Шукурова Матлуба Хошимовнаинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бадиий матнда гендер концепти: лингвопоэтик, лингвомаданий, лингвокогнитив ёндашув, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Fil3068.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий маслаҳатчи: Сайфуллайева Раъно Рауфовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Fil.01.12 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулов Равшанхўжа, филология фанлари доктори, профессор; Худойберганова Дурдона Сидиқовна, филология фанлари доктори, профессор; Боймирзаева Саодат Ураковна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гендер концептосферасининг ички тузилишини асослаш, ўзбек бадиий матнида гендер концептининг воқеланиши, лингвопоэтик, лингвомаданий, лингвокогнитив ва ассоциатив хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий матндаги гендер концепти фақат биологик жинсга тегишли барқарор белгилар йиғиндиси эмаслиги, номинация, мақом, ижтимоий-маданий белги, аксиологик баҳо, индивидуал характер, конкрет вазият ва муаллифлик трансформациясининг ўзаро таъсирида шаклланадиган концептуал тузилма сифатида асосланган;
гендер концепти ва гендер концептосфераси ўзаро фарқланиб, гендер концептосферасининг аёл/эркак макроконцептлари ҳамда мазмуний микроконцептлар ва функсионал-аксиологик микромайдонлар муносабатлари ўзбек бадиий матнлари мисолида шакллантирилган, аёл ва эркак макроконцептларининг парадигматик табиати очиб берилган;
гендер концептининг лингвопоэтик воқеланиши муайян лисоний белги – поэтик қурилма – концептуал талқин – аксиологик йўналиш – бадиий матн функсияси кетма-кетлигида изоҳланиб, мавжуд гендер моделининг бадиий матнда қайта ишланган, ўзгартирилган ва маълум вазиятга мослаштирилган тузилмаси яратилган;
бадиий матн асосида гендер концептосферасининг лингвомаданий механизми умумий инсоний тажриба, маданий кодлаш, мазмуний гендер фарқланиши, аксиологик баҳолаш ва бадиий трансформация муносабатида ёритилиб, оила концептуал қурилмаси қадрият, мулоқот, маданий муҳит ва зиддият трансформациясидан ташкил топган полицентрик бирлашма сифатида асосланган;
бадиий гендер концептининг когнитив моделлари ажратилиб, номинация, ижтимоий мақом, реал ҳаракат, когнитив мослик, ситуатив зиддият, шунингдек, аксиологик натижа асосида бадиий матндаги алоҳида гендер қурилмасини яратиш модели ишлаб чиқилган; гендер концептосферасининг ассоциатив ва психолингвистик қатламлари сақланган ҳолда, миллий-маданий стимулларнинг ассоциатив майдони бадиий трансформация муносабати орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек бадиий матнида гендер концептининг воқеланиши, лингвопоэтик, лингвомаданий, лингвокогнитив ва ассоциатив хусусиятларини очиб бериш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
гендер концепти ва гендер концептосфераси ўзаро фарқланиб, гендер концептосферасининг аёл/эркак макроконцептлари ҳамда мазмуний микроконцептлар ва функсионал-аксиологик микромайдонлар муносабатлари ўзбек бадиий матнлари мисолида шакллантирилган, аёл ва эркак макроконцептларининг парадигматик табиати очиб беришга доир натижа ва хулосалардан 2023-2024-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган "Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш" мавзусидаги ИЗ2019081773-рақамли фундаментал лойиҳа доирасида, хусусан, “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-франсузча изоҳли луғати”ни яратиш” мавзусидаги ИЗ-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2026-йил 26-августдаги 1/04-93-сон маълумотномаси). Натижада луғавий бирликларнинг семантик ва синтагматик хусусиятларини аниқлаш, уларни изоҳлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини чуқур тавсифлаш имконияти кенгайган;
бадиий матндаги гендер концепти фақат биологик жинсга тегишли барқарор белгилар йиғиндиси эмаслиги, номинация, мақом, ижтимоий-маданий белги, аксиологик баҳо, индивидуал характер, конкрет вазият ва муаллифлик трансформациясининг ўзаро таъсирида шаклланадиган концептуал тузилма сифатида асосланганлигига доир илмий хулосалардан 2023-2025-йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-202003161-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-франсузча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2026-йил 26-августдаги 1/04-94-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқотда илгари сурилган тавсиялар гендерга хос бирликларнинг маъно таркибини аниқлаш, бу бирликларни мавзу гуруҳларига ажратиш, изоҳлаш ҳамда тавсифлашга доир далилларни кенгайтиришда асос сифатида хизмат қилган;
бадиий матн асосида гендер концептосферасининг лингвомаданий механизми умумий инсоний тажриба, маданий кодлаш, мазмуний гендер фарқланиши, аксиологик баҳолаш ва бадиий трансформация муносабатида ёритилиб, оила концептуал қурилмаси қадрият, мулоқот, маданий муҳит ва зиддият трансформациясидан ташкил топган полицентрик бирлашма сифатида асослашга оид хулоса ва таклифлардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ИЛ-9524115133-рақамли “Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг 7 йиллик дифференциал технологияси” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 10-сентабрдаги 01-09-576-сон маълумотномаси) Натижада миллий-маданий стимулларнинг ассоциатив майдони ва бадиий трансформациясини очиб берувчи дифференциал методик материаллар мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
концептининг лингвопоэтик воқеланиши муайян лисоний белги – поэтик қурилма – концептуал талқин – аксиологик йўналиш – бадиий матн функсияси кетма-кетлигида изоҳланиб, мавжуд гендер моделининг бадиий матнда қайта ишланган, ўзгартирилган ва маълум вазиятга мослашувини аниқлашга оид хулосалардан 2025–2026-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон–24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2026-йил 26-августдаги 26-36-102-сон маълумотномаси). Натижада теледастурларда лингвосенсор тизим элементларининг когнитив, прагматик ва эстетик функсиялари лингвокогнитив ва лингвокултурологик ёндашувлар асосида таҳлил қилиниб, уларнинг бадиий матн мазмунини шакллантириш, интерпретация қилиш ва миллий-маданий хусусиятларни ифодалашдаги ўрни ҳақидаги илмий-амалий тавсиялар мазмуни бойитилган.