Қаландаров Назимхон Назировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Орол денгизи қуриган туби тупроқ, тупроқ-грунтларининг генезиси, морфологияси, хосса-хусусиятлари ва улардан фойдаланиш истиқболлари», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.DSc/B342.
Илмий маслаҳатчи: Абдурахмонов Нодиржон Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.06.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғуломжон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жаббаров Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори, профессор; Саидова Муниса Эргашевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Орол денгизи қуриган тубида шаклланган тупроқ, тупроқ-грунтларнинг генезиси, морфологияси, хосса-хусусиятлари ва мелиоратив-экологик ҳолатини аниқлаш, GAT технологиялари асосида тематик хариталар тузиш орқали тупроқ ва тупроқ-грунтлардан самарали фойдаланиш истиқболларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Орол денгизи қуриган туби ҳудудларининг тупроқ-грунтларга, айрим барқарор майдонларда эса тупроқларга айланиши денгиз ётқизиқларни литологик-гранулометрик таркиби, релеф, сизот сувлари sathi ва минераллашуви шароитлари, буғланиш ҳамда шамол таъсирига боғлиқ ҳолда гидроморф, ярим гидроморф ҳамда автоморф генетик намланиш қатор кетма-кетлигида кечаётганлиги асосланган;
илк бор ҳудудда тарқалган тупроқ ва тупроқ-грунтларнинг морфологик ва кимёвий диагностикаси асосида таксономик бирликлар (тип, типча, авлод(туркум), тур, хил ва гуруҳлар)га ажратилган ҳамда уларнинг ҳудудий систематик рўйхати ишлаб чиқилган;
тадқиқот ҳудудидаги шўрланган, шўрхоклашган тупроқ ва тупроқ-грунтларнинг мелиоратив ҳолати баҳоланган ва уларнинг шўрланиш даражаси, тузлар таркиби, сингдирилган На+ улуши ва гранулометрик таркибини аниқлаш орқали типик ҳамда қолдиқ шўрхоклар экологик-мелиоратив ҳолатига кўра энг мураккаб тупроқ-грунтлари эканлиги асосланган;
илк бор Орол денгизи қуриган туби релеф шакллари, денгиз ётқизиқларининг литологик таркиби ва тупроқ-грунт қопламининг шаклланиш хусусиятлари асосида геоморфологик раён (10 та)га ажратилиб, уларнинг чегаралари ва майдонлари аниқланган ва уларнинг шаклланиш ҳамда экологик шароитларидаги ўзаро фарқлар асосланган;
ҳудуд тупроқ ва тупроқ-грунтларининг оғир металлар (Cr, Ни, Cd, Пб) ва хлорорганик пеститсид қолдиқлари (α-HCH, β-HCH, γ-HCH, DDE, DDD, DDT) билан ифлосланиши профилли тавсифга эга эканлигини асосланган;
илк бор Орол денгизи қуриган туби тупроқ-грунт қоплами, шўрланиш даражаси, гидрологик шароити ва ўсимлик қопламини комплекс баҳолаш асосида ландшафт раёнлари (13 та)га ажратилган ҳамда ҳудудларни тиклаш ва самарали фойдаланиш истиқболлари бўйича 5 та устувор йўналиш ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Орол денгизи қуриган туби тупроқ-грунтларининг генезиси, морфологияси, хосса-хусусиятлари ва улардан фойдаланиш истиқболлари бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
“Орол денгизи қуриган туби тупроқ ва тупроқ-грунтларидан самарали фойдаланишга доир тавсиялар” ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг 2026-йил 14-апрелдаги 02-02/18-1729-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома тупроқ-грунтларнинг хосса-хусусиятлари, мелиоратив ҳолати, тупроқ гуруҳлари, шўрланиш даражаси, заҳарли тузларнинг тарқалиши ва ер ости сувлари sathini ҳисобга олган ҳолда «яшил қопламалар» барпо этиш ҳамда ҳудуднинг экологик мувозанатини тиклашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда қўлланма сифатида хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган Орол денгизи қуриган туби учун 1:200 000 масштабли “Орол денгизи сувлари чекинган ҳудудлари тупроқ-грунтлари харитаси” тузилган ва амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг 2026-йил 14-апрелдаги 02-02/18-1729-сон маълумотномаси). Натижада, денгиз сувлари чекинган ҳудудларда шаклланаётган тупроқ-грунтларнинг хосса-хусусиятларидан келиб чиқиб, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, туз ва чанг кўчишини камайтириш, деградация жараёнларини юмшатиш ҳамда ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган Орол денгизи қуриган туби учун 1:200 000 масштабли “Орол денгизи қуриган туби тупроқ-грунтларининг геоморфологик раёнлари харитаси” тузилган ва амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг 2026-йил 14-апрелдаги 02-02/18-1729-сон маълумотномаси). Натижада, экологик мониторинг, рекултивация, чўлланиш жараёнларини камайтириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган Орол денгизи қуриган туби учун 1:200 000 масштабли “Орол денгизи қуриган туби ландшафт харитаси” тузилган ва амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг 2026-йил 14-апрелдаги 02-02/18-1729-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш, биохилма-хилликни сақлаш, табиий ўсимлик қопламини тиклаш ҳамда ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган илмий асосланган амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имкони яратилган.