Ахмедова Шахноза Равшанбек қизи

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий инглиз романчилиги мифопоетикаси”, 10.00.04- Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3394.
Илмий раҳбар: Дадабоев Олимжон Ортиқович, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Насриддинов Дилшод Аъзамкулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),дотсент; Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади мифопоетика категориясининг замонавий инглиз романларидаги ўрни ва функциясини аниқлаш, замонавий инглиз романларида учрайдиган асосий мифологик мотивлар, сюжетлар ва персонажларнинг бадиий вазифасини таҳлил этиш, шунингдек уларнинг дастлабки манбаларга нисбатан ўзгариши ва янги талқинларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий инглиз романларида мифопоетика категориясининг назарий асослари тизимли таҳлил қилиниб, мифологик сюжет ва образларнинг бадиий асар таҳлилидаги функсионал имкониятлари аниқланди ҳамда уларни замонавий инглиз романнавислари ижодига нисбатан қўллашнинг илмий мезонлари асосланган;
мифологик сюжет ва персонажларнинг замонавий инглиз романларидаги бадиий зарурати очиб берилиб, уларнинг асар консепсиясидаги ахлоқий, психологик ва ғоявий функциялари, шунингдек, мифологик образларнинг янги ижтимоий мазмун касб этиши ва замонавий инсон руҳияти билан узвий боғлиқлиги илмий жиҳатдан очиб берилган;
қадимги юнон ва ғарб мифларининг замонавий инглиз романчилигидаги талқин қонуниятлари аниқланиб, мифий мотивлар ва архетиплар асосида шаклланаётган янги образлар тизимининг поетик функциялари ҳамда уларнинг замонавий бадиий тафаккурдаги ўрни типологик жиҳатдан далилланган;
мифопоетика категориясини замонавий инглиз романларини таҳлил қилишда қўллашга оид илмий-амалий ёндашувларга таяниб, бадиий асарлардаги мифологик мотивларни аниқлаш, тавсифлаш ва талқин этишнинг самарали усуллари амалий лойиҳалар, таълимий жараён ҳамда оммавий ахборот воситалари материаллари мисолида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий инглиз романчилиги мифопоетикаси хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
бадиий адабиётда мифологиянинг ишлатилиши билан боғлиқ назарий тушунчаларни тавсифлаш, мифопоетика терминини замонавий инглиз романнавислари ижодига нисбатан қўллашни назарий жиҳатдан асослаш, бадиий асарларда ишлатилган мифологик сюжетлар ва персонажларнинг долзаблиги ва заруратини аниқлаштириш замонавий инглиз романчилигида қадимги грек ва юнон мифларидан фойдаланишнинг асосий анъаналари ва адабий қонуниятларини аниқлаштириш каби жиҳатларга таянилди, шунингдек, таснифий, тавсифий, қиёсий-типологик, қиёсий-тарихий, структурал-семиотик услублар асносида тадқиқ этилганлиги билан бошқа таржима мактабларидан фарқланиши натижаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2025 йил 4-августда бўлиб ўтган “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” бўйича махсус лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ОЎМТВнинг 16.07.2021-йил 311-сонли буйруғига мувофиқ). Натижада, бадиий адабиётда мифологиянинг ишлатилиши билан боғлиқ назарий тушунчаларни, мифопоетика терминини замонавий инглиз романнавислари ижодига нисбатан қўллашни назарий жиҳатдан асослаш, бадиий асарларда ишлатилган мифологик сюжетлар ва персонажларнинг долзарблиги ва заруратини аниқлаштириш, замонавий инглиз романчилигида қадимги юнон мифларидан фойдаланишнинг асосий анъаналарива адабий қонуниятларини аниқлаштириш каби жиҳатлари асослаб берилган.
адабий асарда қадимги мифларнинг изларини топиш мифопоетика категориясини, унинг бадиий асар таҳлилидаги роли, ҳамда мотивларни аниқлаш, замонавий инглиз романларида қадимги юнон мифларининг замонавий контекстда янгича бадиий талқинга эга бўлиши, архетиплар асосида шаклланаётган янги образлар тизимидаги фолклорга оид материаллардан ҳамда таҳлиллардан Наманган давлат университетида 2020-202З-йилларда амалга оширилган ФЗ-201912099 рақамли “Ўзбек фолклорининг ўзбек, инглиз тилларидаги веб сайти ва мултимедиа маҳсулотини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2025-йил 9-июлдаги 5110-09/06-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг ўзбек, инглиз тилларидаги веб сайти ва мултимедиа маҳсулотини яратишда тадқиқот янглиги ва хулосалари катта аҳамият касб этган;
замонавий инглиз романнавислари ижодига нисбатан қўллашни асослашда тадқиқот натижалари оммабоп тарзда ёритилиши натижаларидан, мифопоетика категориясини, унинг бадиий асар таҳлилидаги роли, шаклларини аниқлаштириш, тавсифлаш, асосий мифологик мотивларни аниқлаштириш, уларнинг бадиий вазифаларини инглиз замонавий ёзувчилари романлари мисолида тадқиқ этиш ҳамда замонавий инглиз адабиётида мифологик элементларнинг ўзига хос қирраларини ёритиб бериш, шунингдек, бадиий асардаги мифологик мотивлар ва уларнинг бадиий вазифасини тадқиқ этиш асосида эришилган натижалар ёритишда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2025-йил январ ва май ойларида эфирга узатилган “Адабий жараён” ва “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (2025-йил 7--июл, 05-09/1077 - сонли маълумотномаси). Натижада ушбу дастурлар замонавий инглиз романнавислари ва мифопоетика ҳақидаги муҳим маълумотлар билан янада бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish