Жуманиёзов Нодирбек Ғиёс ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик тавсифи”, “12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи; 12.00.15 – Криминология”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Yu1808.
Илмий раҳбар: Закирова Адина Гулямовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.20/2025.27.12.Yu.03.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, дотсент Югай Людмила Юревна, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)., дотсент Абдуқодиров Фарҳоджон Эркинович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши қаратилган жиноятларга жиноят-ҳуқуқий ва криминологик тавсиф бериш, бу борада мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларга нисбатан қайта жинсий характердаги жиноятларни содир этиш хавфини камайтириш мақсадида, қўлланилган жазо чорасидан, судланганлик ҳолати тугатилганлиги ёки олиб ташланганлигидан, амнистия ёки афв этиш акти қўлланилганлигидан қатъи назар, бундай жиноятларни содир этган шахсларнинг таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларида ҳамда болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турларида ишлаши тақиқланиши лозимлиги асосланган;
болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасига боланинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа қонуний ҳуқуқларига тажовуз қиладиган, жисмоний ёки руҳий азоб етказадиган ёки етказиши мумкин бўлган, шу жумладан телекоммуникация ва Интернет тармоқлари орқали амалга ошириладиган қасддан ҳаракат (ҳаракатсизлик) сифатида таъриф бериш лозимлиги асосланган;
болаларга нисбатан зўравонлик шакллари сифатида жисмоний, жинсий, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация қилиш ва таъқиб этиш (буллинг)ни белгилаш, уларнинг барча шаклларини тақиқлаш ва қонун билан таъқиб қилиш лозимлиги асосланган;
болага нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш орқали унинг жинсий дахлсизлигига тажовуз қилиш ҳамда шаҳвоний хусусиятга эга бошқа ҳаракатларни болаларга нисбатан жинсий зўравонлик деб эътироф этиш лозимлиги асосланган;
ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилишда телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиб содир этиш ҳамда тарбиялаш, ўқитиш ёки ғамхўрлик қилиш муносабати билан жабрланувчи билан яқин алоқада бўладиган шахслар учун жавобгарликни кучайтириш лозимлиги илмий асосланган;
вояга етмаган шахс тавсифланганлиги ёки тасвирланганлиги айбдорга аён бўлган порнографик маҳсулотни тарқатиш мақсадида сақлаганлик учун жавобгарлик белгилаш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик тавсифини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларга нисбатан қайта жинсий характердаги жиноятларни содир этиш хавфини камайтириш мақсадида қўлланилган жазо чорасидан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ҳамда ўзига нисбатан амнистия ёки афв этиш акти қўлланилганлигидан қатъий назар, болаларга нисбатан жинсий жиноятларни содир қилган шахсларнинг таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларида ишлаши ҳамда болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланишини тақиқлаш лозимлигига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги qonunning10-моддаси олтинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 5-августдаги № №3/08-136-сон -сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф болаларга нисбатан жинсий жиноят содир этган шахсларнинг болалар билан бевосита ишлашига йўл қўймаслик орқали такрорий жинсий жиноятлар содир этилиши хавфини камайтириш, болаларнинг жинсий дахлсизлигини таъминлаш ҳамда уларни жинсий тажовузлардан узоқ муддатли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади;
болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасига боланинг ҳаётига, соғлиғига, жинсий дахлсизлигига, шаънига, қадр-қимматига ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган, жисмоний ёки руҳий азоб етказаётган ёки етказиши мумкин бўлган ҳамда асосий эҳтиёжларига зид бўлган, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан ва Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, қасддан содир этиладиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) болаларга нисбатан зўравонлик деб эътироф этилиши тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ 996-сонли Қонунининг 3-моддаси биринчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 27-декабрдаги №3/08-268-сон сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини кенг ва аниқ белгилаш, шу жумладан Интернет ва телекоммуникация тармоқлари орқали содир этиладиган зўравонлик шаклларини ҳам ҳуқуқий ҳимоя доирасига киритиш ҳамда болаларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни ва қадр-қимматини янада самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади;
жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация қилиш ва таъқиб этиш (буллинг) болаларга нисбатан зўравонликнинг шакллари ҳисобланиши, болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланиши ҳамда қонун билан таъқиб қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ 996-сонли Қонунининг 3-моддаси иккинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг
2024-йил 27-декабрдаги №3/08-268-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф болаларга нисбатан зўравонликнинг асосий шаклларини аниқ белгилаш, уларнинг барчасини ҳуқуқий жиҳатдан тақиқлаш ҳамда болаларни жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация ва буллингдан комплекс ҳимоя қилишга хизмат қилади;
болага нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этиш орқали унинг жинсий дахлсизлигига тажовуз қилиш ҳамда шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳар қандай бошқа ҳаракатлар болаларга нисбатан жинсий зўравонлик деб эътироф этилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
2024-йил 11-ноябрдаги ЎРҚ 996-сонли Қонунининг 3-моддаси тўртинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 27-декабрдаги №3/08-268-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тушунчасининг ҳуқуқий чегараларини аниқ белгилаш, шаҳвоний хусусиятга эга турли тажовузларни қамраб олиш ҳамда болаларнинг жинсий дахлсизлигини ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади;
ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилишда телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиб содир этиш ҳамда тарбиялаш, ўқитиш ёки ғамхўрлик қилиш муносабати билан жабрланувчи билан яқин алоқада бўладиган шахслар учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги таклифидан 2026-йил 17-апрелдаги “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1130-сон қонуни
1-моддаси биринчи банди (Жиноят кодексининг 129-моддасига киритилган ўзгартириш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 15-майдаги №3/dn-70-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф вояга етмаганларни телекоммуникация тармоқлари орқали содир этиладиган уятсиз-бузуқ ҳаракатлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, болага нисбатан ишонч ва яқин муносабатидан фойдаланиши мумкин бўлган шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш орқали болаларнинг жинсий дахлсизлигини янада самарали таъминлашга хизмат қилади;
вояга етмаган шахс тавсифланганлиги ёки тасвирланганлиги айбдорга аён бўлган порнографик маҳсулотни тарқатиш мақсадида сақлаганлик учун жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифидан “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1130-сон қонуни 1-моддаси иккинчи банди (Жиноят кодексига киритилган 1291-модда)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 15-майдаги №3/dn-70-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф вояга етмаганлар тасвирланган порнографик маҳсулотларнинг тарқалишига қарши курашиш, уларни тарқатиш мақсадида сақлашнинг ўзидаёқ жиноий жавобгарликни белгилаш ҳамда болаларнинг жинсий дахлсизлигини бундай эксплуатациядан янада самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.