Хайруллаева Лариса Эркин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз болалар адабиётида фантастик асарлар типологияси (Х.Тўхтабоев “Сариқ девни миниб” ва Ж.Роулинг “Гарри Поттер ва афсонавий тош” асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Fil6881.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Қодирова Насима Саидбурхоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Касимова Замира Абдуллаевна, филология фанлари доктори, доцент; Тўлабоева Рухсора Сайфуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз болалар адабиётидаги фантастик асарларнинг типологик хусусиятларини “Сариқ девни миниб” ва “Гарри Поттер ва афсонавий тош” асарлари мисолида тадқиқ этиш ва илмий асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Х.Тўхтабоев ва Ж.К.Роулинг бадиий тафаккурининг шаклланишида фолклор ва адабий анъаналарнинг муштарак, миллий маданий муҳитнинг эса фарқловчи омил эканлиги ҳамда унинг фантастик тафаккур табиатига таъсири далилланган;
“Сариқ девни миниб” ҳамда “Гарри Поттер ва афсонавий тош” романларининг қиёсий-типологик таҳлили асосида маънавий камолот, синов-саргузашт сюжети ва фантастик образлар тизимининг муштараклиги, параллел олам ва миллий-тарбиявий йўналишнинг устуворлиги очиб берилган;
Х.Тўхтабоев ва Ж.К.Роулингнинг тадқиқ этилган асарлари қиёсий-типологик моделлаштирилиб, фолклор-мифологик ва саргузашт муштараклиги ҳамда фентези-параллел олам ва эртак-қисса, реал-фантастик макон каби фарқли белгилар аниқланган;
Х.Тўхтабоев ва Ж.К.Роулинг ижодида халқона-юмористик ва мифопоэтик услуб, кўп қатламли композиция ҳамда тилнинг образ яратиш имкониятлари индивидуал услубнинг асосий кўрсаткичлари сифатида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз болалар адабиётида “Сариқ девни миниб” ҳамда “Гарри Поттер ва афсонавий тош” романларининг типологиясини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
Х.Тўхтабоев ва Ж.К.Роулинг бадиий тафаккурининг шаклланишида фолклор ва адабий анъаналарнинг муштарак, миллий маданий муҳитнинг эса фарқловчи омил эканлиги ҳамда унинг фантастик тафаккур табиатига таъсирига оид хулосалардан Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “Болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 8-январдаги 04/1-114-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз болалар адабиётида фантастик тафаккурнинг шаклланишига таъсир этувчи фолклор-адабий анъаналар ҳамда миллий-маданий омиллар ҳақидаги илмий-назарий қарашлар лойиҳанинг мазмуний асосларини бойитган.
“Сариқ девни миниб” ҳамда “Гарри Поттер ва афсонавий тош” романларининг қиёсий-типологик таҳлили асосида маънавий камолот, синов-саргузашт сюжети ва фантастик образлар тизимининг муштараклиги, параллел олам ва миллий-тарбиявий йўналишнинг устуворлиги бўйича хулосалардан 2023-2025-йилларда Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348-рақамли “European Perspectives in Dialogue: Central Asia and Western Research – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 9-июндаги 06/4399-сонли маълумотномаси). Натижада, ўзбек ва инглиз болалар адабиётининг қиёсий-типологик хусусиятлари, фантастик тафаккурнинг миллий-маданий асослари ҳамда маънавий-тарбиявий йўналишлари юзасидан илмий-назарий қарашлар кенгайтирилиб, Шарқ ва Ғарб болалар адабиёти ўртасидаги муштараклик ва фарқли жиҳатларни ёритишга хизмат қилувчи илмий хулосалар бойитилган.
Х.Тўхтабоев ва Ж.К. Роулингнинг тадқиқ этилган асарлари қиёсий-типологик моделлаштирилиб, фолклор-мифологик ва саргузашт муштараклиги ҳамда фентези-параллел олам ва эртак-қисса, реал-фантастик макон каби фарқли белгилар аниқланганлигига оид хулосаларидан Тошкент шаҳар “Маҳалла” телерадиоканали “Бир асар тарихи” эшиттириш машғулотларини ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканалининг 2026-йил 28-январдаги 35-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далиллар билан бойитилиб, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган.