Яхияева Шахноза Эрназаровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Қорақалпоқ жирови Қıяс Қайратдиновнинг эпик репертуари (Ижодкорлик ва бадиий маҳорат), 10.00.08 – Қорақалпоқ фолклоршунослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4765.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палимбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.05/2025.27.12.Fil.16.01.
Расмий оппонентлар: Керуенов Турǵанбай Аразметович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Нıзаматдинов Жеńис Минажатдинович, филология фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қıяс жиров Қайратдиновнинг эпик меросини жаҳон фолклоршунослигида яхлит бир тизим сифатида монографик аспектда таҳлил қилишдир. Бу борада жировнинг бадиий маҳорати, сюжет қурилишидаги импровизаторлик қобилияти, достон куйлашдаги ўзига хосликлари ва улардаги образлар тизимининг миллий фолклоримизда тутган ўрни ва тарихий-эстетик аҳамиятининг илмий консепсиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоқ жировчилик санъати ривожланишининг тарихий босқичида Қıяс жиров Қайратдиновнинг ўрни ва аҳамияти, ижодий маҳорати ва жировнинг ўзига хос куйлаш услуби масалалари асослаб берилган;
Жиров ижодига хос достонларнинг композицион қурилишида бадиий таъсвир воситалари ва усулларидан фойдаланиш маҳорати, шунингдек, якка муаллифлик достонларининг, жиров қаламига мансуб термаларнинг ижтимоий-психологик асослари халқ руҳияти билан уйғунликда далилланган;
Қıяс жиров Қайратдинов ижоди намуналарининг халққа тақдим этиш жараёни ва унинг ўрганилиши, шунингдек, жировчилик санъатини ривожлантиришда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар бўйича асосланган илмий хулосаларга келинган;
Жиров репертуаридаги достонларда импровизаторлик, ижро маҳорати, жиров яратган импровизацияда халқ маданий меросларининг акс этиши ва термалар ғоя-тематикасининг халқчиллиги мисоллар таҳлили орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ жирови Қıяс Қайратдиновнинг эпик репертуарини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Қıяс жиров репертуарида бадиий-ифода воситалари ва усулларидан самарали фойдаланилгани, ижро этган достонларининг поетик хусусиятлари, сюжетлар тизими ва ғоявий мазмуни шаклланишида фолклорий-мифологик, турмуший-реалистик ва фантастик тасвирлаш методларидан фойдаланиш маҳорати илмий асосда ёритиб берилган хулосалардан 2021–2023-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезиси, образлар тизими, сюжет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳани бажариш жараёнида методологик ва назарий манба сифатида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан 2026-йил 19-июнда берилган 296/1-сон маълумотномаси). Натижада, Қıяс жиров ижро этган достонларнинг бадиий маҳорати ва эстетик хусусиятларига оид илмий-назарий қарашлар янги маълумотлар асосида бойитилиб, илмий жиҳатдан такомиллаштирилган;
Қıяс жировнинг муаллифлик (авторлик) достон яратишдаги ўзига хос спетсифик хусусиятлари очиб берилган, шунингдек, у томонидан ижро этилган достонларнинг бадиий маҳоратида импровизация, бадиий тасаввур ва индивидуалликнинг ўзига хос жиҳатлари илмий асосда далилланган хулосалардан “Қорақалпоғистон” телеканали орқали эфирга узатилган “Assalawma áлейкум, Қарақалпақстан” теледастури ҳамда “Қорақалпоғистон” радиоканалидаги “Жаслар waqtı” номли радиоешиттиришни тайёрлашда амалий жиҳатдан қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси давлат муассасасининг 2026-йил 18-июндаги №05-22/300-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур оммавий ахборот воситалари орқали тадқиқот натижалари кенг жамоатчиликка етказилди, жиров ижросидаги достонларнинг бадиий-эстетик хусусиятлари ҳамда ижодий маҳорати илмий жиҳатдан ёритилди, шунингдек, ёшлар ва жамоатчилик орасида миллий маънавий қадриятларга бўлган қизиқишни янада оширишга эришилган;
Қıяс жиров Қайратдиновнинг ижодида устоз-шогирд муносабатларининг ўрни очиб берилган ҳамда жиров томонидан ижро этилган достонларнинг бадиий-эстетик хусусиятлари назарий-методологик жиҳатдан асосланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва таълими вазирлиги республика таълим марказининг 2025-йил учун белгиланган маънавий-маърифий йўналишдаги устувор вазифалари ва адабиёд дарсликларини ишлаб чиқишда ушбу тадқиқотнинг натижалари амалий жиҳатдан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва таълими вазирлиги республика таълим марказининг 2026-йил 18-июндаги 161-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ўртасида жировчилик санъатини янада оммалаштириш, унинг миллий маданиятимиз ва бадиий-эстетик меросимиздаги тутган ўрни ва аҳамиятини оширишга илмий-амалий ҳисса қўшилган;
Қıяс жиров Қайратдинов репертуарининг ёзиб олиниши ва ўрганилишига доир илмий адабиётлар асосида, унинг қорақалпоқ жировчилик анъаналари ривожига қўшган ҳиссаси, ижро этган достонларининг бугунги кундаги аҳамияти ҳамда маданият соҳасига таъсири (миллийлик каби омиллар)га оид конструктив таклифлар илгари сурилган хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 2025-йил давомида ташкил этилган тарғибот-ташвиқот фаолияти доирасида, шунингдек, ёшлар ўртасида ўтказилган семинар-тренингларда, бахшичилик фестивалида ушбу тадқиқот натижаларидан кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2026-йил 18-июндаги 04-03/1376-сон маълумотнома). Натижада, тарғибот-ташвиқот тадбирлари жараёнида аҳоли, айниқса, ёшлар орасида Қıяс жиров репертуарига оид билим ва тушунчаларнинг янада кенгайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish