилларга мўлжалланган Темпус Project 544161-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPSR Астон University ДеТЕЛ “Developing the Teaching of European Languages: Modernizing Language Teaching through the development of blended Masters Programmes” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 4-январдаги 6/02-сон маълумотномаси). Натижада ушбу усул қиёсий-грамматик воситаларни оърганишга йўналтирилган “Чоғиштирма лингвистика”, “Назарий грамматиканинг долзарб муаммолари”, “Матн лингвистикаси” каби фанларнинг назарий асосларини бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида статив синтаксемаларнинг гап қурилмасидаги вазифавий-семантик ва синтактик мавқейи ҳамда уларни аниқлаш ва тавсифлашнинг трансформацион-таҳлилий мезонлари асосида уларнинг синтактик деривацияси ва трансформацион имкониятлари далилланганлигига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 5-январдаги 7/02-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида ўқитувчилар касбий маҳоратини ошириш таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ва ўқув дастурларини яратишга хизмат қилган;
ҳолатни ифодаловчи бирликларнинг функсионал-семантик майдон элементи сифатидаги табиати далилланган ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида ҳолат категориясининг ифодаланишига хос типологик умумийлик ва миллий-спетсифик белгилар мавжудлиги асосланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясида 2024-йил 9-феврал куни эфирга узатилган “Маърифат шуъласи” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2024-йил 29-майдаги 01-07/124-сон маълумотномаси). Натижада расмий ва норасмий матнларни инглиз ва ўзбек тилларида ифода қилишда тўлиқ муқобилликни шакллантиришга эришилган.