Эсемуратова Наргиза Бахадировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Паремияларнинг бадиий матнда қўлланилиш хусусиятлари (И.Юсупов асарлари мисолида), 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Fil4994.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.05/2025.27.12.Fil.l6.01.
Расмий оппонентлар: Юсупова Бийбисанем Турдибаевна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент; Алламбергенова Гулжахан Айтбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ халқ мақол-маталларининг паремеологик тизимдаги ўрни ва бадиий матндаги функцияси, алоҳида ижодкор бадиий тафаккурида акс этиш хусусиятларини И.Юсупов асарлари мисолида илмий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ тилшунослигида мақол-маталларнинг паремеологик ва лингвистик хусусиятлари И.Юсупов асарлари мисолида структурал-семантик ва функсионал-прагматик жиҳатдан тизимли таҳлил қилинган ҳолда шоир индивидуал услубининг намоён бўлишида лисоний восита эканлиги асослаб берилган;
I.Юсупов ижодида халқ паремик меросига мансуб мақол-маталларни қўллаш орқали образли ифода ва эмосионал-экспрессивликнинг таъминланганлиги ҳамда паремияларнинг адабий матн прагматик таъсирини кучайтириш борасидаги функсионал имкониятлари, шунингдек, шоир ижоди орқали яратилган янги лисоний бирликлар, турли хил трансформацион усуллар муайян тизимга солинган;
I.Юсуповнинг халқ мақол-маталларини трансформация қилиш орқали ижодий фойдаланиши натижасида паремияларда қорақалпоқ халқ миллий-маданий қарашлари, этно ва лингвомаданий жиҳатдан такомиллашгани ҳамда уларнинг лисоний хусусиятлари аниқ мисоллар асосида далилланган;
I.Юсупов асарларида қўлланилган мақол-маталларнинг шакли ва мазмуни сақланганлиги ёки муайян ўзгаришларда трансформация қилинганлигига қараб таснифланган ҳамда уларнинг лингвистик ва лингвопоетик хусусиятлари аниқ тизимга келтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. I.Юсупов асарларида мақол-маталларнинг қўлланилишининг ўзига хос хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
I.Юсупов асарларида мақол-маталлар орқали халқ донолиги, миллий менталитет ва дунёқарашнинг акс этиши, паремияларнинг асар моҳиятини очишдаги аҳамияти, бадиий матн таъсирчанлигини таъминлаши каби масалаларга оид илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида, асосан, ёш ижодкорлар учун турли тўгарак ва семинарлар ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 12-майдаги 42-сонли маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларнинг сўз қўллаш маҳорати такомиллашган ҳолда амалий ва назарий билимларининг ривожланишига эришилган;
халқ мақол ва маталларининг И.Юсупов бадиий тафаккурида трансформация қилиниши ва уларда фарзанд тарбияси билан боғлиқ стереотипларнинг акс этиши юзасидан келинган илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан шоир ижодига бағишлаб ташкил этилган адабий кеча ва турли тадбирлар, шунингдек, диссертацияда эришилган илмий натижалариданда партия томонидан мунтазам ўтказиб келинаётган “Поезиянıń сóнбес жулдıзı” (“Поезиянинг сўнмас юлдузи”) танловини ташкил этишда кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2025-йил 27-январдаги 21-сонли маълумотномаси). Натижада, трансформацияланган мақол-маталлардаги стериотипларнинг бадиий нутқда миллий-маданий талқинга айланиши, уларнинг лисоний бирлик сифатидаги лингмаданий аҳамияти юзасидан кенг жамоатчиликда янги тушунчалар шаклланишига асос бўлган;
I.Юсупов ижодида халқ маданияти, миллий урф-одатларда мужассамлашган лисоний бирликлар – мақол ва маталларнинг лисоний таҳлили натижасидан олинган хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг амалий, маданий-маънавий фаолияти жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 24-мартдаги 8-03/583/1 сонли маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчилик, хусусан, ёшларда мақол-маталларнинг бугунги кун миллий-адабий тафаккури, қадриятлар тизимига таъсири бўйича тушунчалари ривожлантирилган;
I.Юсупов асарларида мақол-маталларнинг қўлланилишдаги ўзига хослик, шоир бадиий тафаккурида паремияларнинг шакл ва мазмун жиҳатдан муайян ўзгаришлар касб этиши, бадиий матндаги услубий вазифаларига доир илмий хулосалар Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Assalawma áлейкум, Қарақалпақстан” кўрсатуви, “Ruwxıйлıқ бостанı” эшиттириши орқали кенг жамоатчликка татбиқ этилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2025-йил 31-октабрдаги 05-22/605-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, янги маълмот ва илмий таҳлиллар оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish