Темирова Камола Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили гастрономик лексикасининг лексикографик тадқиқи”, 10.00.01 – “Ўзбек тили” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2407.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
Илмий раҳбар: Махмараимова Шохиста Тухташевна, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Омонтурдиева Шоира Равшановна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Анданиёзова Дилрабо Рўзиқуловна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили гастрономик лексикасининг диахрон ва синхрон тараққиётини тизимли тадқиқ этиш асосида унинг лексик-семантик, структуравий ва лексикографик хусусиятларини аниқлаш ҳамда “Ўзбек тили гастронимларининг терминологик изоҳли луғати”ни яратишнинг лингвистик тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек гастрономик лексикасининг тадрижий тараққиёти ўрганилиб, қадимий ёзма манбаларда қайд этилган кöмäč, čüрäк, юпқа, üгрä, а:š, айран, қïмïз, қатïқ, сиркä, талқан, чалпак, қатлама, манту, газак, қовурмоч бўза, яғурт каби бирликларнинг кейинги давр луғатларидаги шаклий, семантик ва функсионал мунтазамлиги аниқланган;
гастрономик бирликлар гипер-гипонимик, полисемантик, омонимик ва синонимик муносабатлари асосида таснифланиб, 9 та мавзувий гуруҳ ва микрогуруҳларга ажратилди, бäрäк, кüčä, қуртäвä, čäлāп, сäллä, čäпäти, āқčāж, унāšи каби миллий-маданий мазмунли диалектал бирликларининг структур ва ареал хусусиятлари, номинатив ва тизимий вазифалари аниқланиб, уларни изоҳли луғатларда беришнинг лексикографик мезонлари асосланган;
электрон платформалар (сафия.уз, корзинка.уз)даги ширинлик номлари, ингредиент ва маҳсулот номларининг луғавий тавсифи изоҳли луғат материаллари билан қиёсланиб, лексикографик аҳамияти баҳоланган;
мавжуд луғатлардан сараланган 1000 дан ортиқ нутқий фаол, брендлашган ширинлик, ичимлик ва бошқа гастрономик бирликлар (Киндер, Чупа Чупс, Орео, Сниcкерс, Cоcа-Cола, Фанта, Флавис) лексикографик изоҳи такомиллаштирилган, “Ўзбек тили гастронимларининг терминологик изоҳли луғати” электрон луғати ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили гастрономик лексикаси лексикографик хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалари асосида:
ўзбек гастрономик лексикасининг тадрижий тараққиёти ўрганилиб, қадимий ёзма манбаларда қайд этилган кöмäč, čüрäк, юпқа, üгрä, а:š, айран, қïмïз, қатïқ, сиркä, талқан, чалпак, қатлама, манту, газак, қовурмоч бўза, яғурт каби бирликларнинг кейинги давр луғатларидаги шаклий, семантик ва функсионал мунтазамлиги аниқлангани тўғрисидаги маълумотлардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 25-июндаги № 01/4-2721-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа доирасида гастрономик бирликларнинг лексикографик хусусиятларини аниқлашга имкон берувчи илмий-амалий материаллар шакллантирилди.
гастрономик бирликлар гипер-гипонимик, полисемантик, омонимик ва синонимик муносабатлари асосида таснифланиб, 9 та мавзувий гуруҳ ва микрогуруҳларга ажратилди, бäрäк, кüčä, қуртäвä, čäлāп, сäллä, čäпäти, āқčāж, унāšи каби миллий-маданий мазмунли диалектал бирликларининг структур ва ареал хусусиятлари, номинатив ва тизимий вазифалари аниқланиб, уларни изоҳли луғатларда беришнинг лексикографик мезонлари асослангани ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” кўрсатувларида фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 6-майдаги 05-09-603 сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материаллар мазмунининг такомиллашишига, ссенарийларнинг илмий далиллар билан бойитилишига эришилган.
электрон платформалар (сафия.уз, корзинка.уз)даги ширинлик номлари, ингредиент ва маҳсулот номларининг луғавий тавсифи изоҳли луғат материаллари билан қиёсланиб, лексикографик аҳамияти баҳоланган материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида давлат илмий техника дастурлари доирасида 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш объектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 5-ноябрдаги № 1935-сонли маълумотномаси).
мавжуд луғатлардан сараланган 1000 дан ортиқ нутқий фаол, брендлашган ширинлик, ичимлик ва бошқа гастрономик бирликлар (Киндер, Чупа Чупс, Орео, Сниcкерс, Cоcа-Cола, Фанта, Флавис) лексикографик изоҳи такомиллаштирилган, “Ўзбек тили гастронимларининг терминологик изоҳли луғати” электрон луғати ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги хулосасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 3-июндаги 353/1 сонли маълумотномаси.