Алламберганов Хушнуд Алламбергановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа ташқи савдо салоҳиятини юксалтириш йўллари” (Хоразм вилояти мисолида). 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6579.
Илмий раҳбар: Жабборов Камолиддин Йўлдошевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алланазаров Уралбай Казакбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти минтақасида ташқи савдо салоҳиятини юксалтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташқи савдони амалга ошириш шаклларига таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда минтақада ташқи савдо салоҳияти самарадорлигини оширишга асосланган интеграциялашган ёндашув таклиф қилинган;
ташқи савдонинг таъсирига мувофиқ, вилоят ҳудудларида юқори (71-100 %), ўрта (41-70 %) ва қуйи (0-40 %) даражалардаги ташқи савдо салоҳиятини баҳолаш услубиёти такомиллаштирилган;
минтақа ташқи савдо салоҳиятини юксалтиришнинг “ташкилий”, “иқтисодий”, “ҳуқуқий”, “инновацион” ва “молиявий” каби шаклларда механизмлари таъсирини баҳолаш ёндашувлари ишлаб чиқилган;
минтақа ташқи савдо салоҳиятини юксалтириш кўрсаткичларини 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа ташқи савдо салоҳиятини юксалтириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ташқи савдони амалга ошириш шаклларига мувофиқ, унга таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда минтақада ташқи савдо салоҳияти самарадорлигини оширишга асосланган интеграциялашган ёндашув бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6199-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақада ташқи савдо салоҳияти самарадорлигини ошириш юзасидан режа ва дастурларни яратиш, ҳудудда ташқи савдо салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятини ошириш, экспорт ва импорт операцияларини мувофиқлаштириш тизими шакллантириш ҳамда ташқи савдо фаолиятида барқарорлик ва рақобатбардошликни кучайтириш имконини яратган;
ташқи савдонинг таъсирига мувофиқ, вилоят ҳудудларида юқори (71-100 %), ўрта (41-70 %) ва қуйи (0-40 %) даражалардаги ташқи савдо салоҳиятини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6199-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақада хорижий инвестициялар иштирокида янги иш ўринларини яратиш, ҳудудларни ташқи савдо имкониятлари бўйича аниқ гуруҳлаш ва ҳар бир ҳудуд учун алоҳида ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш имконини берган;
минтақа ташқи савдо салоҳиятини юксалтиришнинг “ташкилий”, “иқтисодий”, “ҳуқуқий”, “инновацион” ва “молиявий” каби шаклларда механизмлари таъсирини баҳолаш ёндашувлари Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6199-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш асосида минтақада ташқи савдо салоҳиятини юксалтиришнинг мақбул стратегиясини ишлаб чиқиш, ташқи савдо салоҳиятини оширишнинг комплекс баҳолаш тизимини шакллантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
минтақа ташқи савдо салоҳиятини юксалтириш кўрсаткичларини 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6199-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида 2030-йилга бориб, минтақада ташқи савдо салоҳияти кўрсаткичлари, жумладан экспорт улушини 1,3 баробарга ва импорт улушини 1,2 баробарга ошириш ҳамда ташқи савдо салоҳиятини ошириш бўйича аниқ мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олишга имкон берган.