Мамажонова Нодирахон Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш корхоналарида инновацион бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш”, 08.00.13 – Межежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt7111
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат университети DSc.03/2025.27.12.I.07.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мараимова Умида Исмаилжановна, Иқтиосдиёт фанлари доктори, Профессор.
Расмий оппонентлар: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Азамат Жуманазарович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қурилиш корхоналарида инновацион бошқарув фаолияти самарадирлигини ошириш бўйича илмий таклифлар, амалий тавсиялар ҳамда илмий хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш корхоналарини иқтисодий фаолиятини баҳолаш ва инновацион ривожланиш имкониятларини аниқлашга хизмат қилувчи ўзаро боғлиқ асосий кўрсаткичлар тизими асосида комплекс таҳлил қилиш методикаси такомиллаштирилиб, мазкур ёндашув асосида қурилиш тармоғини иқтисодий ўсиши, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ўрни, саноат ишлаб чиқаришидаги ҳиссаси ҳамда инновацион-инвестицион жараёнларни тармоқ ривожланишига таъсири илмий жиҳатдан асосланган;
қурилиш корхоналарида инновациялардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашни харажатлар ёндашувига асосланган комплекс методикаси такомиллаштирилиб, инновацион фаолиятни модернизациялаш, ходимлар малакасини ошириш ҳамда хомашё ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ўзаро боғлиқ ҳолда баҳолаш мезонлари тизими илмий асосланган;
қурилиш корхоналарида инновацион бошқарув самарадорлигини баҳолаш учун ИБСБкоеф интеграл кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда инновацион бошқарув тизимининг шаклланганлик даражасини аниқлаш мезонлари такомиллаштирилди ҳамда мазкур даражани юқори (75–100 %), ўрта (50–74 %) ва паст (30–49 %) ҳолатларга табақалаштиришнинг таснифлаш тизими ишлаб чиқилган.
Андижон вилояти қурилиш корхоналарини ишлаб чиқариш ҳажмини ўрта муддатли истиқболда баҳолаш мақсадида ARIMA модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларини шакллантириш методикаси такомиллаштирилиб, ишлаб чиқариш ҳажмини келгусидаги параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш корхоналарида инновацион бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
қурилиш корхоналарини иқтисодий фаолиятини баҳолаш ва инновацион ривожланиш имкониятларини аниқлашга хизмат қилувчи ўзаро боғлиқ асосий кўрсаткичлар тизими асосида комплекс таҳлил қилиш методикаси такомиллаштирилиб, мазкур ёндашув асосида қурилиш тармоғини иқтисодий ўсиши, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ўрни, саноат ишлаб чиқаришидаги ҳиссаси ҳамда инновацион-инвестицион жараёнларни тармоқ ривожланишига таъсири илмий таклифи “Эверест Асбест” МЧЖ, “Барака Қурилиш Саноат” МЧЖ, “ANDIJAN WCC CEMENT” МЧЖлари томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 30-сентабрдаги 07/7124-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш фаолиятининг ташкилий-иқтисодий кўрсаткичларини 11,6%га ошириш, харажатлар ва солиқ юкини оптималлаштириш имкони яратилган;
қурилиш корхоналарида инновациялардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашни харажатлар ёндашувига асосланган комплекс методикаси такомиллаштирилиб, инновацион фаолиятни модернизациялаш, ходимлар малакасини ошириш ҳамда хомашё ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ўзаро боғлиқ ҳолда баҳолаш мезонлари тизими бўйича таклифи “Эверест Асбест” МЧЖ, “Барака Қурилиш Саноат” МЧЖ, “ANDIJAN WCC CEMENT” МЧЖ корхоналари томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 30-сентабрдаги 07/7124-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Эверест Асбест” МЧЖ, “Барака Қурилиш Саноат” МЧЖ, “ANDIJAN WCC CEMENT” МЧЖлари рентабеллик даражасини 4,1 %га ошириш имкони яратилган;
қурилиш корхоналарида инновацион бошқарув самарадорлигини баҳолаш учун ИБСБкоеф интеграл кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда инновацион бошқарув тизимининг шаклланганлик даражасини аниқлаш мезонлари такомиллаштирилди ҳамда мазкур даражани юқори (75–100 %), ўрта (50–74 %) ва паст (30–49 %) ҳолатларга табақалаштиришнинг таснифлаш тизими таклифи “Эверест Асбест” МЧЖ, “Барака Қурилиш Саноат” МЧЖ, “ANDIJAN WCC CEMENT” МЧЖ корхоналари томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 30-сентабрдаги 07/7124-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Эверест Асбест” МЧЖ, “Барака Қурилиш Саноат” МЧЖ, “ANDIJAN WCC CEMENT” МЧЖлари томонидан фойдаланилган. Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси таркибига кирувчи қурилиш корхоналарида хизматлар занжири 1,7%, қурилиш корхоналарини ривожлантириш салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини 2,8%га ошириш имкони яратилган;
Андижон вилояти қурилиш корхоналарини ишлаб чиқариш ҳажмини ўрта муддатли истиқболда баҳолаш мақсадида ARIMA модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларини шакллантириш методикаси такомиллаштирилиб, ишлаб чиқариш ҳажмини келгусидаги параметрларидан “Эверест Асбест” МЧЖ, “Барака Қурилиш Саноат” МЧЖ, “ANDIJAN WCC CEMENT” МЧЖ корхоналари томонидан фойдаланилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Эверест Асбест” МЧЖ, “Барака Қурилиш Саноат” МЧЖ, “ANDIJAN WCC CEMENT” МЧЖлари томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 30-сентабрдаги 07/7124-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги таркибига кирувчи қурилиш корхоналарининг 2030-йилга қадар ривожланиш тенденцияси асосида муҳим иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.