Полатов Баҳодир Бахтиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Машинасозлик деталлари учун металл ейилишбардош қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.1.PhD/T5331.
Илмий раҳбар: Қаршиев Мамарайим, техника фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.T.02.06.
Расмий оппонентлар: Норхўжаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор; Боймирзаев Акбаржон Рустамжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машинасозлик деталлари учун металл ейилишбардош қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
абразив заррачалар билан ифлосланган ишчи муҳитда ишлайдиган редуктор вал-шестерняси тишларининг ейилишга чидамлилигини баҳолашнинг илмий-услубий ёндашуви ишлаб чиқилган бўлиб, унда абразив заррачалар иштирокида ва уларсиз кечадиган ейилиш жараёнлари, контакт соҳасида абразив заррачаларнинг майдаланиши, ишқаланувчи юзалар ғадир-будурлиги ҳамда мойлаш муҳитининг ифлосланиш шароитлари аниқланган;
редуктор валининг тишли ғилдирак қисми тишларининг ишчи юзаларида ейилиш жадаллигига таъсир этувчи асосий омиллар, жумладан абразив заррачаларнинг миқдори, ўлчами ва қаттиқлиги, мойлаш муҳитининг ҳолати, юза ғадир-будурлиги, контакт юкланишлари ҳамда газалангалик пуркаш орқали ҳосил қилинадиган қопламанинг шаклланиш параметрлари аниқланган;
редуктор валининг тишли ғилдирак қисми ишчи юзаларида ейилишга чидамли қоплама ҳосил қилиш учун ПР-N65X25S3R2 – 20 % ва ПР-X4GSR – 80 % таркибли кукун аралашмаларидан фойдаланиш илмий жиҳатдан асосланган бўлиб, ушбу таркиб қопламанинг юқори қаттиқликка, мустаҳкам ёпишиш хусусиятига ва абразив ейилишга барқарорликка эга бўлишини таъминлаши исботланган;
газ алангаси ёрдамида пуркаш жараёнида молибден тагқатлам қўллаш ва қопламани эритиб ишлов беришнинг самарадорлиги аниқланган бўлиб, ушбу технологик ечим қопламанинг зичлигини ошириш, асосий металл билан ёпишиш мустаҳкамлигини яхшилаш ҳамда эритиб ишлов берилмаган қопламаларга нисбатан ишқаланиш коеффитсиентини камайтириш имконини бериши асосланган;
редуктор валининг тишли ғилдирак қисмини газ алангаси ёрдамида пуркаш ва эритиш орқали тиклашнинг мақбул технологик параметрлари аниқланган бўлиб, бунда тайёрланган юза ғадир-будурлиги Рз = 60–100 мкм, кукун аралашмаси заррачаларининг ўлчами 40–63 мкм, пуркаш масофаси 180 мм, пуркаш бурчаги 90°, кислород босими 0,4–0,45 МПа, асетилен босими 0,07–0,1 МПа ҳамда эритиш ҳарорати тахминан 1000 °С бўлганда қопламанинг ишқаланиш коеффитсиенти ва ейилиш жадаллиги 1,4–1,6 марта камайиши, тикланган деталнинг иш ресурси эса 1,5 мартагача ошиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Машинасозлик деталлари учун металл эйилишбардош қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
ПР-N65X25S3R2 (20 %) ва ПР-X4GSR (80 %) кукунларининг механик аралашмасидан иборат самарали таркиби “PAXTAMASH” МЧЖда газ алангаси ёрдамида пуркаш усули билан қоплама ҳосил қилиш жараёнида амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги пахтачилик кенгашининг илмий тадқиқот органи “Пахтасаноат илмий маркази”нинг 2026  йил 16 январдаги 01-11/28-сонли маълумотномаси). Натижада, редуктор валининг тишли ғилдирак қисмидаги ишқаланиш коеффитсиентини 1,4–1,6 мартага камайтириш имконини берган;
газ алангаси ёрдамида пуркаш усули билан редуктор вал шестернасини металл кукунларидан қоплама қоплаш технологияси “PAXTAMASH” МЧЖда амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги пахтачилик кенгашининг илмий тадқиқот органи “Пахтасаноат илмий маркази”нинг 2026  йил 16 январдаги 01-11/28-сонли маълумотномаси). Натижада, анъанавий усулда тайёрланган редуктор валининг тишли ғилдирак қисмига нисбатан эйилишга чидамлилиги ва ишлаш ресурсини 1,5 марта ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish