Кабулова Нургузал Умирбек қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тадбиркорлик субектлари самарали фаолиятига таъсир этувчи омилларни баҳолаш”, 08.00.15-“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.I.PhD/Iqt5253.
Илмий раҳбари: Қосимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Муҳитдинова Камола Алишеровна, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадбиркорлик субектлари муваффақиятли фаолиятига омиллар таъсирини баҳолашни ва уни такомиллаштириш бўйича механизмларни ишлаб чиқиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    услубий ёндашувга кўра, бизнесда муваффақият тушунчаси— бу тадбиркорлик субектлари фаолияти натижаларини турли манфаатдор томонлар нуқтайи назаридан баҳолашга асосланган, молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар мажмуаси орқали аниқланадиган, вақт давомида ўзгариб борувчи ҳамда муайян иқтисодий ва институционал шароитларга боғлиқ ҳолда шаклланадиган кўп мезонли ижтимоий-иқтисодий категория сифатида такомиллаштирилди.
тадқиқотда савдо соҳасидаги тадбиркорлик субектларининг сотув рентабеллигига таъсир этувчи омиллари тизимли равишда аниқланиб, фирма миқёсидаги молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар, Business Indicator автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимидаги ҳудудлар кесимидаги бизнес муҳити индикатор баллари билан интеграциялаш асосида панел маълумотлар ёрдамида муваффақият омилларининг таъсир механизми эмпирик жиҳатдан комплекс баҳоланиб, кўп омилли эконометрик корреляцион модели ишлаб чиқилди.
Ўзбекистонда жорий этилган тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтинги тизимини такомиллаштиришда чет эл тажрибаси асосида баҳолашнинг SCORE диагностика тизимини ишлаб чиқишнинг модели таклиф этилди.
“IMPERIA TEA AND FOOD PRODUCT” маъсулияти чекланган жамиятнинг муваффақиятига таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи, тадбиркорлик омилларнинг regression эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари натижалари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик самарали фаолиятига таъсир этувчи муваффақият омилларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, бизнесда муваффақият тушунчасининг иқтисодий мазмуни бу тадбиркорлик фаолияти натижаларини турли манфаатдор томонлар нуқтайи назаридан баҳолашга асосланган, молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар мажмуаси орқали аниқланадиган, вақт давомида ўзгариб борувчи ҳамда муайян иқтисодий ва институционал шароитларга боғлиқ ҳолда шаклланадиган кўп мезонли ижтимоий-иқтисодий категория сифатида такомиллаштирилишига оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Тадбиркорлик ва инновациялар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг ўқув қўлланмага киритилиши натижасида олий ўқув юрти талабалари ва бўлғуси мутахассисларда тадбиркорлик субектларида фаолият натижаларини чуқур баҳолаш, уларга ташқи, ички ва тадбиркорлик омилларини таъсирини анализ қилиш ва бизнеснинг узоқ муддатли барқарор ўсишини таъминлашда назарий ҳамда амалий билимларни янада чуқурлаштиришда янги билим ва кўникмаларнинг ҳосил бўлишига имкон яратган;
Республикада фаолият юритаётган фаолият давомийлиги 3-8 йилгача бўлган, тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтингида юқори, ўрта қониқарли, қониқарсиз тоифаларга кирувчи савдо соҳасидаги корхоналарнинг сўнгги 4 йиллик молиявий ва номолиявий кўрсаткичлари ва уларнинг фаолиятига «Business Indicator» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида берилган— 14 та кўрсаткич орқали баҳоланган ҳудудлардаги тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси индекс баллари ва тегишли йиллардаги Республикадаги инфляция кўрсаткичлари танланмадаги корхоналарнинг сотув рентабеллигига таъсирини баҳоланди. Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси таркибидаги кичик бизнес субектлари савдо фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 17-июндаги 01-06-30-6104-сонли, “IMPERIA TEA AND FOOD PRODUCT” МЧЖ дан 2026-йил 20-февралда олинган 21-сонли корхона маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг хатарларни бошқариш ва ссенарий-режалаштириш қилиш усулларини қўллаш орқали харажатлар рентабеллиги саноат ўртачасига 0.6 бирлик яқинлашди ва бу ўз навбатида сотув рентабеллигини ошириб, тадбиркорлик барқарорлик рейтинги шкаласида CCC52 дан Б 72 га кўтарилишга имкониятини яратди(“IMPERIA TEA AND FOOD PRODUCT” МЧЖ дан 2026-йил 20-февралда олинган 21-сонли корхона маълумотномаси).
Ўзбекистонда жорий этилган тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтинги тизимини такомиллаштиришда чет эл тажрибаси асосида баҳолашнинг SCORE диагностика тизимини ишлаб чиқишнинг модели таклиф этилди. Мазкур илмий таклиф натижасида корхоналарнинг заиф томонларини аниқлаб, уларни бартараф этишга қаратилган чора тадбирларга асос сифатида хизмат қилади. Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси таркибидаги кичик бизнес субектлари савдо фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 17-июндаги 01-06-30-6104-сонли, “IMPERIA TEA AND FOOD PRODUCT” МЧЖ дан 2026-йил 20-февралда олинган 21-сонли корхона маълумотномаси). Ўзбекистонда ушбу моделни жорий қилиш биринчи навбатда тадбиркорлик фаолиятини стандартлаштирилган ягона баҳолаш тизимини шакллантириш имконини беради. Натижада давлат субсидиялари, имтиёзли кредитлар ёки грантлар кўпинча корхоналарнинг ҳақиқий самарадорлик даражасидан келиб чиқмаган ҳолда ажратилади. SCORE модели эса корхоналарни аниқ индикаторлар асосида сегментация қилади ва давлат ёрдамларини самарали йўналтириш имконини беради.
“IMPERIA TEA AND FOOD PRODUCT” маъсулияти чекланган жамиятнинг муваффақиятига таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи, тадбиркорлик омилларнинг regression эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари натижалари ишлаб чиқилди. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 17-июндаги 01-06-30-6104-сонли, “IMPERIA TEA AND FOOD PRODUCT” МЧЖ нинг 2026-йил 20-февралда олинган 21-сонли корхона маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “IMPERIA TEA AND FOOD PRODUCT” МЧЖ омиллар таъсирини ссенарий прогноз қилиниши операцион харажатларни камайиши, ҳудудий бизнес муҳити яхшиланишининг кузатилиши ва бошқарув тажрибаси ошиши натижасида 2030-йилга корхонанинг сотув рентабеллиги 2 фоизга ошиши баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish