Кудратов Санжар Марупович

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят процессида нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятининг назарий ва амалий жиҳатлари”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Yu1250
Илмий раҳбар: Урозбаев Сардорбек Одилбекович, ю.ф.н., доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc. 24/2026.31.01.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори Имомназаров Алишер Хасанович ва юридик фанлар доктори, профессор Кадирова Мохигул Хамитовна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқот мақсади: Жиноят процессида нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ва амалиётни таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат суд экспертининг ҳуқуқий мақоми, касбий ваколатлари, фаолият доираси ҳамда суд иш юритувидаги ўрнини аниқ белгилаш ва уни мустақил назарий-ҳуқуқий тоифа сифатида эътироф этиш мақсадида «нодавлат суд эксперти» тушунчасини суд-экспертиза қонунчилигига киритиш зарурлиги асослантирилган;
нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, унинг таркибида фаолият юритувчи суд эксперти ҳамда ташкилот раҳбарининг процессуал мақомини жиноят-процессуал қонунчилик даражасида аниқ белгилаш лозимлиги асослантириб берилган;
айрим турдаги экспертизаларни фақат давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан ўтказишга оид чекловларни бекор қилиш ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига суд-психология, суд-автотехника, суд-иқтисодий ва криминалистика экспертизаларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
эксперт хулосасининг илмий асосланганлиги, тушунарлилиги
ва текшириш имкониятини таъминлаш мақсадида, унда қўлланилган атама-таърифлар, дастурий таъминот, техник воситалар ҳамда экспертнинг малака даражасига доир маълумотларнинг акс эттирилиши зарурлиги асослантириб берилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация мавзусига оид миллий қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
нодавлат суд экспертининг ҳуқуқий мақоми, касбий ваколатлари, фаолият доираси ҳамда суд иш юритувидаги ўрнини аниқ белгилаш ва уни мустақил назарий-ҳуқуқий тоифа сифатида эътироф этиш мақсадида “нодавлат суд эксперти” тушунчасини суд-экспертиза қонунчилигига киритиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги “Суд экспертлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ–1152-сон Қонуннинг 3-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2026 йил 19 июндаги 29-22-685-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши нодавлат суд экспертларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш ва фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, унинг таркибида фаолият юритувчи суд эксперти ҳамда ташкилот раҳбарининг процессуал мақомини жиноят-процессуал қонунчилик даражасида аниқ белгилаш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг 2026 йил 31 июлдаги №3/дн-150-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, суд эксперти ва ташкилот раҳбарининг жиноят процессидаги иштироки асосларини норматив мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат суд-экспертлик фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилган;
айрим турдаги экспертизаларни фақат давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан ўтказишга оид чекловларни бекор қилиш ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига суд-психология, суд-автотехника, суд-иқтисодий ва криминалистика экспертизаларини амалга ошириш ҳуқуқини беришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг 2026 йил 31 июлдаги №3/дн-150-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши суд-экспертиза соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, экспертиза ташкилотини танлаш имкониятини кенгайтириш ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари юкламасини камайтиришга хизмат қилган;
эксперт хулосасининг илмий асосланганлиги, тушунарлилиги
ва текшириш имкониятини таъминлаш мақсадида, унда қўлланилган атама-таърифлар, дастурий таъминот, техник воситалар ҳамда экспертнинг малака даражасига доир маълумотларнинг акс эттирилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг 2026 йил 31 июлдаги №3/дн-150-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши эксперт хулосасининг мазмунини тўлиқ англаш, унинг асосланганлигини текшириш ҳамда ишончлилигини холис баҳолаш имкониятини оширишга хизмат қилган.
Кенгаш раиси                                     В. Каримов
Илмий котиб                                  Ш.И. Шайзаков

Yangiliklarga obuna bo‘lish