Калбаева Зулқумар Полатбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Қорақалпоқ тили олий таълим терминлар тизими, 10.00.03 – Қорақалпаоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6094.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.05/2025.27.12.Fil.16.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Мухтар Dawletbaevich, филология фанлари доктори (DSc), дотсент; Қунназарова Шолпанай Мақсетбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ тилидаги олий таълимга оид терминларни педагогик терминлардан ажратиб, муайян тизимга солиш ва таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ тилидаги олий таълимга оид терминларнинг ички ва ташқи йўллар орқали пайдо бўлиши, қўлланиши тил материаллари асосида далилланган;
қорақалпоқ тилидаги олий таълимга оид терминлар семантик гуруҳларга (ўқув жараёни билан боғлиқ, илмий йўналишдаги, бошқарув билан боғлиқ терминлар) ажратиб таҳлил қилинган;
қорақалпоқ тилидаги олий таълимга оид терминларнинг морфологик, синтактик ва лексик-семантик усуллар ёрдамида ясалиши мисоллар орқали далилланган;
қорақалпоқ тилидаги олий таълимга оид терминларнинг тузилишига кўра турлари (содда ва қўшма) мисоллар билан далилланган, четдан кириб келган терминларнинг маънолари изоҳланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Қорақалпоқ тилидаги олий таълимга оид терминларнинг шаклланиши ва ривожланишини ўрганиш асосида:
қорақалпоқ тилидаги олий таълимга оид терминларнинг ички ва ташқи йўллар орқали пайдо бўлиши, қўлланиши тил материаллари асосида далилланган назарий хулосалардан Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 30-апрелдаги 01–13/41–сонли маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ тилидаги олий таълимга оид терминларнинг қўлланиш хусусиятлари ҳақида маълумотлар беришга эришилган;
қорақалпоқ тилидаги олий таълимга оид терминлар семантик гуруҳларга (ўқув жараёни билан боғлиқ, илмий йўналишдаги, бошқарув билан боғлиқ терминлар) ажратиб таҳлил қилинган мулоҳаза ва хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Саз-сáwbet ҳáм kewil ашар баģдарламалар” таҳририяти томонидан ижодий суҳбат эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2025-йил 22-майдаги 05–22/303-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълимга оид терминларнинг педагог ва ёшлар орасида фаол қўлланилиши кенг жамоатчиликка тарғиб қилинган;
қорақалпоқ тилидаги олий таълимга оид терминларнинг морфологик, синтактик ва лексик-семантик усуллар ёрдамида ясалиши мисоллар орқали далилланган, қорақалпоқ тилидаги олий таълимга оид терминларнинг тузилишига кўра турлари (содда ва қўшма) мисоллар билан далилланган, четдан кириб келган терминларнинг маънолари изоҳланган фикр ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021–2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик манзарасини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 28-апрелдаги 184/1–сон маълумотномаси). Натижада, олий таълимга оид терминларнинг қорақалпоқ тилидаги ясалиш усуллари ҳақида маълумотлар беришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish