Нажмиддинов Абдулбоситхон Неъматжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Попнинг илк ўрта асрлар сопол идишлари”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tar2258
Илмий раҳбар: Абдулхамиджон Анарбаев, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Антропология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Антропология институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.04.01
Расмий оппонентлар: Антропология институти бош илмий ходими, тарих фанлари доктори Ғайбулла Боллиевич Бобоёров ҳамда Маданий мерос агентлиги, Ya.G‘уломов номидаги Самарқанд археология институти катта илмий ходими, (PhD) Алишер Назарбекович Сандибоев
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Баландтепа ва Мунчоқтепа ёдгорликлардан топилган сопол идишларининг ясалиш техникаси, технологияси, типологияси ва хронологиясини аниқлаган ҳолда уларнинг илк ўрта асрлар шаҳар ҳаётидаги ўрнини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мунчоқтепа некрополида кузатилган кремация маросими ва унда қўлланилган сопол идишлар комплексининг 82,2 % ини косалар, 16,4 % ини кўзалар ташкил қилиши илк ўрта асрлар Поп шаҳар аҳолиси маданий ҳаётининг ўзига хос хусусиятларидан эканлиги аниқланган.
Қазишмалар даврида топилган сопол идишлар ва ёдгорлик атрофидаги соз тупроқдан олинган намуналар кимёвий лабораторияда анализ қилиниши натижасида, илк ўрта асрлар Поп кулоллари сопол идишларни Баландтепадан 1 км шарқ томондаги соз тупроқдан олганлиги далилланган.
Стратиграфик ва radiouglerod (¹⁴C) усуллар ёрдамида олинган замонавий таҳлиллар натижасида Қадимги Поп шаҳари – Баландтепа ва Мунчоқтепа ёдгорликларида ҳаёт (Баландтепанинг энг юқори қурилиш даврига оид сопол мажмуалари 778 йилга оидлиги, Мунчоқтепа ёдгорлигидаги M2 ер ости сағанаси ҳамда T5 қазув обекти сопол мажмуалари 473, 480 ва 483-йиллар билан саналиши, M5, M7 ва M6 ер ости сағаналарининг сопол мажмуалари мос равишда 636, 640 ва 673-йилларга тегишлилиги, шунингдек, M4 ер ости сағанасидан топилган сопол мажмуалари санаси эса 715-йил билан) милодий В асрдан to VIII асрнинг охирги чорагигача фаолият кўрсатгани илмий жиҳатдан исботланган.
Баландтепа ёдгорлигининг арк қисмида олиб борилган тадқиқотлар натижасида илк бор тўртта босқичли сопол идишлар мажмуаси ажратилиб, 1-босқич – ИВ аср охири – В аср, 2-босқич – ВИ аср, 3-босқич VII аср – VIII аср боши, 4-босқичга оид намуналар radiouglerod (¹⁴C) таҳлили асосида VIII асрнинг 70-йиллар билан саналаниши ва бу ерда шаҳар қурилишигача ҳам деҳқонлар қўналғаси мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Попнинг илк ўрта асрлар сопол идишлари” мавзусидаги диссертация иши бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида: Поп туманида жойлашган Баландтепа ва Мунчоқтепа ёдгорликларида олиб борилган тадқиқот ишлари, у ердан топилган топилмалар қаторида сопол идишлар ҳақида маълумотлар берилиб, ҳунармандчиликнинг шаҳар ҳаётида тутган ўрни ва қабристон қисмидаги идишлар билан ўзаро боғлиқликгига оид маълумотлар “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 14-октабр 15-33/761-сонли маълумотномаси). Бу илмий янгиликлар томошабинларда Поп ҳудудидаги илк ўрта асрлар ҳунармандчилиги тўғрисидаги билимларини оширишга хизмат қилади.
Шунингдек Наманган вилояти ҳокимлиги (Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-апрелдаги 08/2340-сонли маълумотномаси) томонидан ҳам Баландтепа ва Мунчоқтепа ёдгорликларидан топилган илк ўрта асрларга оид бўлган мунчоқлар, металл буюмлар ва сопол идишлар Ахсикентда янги ташкил этилаётган топилмалар музейини артефактлар билан тўлдиришда хизмат қилади.