Очилов Ҳасан Амруллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълимни рақамлаштириш шароитида раҳбар кадрлар бошқарув компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8495.
Илмий раҳбар: Джураев Акбар Салимович, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Матназарова Мехрибон Бахтиёр қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Адашбоев Шавқиддин Михриддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимни рақамлаштириш шароитида раҳбар кадрларнинг бошқарув компетентлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълимни рақамлаштириш шароитида раҳбар кадрлар бошқарув компетентлигини такомиллаштириш жараёнининг тузилмаси функсионал, интеллектуал, ситуацион ва ижтимоий компетенцияларни таъминловчи когнитив-рефлексив асослар билан вертикал ва горизонтал йўналишларда дифференциал баҳолаш ва индивидуал ривожланиш траекториясини лойиҳалаш орқали аниқлаштирилган;
раҳбар кадрлар бошқарув компетентлигини такомиллаштириш мазмуни билим, қадрият, коммуникатив ва ташкилий-методик фаолият компонентларини ўз ичига олган шахсий-касбий сифатлар тизими сифатида инсонга йўналтирилган бошқарув парадигмаси асосида бошқарув функцияларини профессионал амалга оширишга тайёрлик ва қобилиятлиликни таъминловчи адаптив ўқитиш методлари ва рефлексив-диагностик инструментларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
раҳбар кадрларнинг бошқарув компетентлигини такомиллаштиришга йўналтирилган малака ошириш жараёни модели мазмунли, мотивацион-мақсадли, методологик ва технологик блоклар ўртасидаги тескари алоқани микроўқитиш, адаптив ўқитиш ва рақамли иммерсив технологиялар асосида таъминлаш ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашув ва ўз-ўзини бошқариш тамойилларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида раҳбар кадрларнинг бошқарув компетентлигини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари малака ошириш жараёнининг ички ва ташқи муҳитини рақамли имитация воситасида таҳлил қилиш, раҳбар кадрларнинг касбий ривожланиш миссия ва стратегияларини шакллантириш ҳамда бошқарув функцияларини рақамли сенарий-моделлаштириш орқали амалга оширишга стейкҳолдерлар иштироки ва тармоқли ҳамкорлик механизмларини қўшиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимни рақамлаштириш шароитида раҳбар кадрлар бошқарув компетентлигини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
раҳбар кадрлар бошқарув компетентлигини такомиллаштириш жараёни тузилмасини функсионал, интеллектуал, ситуацион, ижтимоий компетенцияларни таъминловчи когнитив-рефлексив асослар билан вертикал ва горизонтал йўналишларда дифференциал баҳолаш ва индивидуал ривожланиш траекториясини лойиҳалаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил
15-августдаги 03/14-2794-сон маълумотномаси). Натижада, малака талабларида раҳбар кадрларнинг рақамли бошқарувга доир компетенциялари тизими аниқлаштирилган;
олий таълимни рақамлаштириш шароитида раҳбар кадрлар бошқарув компетентлигини такомиллаштириш мазмунини билим, қадрият, коммуникатив ва ташкилий-методик фаолият компонентларини ўз ичига олган шахсий-касбий сифатлар тизими сифатида инсонга йўналтирилган бошқарув парадигмаси асосида адаптив ўқитиш методлари ва рефлексив-диагностик инструментларни киритиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Олий таълим ташкилотлари раҳбар кадрларининг бошқарув компетенциялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 16-майдаги 9507-176a-0876-2731-30f8-4009-6902 сонли нашр маълумотномаси). Натижада, раҳбар кадрларнинг рақамли бошқарув кўникмаларини ривожлантириш мазмуни бойитилган;
раҳбар кадрларнинг бошқарув компетентлигини такомиллаштиришга йўналтирилган малака ошириш жараёни моделини мазмунли, мотивацион-мақсадли, методологик ва технологик блоклар ўртасидаги тескари алоқани микроўқитиш, адаптив ўқитиш ва рақамли иммерсив технологиялар асосида таъминлаш ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашув ва ўз-ўзини бошқариш тамойилларини киритиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 11-июлдаги 415-сон “Олий таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида мутахассислиги бўйича мустақил малака ошириш тартибига киритилган ўзгаришларни аниқлаштиришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-августдаги 03/14-2794-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбар кадрларнинг мустақил малака ошириш жараёнлари самарадорлиги оширилган;
малака ошириш жараёнида раҳбар кадрларнинг бошқарув компетентлигини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитларини малака ошириш жараёнининг ички ва ташқи муҳитини рақамли имитация воситасида таҳлил қилиш, раҳбар кадрларнинг касбий ривожланиш миссия ва стратегияларини шакллантириш ҳамда бошқарув функцияларини рақамли сенарий-моделлаштириш орқали амалга оширишга стейкҳолдерлар иштироки ва тармоқли ҳамкорлик механизмларини қўшиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида 2022–2024-йилларда бажарилган № ИЛ-4821091576 “Масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда олий таълим ва қайта тайёрлаш малака ошириш тизимларида ўқув фаолиятини ташкил этиш” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-августдаги 03/14-2794-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбар кадрларнинг бошқарув компетентлигини ривожлантиришда рақамли сенарий-моделлаштиришнинг қўлланилиши орқали стейкҳолдерлар иштироки кучайтирилган ҳамда тармоқли ҳамкорлик имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish