Худойбердиев Оллоқул Исақовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий доривор ўсимлик хомашёси асосида диуретик «Экустим» дори воситасини олиш технологияси», 15.00.01–Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Far31.
Илмий раҳбар: Азизов Умархон Мухтарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Юнусова Холида Маннановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Халилов Равшан Муратджанович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий доривор ўсимликлар қуруқ экстрактлари комбинацияси асосида янги диуретик «Экустим» дори воситасини таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор диуретик таъсирга эга 8 хил маҳаллий доривор ўсимликлар қуруқ экстрактлари асосида «Экустим» дори воситасининг таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган;
«Экустим» субстанциясини олишнинг муайян шароитлари ва рационал технологиялари ишлаб чиқилган;
«Экустим» препарати капсула дори шаклининг илмий асосланган муайян таркиби ва технологияси яратилган;
«Экустим» препарати субстанцияси ва капсула дори шакли сифатини назорат қилиш ва стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган;
«Экустим» препаратнинг диуретик фаоллиги ва безарарлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Экустим» препарати субстанцияси ва капсула дори шаклининг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Экустим» диуретик дори воситасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (IAP 05631, 2018 й). Натижада яратилган диуретик восита организмда суюқлик йиғилиб қолиши билан кечадиган касалликларни самарали даволаш имконини берган;
«Экустим» препарати субстанцияси ва капсула дори шакли учун корхона фармакопея мақолалари лойиҳалари «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган
(2019 йил 31 майдаги 29/01-345-сон хати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил
15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Ушбу корхона фармакопея мақолаларининг тасдиқланиши маҳаллий хомашё асосида яратилган, иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлган диуретик таъсир этувчи дори воситасини олиш имконини беради;
«Экустим» препарати субстанцияси ва капсула дори шакли учун тажриба-саноат регламентлари «Navkar Group» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ОПР 42 Уз-03873/04610617-1095-2018, ОПР 42 Уз-03873/04610617-1098-2019). Мазкур, ҳужжатнинг тасдиқланиши натижасида диуретик дори воситалар учун меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва рўйхатга олиниши таъминланган.