Марданова Юлдуз Ўктам қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): «Электроника саноатида қўллаш учун полиметилметакрилат асосидаги электр ярим ўтказгич композицион материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2026.2.PhD/T3217.
Илмий раҳбар: Камалова Дилнавоз Ихтиёровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.T.02.06.
Расмий оппонентлар: Мамадалимов Абдуғафур Тешабоевич, ф.-m.f.d., профессор, ЎзР ФА академиги; Туляганова Васила Суннатиллаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот номи: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электроника саноати учун полиметилметакрилат асосидаги электр ярим ўтказувчи композит материаллар яратиш ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полиметилметакрилат асосидаги композит материалларда ярим ўтказувчан ҳолатнинг шаклланиш қонуниятлари аниқланиб, уларнинг тўлдирувчи тури ва консентрациясига боғлиқлиги асосланган ҳолда белгиланган функсионал хоссаларга эга композицион материаллар яратиш имконияти аниқланган;
тўлдирувчи заррачаларининг дисперсия даражаси, жумладан, ултъратовушли (УТ) ишлов беришда композитларнинг тузилиши ва хоссаларига таъсири аниқланиб, гибрид композицияларда ўтказувчанлик табиатига оид маълумотлар кенгайтирилган;
перколяция ҳодисасининг критик чегаралари аниқланиб, уларнинг тўлдирувчи миқдори ва дисперсия даражасига боғлиқлиги асослаб берилган ҳолда КПМнинг электрофизик, оптик ва термик хоссалари комплекс тадқиқ қилиниб, “таркиб-тузилма-хосса” ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган;
полиметилметакрилат асосидаги ярим ўтказувчан композит материалларнинг оптимал таркибида электр ўтказувчанлиги 3×10-2 S/smga тенг бўлган ҳолда уларни олиш шартлари аниқланиб, юқори самарадорлик билан бирга таннархини камайтириш таъминланди ва KPM олиш технологияси ишлаб чиқилиб, уларнинг амалда қўллаш соҳалари ва имкониятлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электроника саноатида қўллаш учун полиметилметакрилат асосидаги электр ярим ўтказгич композицион материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган модификацияланган KPM ва улар асосидаги маҳсулотлар микроелектроника асбоблари ва механизмларининг ишчи органларида белгиланган тартибда “Фотон” АЖда (2023 йил 28 июлдаги далолатномасида) ҳамда улар асосидаги ёруғлик ўтказгичлар “Узелтехсаноат” уюшмасида амалиётга жорий этилган (“Узелтехсаноат” уюшмасининг 2023 йил 2-августдаги 150-сонли маълумотнома). Натижада, яратилган модификацияланган KPM ёруғлик ўтказгичлар эксплуатацион хусусиятлари бўйича қиммат кремний ва металлик ойнадан тайёрланган ёруғлик ўтказгичларни алмаштириш имконини берган;
ишлаб чиқилган модификацияланган KPM ва улар асосидаги маҳсулотлар “Навоий электроремонт” МЧЖда (2023 йил 17 февралдаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини жорий этиш далолатномаси асосида) ва “Гидростанкосервис” МЧЖда (2023 йил 18 мартдаги далолатнома асосида) амалиётга жорий этилган (“Узелтехсаноат” уюшмасининг 2023 йил 2-августдаги 150-сонли маълумотнома). Натижада, импорт қилинадиган кремний ёруғлик ўтказгичларини иқтисодий жиҳатдан самарали ва импорт ўрнини босувчи KPM асосидаги ёруғлик ўтказгичлар билан алмаштириш имконияти яратилган ва УТ билан ишлов берилган, тўлдирувчи билан тўлдирилган модификацияланган KPM ва улар асосидаги ёруғлик ўтказгичлардан электроника соҳасида фойдаланиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish