Суюнов Алижон Жумабой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Туристик талаб ва таклиф омиллари асосида туризм соҳасини барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt.5622
Илмий раҳбар: Абдухамидов Сарвар Адхамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мақсади туристик талаб ва таклиф омиллари асосида туризм соҳасини барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм обектларида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида туристик талабни баҳолашда туристлар оқими динамикаси, нарх эластиклиги, истеъмолчи танлови ва онлайн бозор маълумотлари, таклифни баҳолашда эса ресурслар салоҳияти, инфратузилма ҳолати, корхоналарнинг хизмат кўрсатиш имкониятлари, рақобат даражаси ва стратегик бошқарувини бирлаштирган яхлит тизим асосида туристик талаб ва таклифни баҳолашнинг статистик, иқтисодий, ижтимоий ва ресурс-инфратузилмавий омилларини ўзаро боғлаш учун “Integrated Assessment of Tourism Demand and Supply” моделидан фойдаланиш асосланган;
ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристик салоҳиятни ошириш мақсадида туроператорлик маҳсулотининг шаклланиши, пакетлаштириш, нарх белгилаш, хизматлар интеграцияси ва товарни бозорга чиқариш босқичлари ўртасидаги узвий боғлиқликни илмий жиҳатдан аниқлаш имконини берувчи ҳамда туроператорлик фаолиятида таклифни шакллантириш жараёнини тизимли асосда ташкил қилиш учун “General Mechanism of the Tour Operator Supply Model” усулидан фойдаланиш илмий асосда таклиф қилинган;
ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш ва янги туризм лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Самарқанд шаҳрига туристик талабнинг шаклланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг таъсир даражасини баҳолаш асосида туристик талабни моделлаштиришда қўлланилган ўзгарувчилар тавсифи ва уларнинг манбаларини аниқлаш учун “Tourist Demand for Samarkand City” моделини қўллаш асосланган;
ҳудудларга туристик талаб ва таклиф омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, туризм соҳасини барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишда кирувчи туристлар сонининг ўсиш кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм обектларида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида туристик талабни баҳолашда туристлар оқими динамикаси, нарх эластиклиги, истеъмолчи танлови ва онлайн бозор маълумотлари, таклифни баҳолашда эса ресурслар салоҳияти, инфратузилма ҳолати, корхоналарнинг хизмат кўрсатиш имкониятлари, рақобат даражаси ва стратегик бошқарувини бирлаштирган яхлит тизим асосида туристик талаб ва таклифни баҳолашнинг статистик, иқтисодий, ижтимоий ва ресурс-инфратузилмавий омилларини ўзаро боғлаш учун “Integrated Assessment of Tourism Demand and Supply” моделидан фойдаланиш бўйича далилланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ–161-сон “2026–2027-йилларда ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристик салоҳиятни ошириш” бўйича “Чора-тадбирлар дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 17-августдаги 02-17/8335-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш туризм обектларида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш имконини берган;
ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристик салоҳиятни ошириш мақсадида туроператорлик маҳсулотининг шаклланиши, пакетлаштириш, нарх белгилаш, хизматлар интеграцияси ва товарни бозорга чиқариш босқичлари ўртасидаги узвий боғлиқликни илмий жиҳатдан аниқлаш имконини берувчи ҳамда туроператорлик фаолиятида таклифни шакллантириш жараёнини тизимли асосда Самарқанд вилоятида 35 та оилавий меҳмон уйлари ташкил қилиш учун “General Mechanism of the Tour Operator Supply Model” усулидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича таклифлар асосланган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 17-августдаги 02-17/8335-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудларда туристик салоҳият ва инфратузилмани ривожлантириш, турмаҳсулотни пакетлаштириш, нарх белгилаш, хизматлар интеграцияси ва турмаҳсулотларни бозорга олиб чиқиш жараёнини тизимлаштириш имконини яратган;
ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш ва янги туризм лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Самарқанд шаҳрига туристик талабнинг шаклланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг таъсир даражасини баҳолаш асосида туристик талабни моделлаштиришда қўлланилган ўзгарувчилар тавсифи ва уларнинг манбаларини аниқлаш учун “Tourist Demand for Samarkand City” модели ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 17-августдаги 02-17/8335-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш, туроператорлик хизматлари самарадорлигини ошириш, турпакетларни шакллантиришда ресурслардан оптимал фойдаланиш, бозор талабига мослаштирилган нарх сиёсатини ишлаб чиқиш ва Самарқанд шаҳрига туристик талабнинг шаклланишига таъсир этувчи омилларни баҳолаш имконини берган;
ҳудудларга туристик талаб ва таклиф омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, туризм соҳасини барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишда кирувчи туристлар сонининг ўсиш кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар дастурларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 17-августдаги 02-17/8335-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудий туристик талабни аниқ прогнозлаш, туристлар оқимини шакллантирувчи омиллар ўртасидаги статистик боғлиқликни тўғри баҳолаш имконини яратган.