Сайфуллаев Сирожиддин Соли ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда исломий банк амалиётларини ривожлантириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3521.
Илмий раҳбар: Саидов Дониёр Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда исломий банк амалиётларини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ислом молияси тамойилларга асосланган лизинг ва молиявий ижара хизматларини ривожлантириш орқали банк активлари бўйича рисклар ва активларни диверсифкациялаш таклиф этилган.
бизнес субектларини муробаҳа хизмати асосида молиялаш орқали кредит рисклари бўйича кўриладиган зарарлар ҳажмини 15 фоизгача камайтириш таклиф этилган.
қайта тикланувчи энергия ва экологик технологияларга инвестицияларни фаоллаштириш мақсадида “яшил технологиялар лизинги”ни ислом молияси механизмлари асосида жорий этиш таклиф қилинган.
Исломий банк хизматларини ривожлантиришда исломий молия институтлари линияларини самарали жойлаштиришда соҳалар кесимида тақсимот қилиш ва амал қилишнинг зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда асосланган илмий натижалар асосида исломий банкларининг амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқилган:
Ислом молияси тамойилларга асосланган лизинг ва молиявий ижара хизматларини ривожлантириш орқали банк активлари бўйича рисклар ва активларни диверсифкациялаш таклиф этилган. Тадқиқотчининг мазкур таклифи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ҳузуридаги “Траст Муамалат” МЧЖ фаолиятида жорий этилган. (“Тарастбанк” XAB хусусий акциядорлик банкининг 2025 йил 24 октябр 01-01/4248-сон маълумотномаси). Натижасида унинг активлар билан боғлиқ риск даражаси 2025 йил 1 апрел ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга пасайди, шунингдек активлар таркибида лизинг ва молиявий ижара ҳажмининг 10 фоизга ортиши ҳисобига активларнинг самарали диверсификациялашувига эришилди.
бизнес субектларини муробаҳа хизмати асосида молиялаштириш бўйича кўриладиган зарарлар ҳажмини 15 фоизгача камайтириш таклиф этилган.          Диссертантнинг мазкур таклифи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ҳузуридаги “Траст Муамалат” МЧЖда жорий этилган. (“Тарастбанк” XAB хусусий акциядорлик банкининг 2025 йил 24 октябр 01-01/4248-сон маълумотномаси). Натижада унинг кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш бўйича шакллантириладиган заҳира (харажат)лар ҳажми 2025 йил 1 апрел ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 323 млн. сўмга камайтиришга эришилган.
қайта тикланувчи энергия ва экологик технологияларга инвестицияларни фаоллаштириш мақсадида “яшил технологиялар лизинги”ни ислом молияси механизмлари асосида жорий этиш таклиф қилинган. Ушбу таклиф «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ҳузуридаги “Траст Муамалат” МЧЖда жорий этилган (“Тарастбанк” XAB хусусий акциядорлик банкининг 2025 йил 24 октябр 01-01/4248-сон маълумотномаси). Натижада берилган лизинг ва молиявий ижара ҳажми 2025 йил 1 апрел ҳолатига 64,76 млрд сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35.4 млрд сўм (20.4 фоизга) ортишига эришилди.
Ислом молиявий институтлари линияларини жалб этиш ва уларни банк хизматларини ривожлантиришда қўллашнинг илмий-амалий механизми шакллантириш таклиф қилинган. Тадқиқотчининг мазкур таклифи “Трастбанк” XAB амалиётига жорий этилган. (“Тарастбанк” XAB хусусий акциядорлик банкининг 2025 йил 24 октябр 01-01/4248-сон маълумотномаси). Натижада Халқаро Ислом Савдо - Молия Корпорациясидан 47 млн АҚШ долларида ва Хусусий Секторни Ривожлантириш Бўйича Ислом Корпорациясидан 67 млн АҚШ долларида жалб этилиши натижасида 134 та лойиҳаларга (савдо-сотиқга 40%, ишлаб чиқаришга 48%, хизмат кўрсатишга 12%) маблағлар ажратилиши орқали банк 2023-йилда 690 млрд 812 млн сўм, 2024-йилда 755 млрд 441 млн сўм, 2025-йилнинг 1 апрел ҳолатида 276 млрд 346 млн сўмлик даромадга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish