Ахмедов Бекзод Абдирахмоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантиришда қоракўлчиликнинг ўрни (1945-2025 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B 2021.2.DSc/Tar191
Илмий маслаҳатчи: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: Қарши давлат университети профессори, т.ф.д.(DSc) Акрам Муминович Хасанов, Термиз иқтисодиёт ва сервис университети профессори, т.ф.д. Эшболта Атамуратович Қобулов, Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети профессори, в.ф.д. Ф.Э. Қурбонов.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: 1945-2025-йилларда Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантиришда қоракўлчиликнинг ўрнини илмий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1945-1991-йилларда Ўзбекистонда чорвачилик тизимида қоракўлчиликнинг ўрни, унинг ташкилий-бошқарув асослари ва ривожланиш йўналишлари тарихий манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида тизимлаштирилиб, соҳани бошқариш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда иттифоқ ва республика миқёсидаги давлат бошқарув органлари, вазирликлар ҳамда маҳаллий хўжалик бошқаруви тузилмаларининг фаолияти аниқланган; 1970-1980-йилларда қоракўлчиликни саноат асосида ривожлантириш, ишлаб чиқариш хўжаликларини ихтисослаштириш ва йирик комплексларни ташкил этиш жараёнларининг соҳанинг ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда ҳудудий таркибига таъсири илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Ўзбекистонда қоракўлчиликнинг ишлаб чиқариш базаси ва самарадорлигини белгиловчи озуқа-яйлов тизимининг тарихий ривожланиши таҳлил қилиниб, яйловлардан фойдаланиш, табиий озуқа ресурслари ва қўшимча озуқа турларининг ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрни аниқланган; изен, янтоқ, пичан ва бошқа озуқа турларидан фойдаланиш амалиёти, хусусан, Қашқадарё вилоятининг “Ғузор”, “Муборак” ва “Нишон” хўжаликларидаги тажрибалар умумлаштирилган; 1970-йиллардан бошлаб табиий яйлов озуқалари улушининг камайиши ҳамда дағал ва консентрат озуқалардан фойдаланишнинг кенгайиши қоракўлчилик хўжаликлари ишлаб чиқариш тизимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда очиб берилган;
1945-1991-йилларда Ўзбекистонда қоракўлчиликнинг ривожланиш босқичлари ва ҳудудий ихтисослашуви аниқланиб, Қашқадарё, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидаги қоракўлчилик хўжаликларининг ишлаб чиқариш йўналишлари қиёсий таҳлил қилинган; мазкур ҳудудларда “қора”, “сур” ва “шерози” каби қоракўл териларини етиштириш бўйича шаклланган тажриба ҳамда уларнинг ички ва ташқи бозордаги иқтисодий аҳамияти тарихий манбалар асосида ёритилган; шу асосда Ўзбекистон қоракўлчилигининг собиқ иттифоқ миқёсидаги чорвачилик тизимида ихтисослашган ишлаб чиқариш йўналиши сифатидаги ўрни ва унинг ҳудудга хос хусусиятлари илмий жиҳатдан асосланган;
1991-2025-йилларда Ўзбекистонда қоракўлчиликни бозор муносабатлари шароитида қайта ташкил этиш ва ривожлантириш жараёнлари изчил таҳлил қилиниб, соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларидаги ўзгаришлар, фермер, деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг ишлаб чиқаришдаги мавқеи ҳамда хусусий сектор иштирокининг кенгайиш хусусиятлари аниқланган; қоракўлчиликни илмий ва ишлаб чиқариш жиҳатидан қўллаб-қувватлаш тизимидаги ўзгаришлар, Қоракўл ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг фаолияти, замонавий агротехнологияларнинг жорий этилиши, шунингдек, “Бухоро-Қоракўл” АЖ, “Ўзбек қоракўли” компанияси ва кейинги даврдаги кластер-кооперация механизмларининг соҳа ривожидаги ўрни тизимлаштирилган;
1945-2025-йилларда қоракўлчилик соҳасининг ривожланишида кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолияти ва ишлаб чиқариш амалиётининг ўзаро боғлиқлиги Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ҳамда унинг қоракўлчилик йўналишидаги таълим ва илмий фаолияти мисолида таҳлил қилиниб, мутахассислар тайёрлаш тизимининг шаклланиши, селекция ва наслчилик, қоракўл териларининг сифат кўрсаткичларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотларнинг ишлаб чиқариш амалиёти билан алоқаси аниқланган; мустақиллик йилларида олий таълим ва илмий-тадқиқот тизимидаги ўзгаришлар, магистратура ва докторантура орқали илмий кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш жараёнлари тизимли равишда умумлаштирилган. Шу асосда 1945-2025-йилларда қоракўлчиликнинг ривожланишига давлат бошқаруви, озуқа-яйлов базаси, ҳудудий ихтисослашув, кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот фаолиятининг ўзаро таъсири тарихий тараққиёт динамикасида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1945-2025-йилларда Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантиришда қоракўлчиликнинг ўрни тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
1945-1991-йилларда Ўзбекистонда чорвачилик тизимида қоракўлчиликнинг ўрни, унинг ташкилий-бошқарув асослари ва ривожланиш йўналишлари тарихий манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида тизимлаштирилган. Тадқиқотда иттифоқ ва республика даражасидаги давлат бошқарув органлари, вазирликлар ҳамда маҳаллий хўжалик бошқаруви тузилмаларининг қоракўлчиликни ташкил этиш ва бошқаришдаги фаолиятига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 5-февралдаги 01-33/91-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда совет даврида чорвачилик ва қоракўлчиликни бошқариш тизимининг шаклланиши ҳамда ривожланишига оид илмий маълумотларни оммага етказиш имконияти кенгайган;
1970-1980-йилларда қоракўлчиликни саноат асосида ривожлантириш, ишлаб чиқариш хўжаликларини ихтисослаштириш ва йирик комплексларни ташкил этиш жараёнларининг соҳанинг ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда ҳудудий таркибига таъсирига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 5-февралдаги 01-33/91-сон маълумотномаси). Натижада қоракўлчиликнинг саноат асосида ривожланиши, ихтисослаштирилган хўжаликлар ва йирик ишлаб чиқариш мажмуаларининг шаклланишига оид тарихий маълумотлар телетомошабинларга илмий асосда етказилган;
Ўзбекистонда қоракўлчиликнинг ишлаб чиқариш базасини белгиловчи озуқа-яйлов тизимининг тарихий ривожланиши, яйловлардан фойдаланиш, табиий озуқа ресурслари ва қўшимча озуқа турларининг ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрни, шунингдек, изен, янтоқ, пичан ва бошқа озуқа турларидан фойдаланиш амалиётига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 5-февралдаги 01-33/91-сон маълумотномаси). Хусусан, Қашқадарё вилоятидаги “Ғузор”, “Муборак” ва “Нишон” хўжаликларида озуқа базасини шакллантириш тажрибаси ҳамда 1970-йиллардан бошлаб табиий яйлов озуқалари улушининг камайиши ва дағал ҳамда консентрат озуқалардан фойдаланишнинг кенгайиши билан боғлиқ илмий хулосалар кўрсатув мазмунини бойитган. Натижада қоракўлчиликда озуқа-яйлов базасининг тарихий аҳамиятига оид илмий-тадқиқот фаолиятини тарихий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
1945-1991-йилларда Ўзбекистонда қоракўлчиликнинг ривожланиш босқичлари ва ҳудудий ихтисослашуви, Қашқадарё, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидаги қоракўлчилик хўжаликларининг ишлаб чиқариш йўналишлари, шунингдек, “қора”, “сур” ва “шерози” туридаги қоракўл териларини етиштириш тажрибасига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 5-февралдаги 01-33/91-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон қоракўлчилигининг ҳудудий ихтисослашуви, ишлаб чиқариш тажрибаси ва унинг иқтисодий аҳамиятига оид тарихий маълумотларни оммага етказиш имконияти яратилган;
1991-2025-йилларда Ўзбекистонда қоракўлчиликни бозор муносабатлари шароитида қайта ташкил этиш ва ривожлантириш жараёнларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси музейи фондларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 2-мартдаги 02/23-193-сон маълумотномаси). Тадқиқотда фермер, деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг қоракўлчиликдаги ўрни, хусусий сектор иштирокининг кенгайиши, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти фаолиятининг ривожланиши, замонавий агротехнологияларнинг жорий этилиши ҳамда “Бухоро-Қоракўл” АЖ, “Ўзбек қоракўли” компанияси ва кластер-кооперация механизмларининг шаклланишига оид маълумотлар тизимлаштирилган. Натижада қўмита музейи фондлари Ўзбекистонда қоракўлчиликнинг мустақиллик давридаги ривожланишига оид янги илмий маълумотлар билан бойитилган;
1945-2025-йилларда қоракўлчилик соҳасининг ривожланишида кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолияти ва ишлаб чиқариш амалиётининг ўзаро боғлиқлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 24-мартдаги 56-сон маълумотномаси). Жумладан, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида қоракўлчилик йўналишида мутахассислар тайёрлаш тизимининг шаклланиши, селекция ва наслчилик, қоракўл териларининг сифат кўрсаткичларини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш амалиёти билан алоқасига оид маълумотлар тизимлаштирилган. Мустақиллик йилларида олий таълим ва илмий-тадқиқот тизимида амалга оширилган ўзгаришлар, магистратура ва докторантура орқали илмий кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жараёнлари бўйича умумлаштирилган хулосалардан институтнинг илмий-тадқиқот фаолиятини тарихий жиҳатдан ёритишда фойдаланилган. Натижада институтнинг тарихий ривожланиши ва қоракўлчилик соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятига оид маълумотларни янги илмий материаллар билан бойитишга хизмат қилган.