Sayt test rejimida ishlamoqda

Криворотов  Валерий  Федоровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суперионли трифторидларда LnF3 (Ln – La, Ce, Pr) кооператив жараёнлар ва ички ҳаракатланишнинг структуравий ва динамик параметрлари», 01.04.03–Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/FM137.
Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Сирожиддин Зайниевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳузуридаги DSc.30.05.2018.FM./T.65.01 рақамли илмий асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мамадалимов Абдугафур Тишабаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Оксенгендлер Борис Леонидович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ибрагимова Эльвира Меметовна, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:   Физика-техника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кенг температуралар интервалида аномал интенсив ички ҳаракат механизмини ва асосий қонуниятларини ва LаF3 структура турдаги суперион кристалларнинг «квази-суюқ» панжараларидаги зарралараро (кооператив) ўзаро таъсир механизмини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ячейка ичида ионлар кўчиши билан боғлиқ параметрларнинг ҳақиқий қийматларини ифодаловчи, «квази-суюқ» панжарадаги фаоллаштирувчи жараёнлар энергетик параметларини тавсифловчи модел   ишлаб чиқилган;
илк бор ёруғлик сочилишиниг тажриба ва моделли ҳисоблашлар маълумотларига асосан, LnF3 кристаллари ДЭ (Т <Тс) ва СИ (Т ≥Тс) фазаларида мос равишда анионли панжаранинг тартибсизланиш активация энергиялари (Еа)  ва потенциал барьерлар  (Еm) қийматлари аниқланган;
илк бор фазавий ўтишлар соҳасида квазиэластик ёруғлик сочилиши маълумотлари асосида СИ LnF3 кристаллари учун ҳар хил турдаги фтор ионларининг кўчиши учун ионлар ҳаракат яшаш вақти (0,13–0,67)•10-11 с, (0,20–1,27)•10-12 с ва (0,56–1,27)•10-13 с аниқланган;
илк бор дипол-дипол яқинлашишда нуқтавий Френкел нуқсонлар ўзаро таъсирини ўзида ифода этувчи модел ишлаб чиқилган;
илк бор аввал тажрибада кузатилмаган оптик эффект яъни лазер нурлари бир жинсли қиздирилмаган LnF3 намунаси орқали ўтганда юқори қизиган соҳадан камроқ қизиган соҳага йўналган югурувчи қоронғи ва ёруғ полосалар (тўлқинлар) кўринишидаги дифракцион манзара аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суперионли трифторидларда LnF3 (Ln – La, Ce, Pr) кооператив жараёнлар ва ички ҳаракатланишнинг структуравий ва динамик хусусиятларини аниқлаш асосида:
ҳаракатланувчи фтор ионлар концентрациясининг ҳарорат динамикаси ҳақидаги тажриба натижалари А14-Ф024 рақамли «Берилган хусусиятларга эга оптик қопламаларни яратиш учун катта Қуёш печида нанокомпозитли материаллар ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш» лойиҳасида қуёшли элементларда анти акс эттирувчи қопламаларни олишдаги тадқиқотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 25 июлдаги 2/1255-2049-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш композит наноматериалларга асосланган анти акс эттирувчи қопламаларни  ишлатишда пластмасса учун нурланишни 4,7% га ва шишали асослар учун 2,2 % га оширишга ҳамда қуёш батареяларнинг ФИКни ошириш имконини берган;
ҳаракатчан ионларнинг ўз-ўзини ташкил этиш модели ва бир хилда қиздирилмаган кристалл панжараларда ионларнинг оммавий микрокўчишлари орқали ортиқча иссиқлик энергияси ҳисоблаш натижалари ОТ–Ф-2–061 рақамли «Яримўтказгичлардаги ва ўлчамли квант ўралардаги қутбли фотогалваник эффектлар» лойиҳасида турли хил панжара конфигурациясига эга бўлган ионлар массивида мобил ионнинг энергия параметрларини моделли ҳисоблашларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 29 июлдаги 89-03-2835-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш турли хил панжара конфигурациясига эга бўлган ионлар массивида мобил ионнинг энергия параметрларини ўрганиш чегараларини кенгайтиришга имкон берган;
иссиқлик узатишни тавсифлашдаги янги ёндашув ва солиштирма иссиқлик сиғимининг ҳароратга боғлиқлиги бўйича олинган илмий натижалар хорижий журналларда (Physics of the Solid State, 44, 2002, 1085—1092, IF=0,95; Physics of the Solid State, 45, 2003, 2093—2098, IF=0,95; Physics of the Solid State, 46, 2004, 1933—1934, IF=0,95) янги назарий ёндашувларни синаб кўриш, метастабил оптик ютилиш ва тетраборат литий Li2B4O7 кристалларининг люминесценция қонуниятларини аниқлаш, LiCuVO4 кристаллдаги суперионли кўчиш мавжудлигини ўрнатиш ва LiCuVO4 суперион кристаллдаги иссиқлик сиғимини ўзгариши бўйича янги экспериментал маълумотларни олиш учун қўлланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш Li2B4O7 литий тетраборат кристалларининг метастабил оптик ютилиши ва люминесценциясининг янги қонуниятларини ўрнатишга, LiCuVO4 кристаллда суперионли кўчишнинг мавжудлигини ўрнатишга ва суперионли LiCuVO4 кристаллнинг иссиқлик сиғими ўзгариши бўйича янги тажрибавий маълумотларини олишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish