Очилов Самариддин Каммолиддинович

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни такомиллаштириш», «12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Yu1336
Илмий раҳбар: Каримов Хуршид Акромович юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Холикулов Умид Шодиевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Ачилов Иззат Тулкинович.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишнинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганиш асосида аниқланган муаммоларнинг ечимини топиш ҳамда жиноят ҳуқуқи назарияси ва жиноят қонунчилигини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суд маҳкумга нисбатан белгиланган пробация чораларида назарда тутилган тақиқ ва мажбуриятларни ёки улардан бирини юклашни жорий этиши жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган маҳкумлар хулқ-атвори устидан назорат қилишнинг янги механизмлари вужудга келишига хизмат қилганлиги исботланган;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсга нисбатан суд томонидан муайян турдаги шартлар, талаблар ва мажбуриятлар юклатилган ҳолда белгиланган муддат давомида назорат ўрнатилиши маҳкумлар хулқ-атвори устидан назорат ўрнатиш амалиёти йўлга қўйилишига имконият бериши асослантирилган;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг зиммасига ўқишга ёки ишга кириш, даволаниш, яшаш ёки иш жойи ўзгарганлиги ҳақида хабар бериш каби мажбуриятлар юклатилганда пробацияга оид ҳуқуқий муносабатлар давом этиши исботланган;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларни тарбиялаш ва тузалиш йўлига ўтказиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда пробация назорати жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларга қўлланилиши исботланган;
маҳкумлар хулқ-атворидаги ўзгаришлар динамикасини таҳлил қилиш, уларнинг хулқ-атворидаги ижобий индикаторларни барвақт аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар хулқ-атворидаги салбий ўзгаришларни эрта аниқлаш амалиётини жорий қилиш асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра:
суд маҳкумга нисбатан белгиланган пробация чораларида назарда тутилган тақиқ ва мажбуриятларни ёки улардан бирини юклаш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасининг 85-моддаси тўртинчи қисмини, 97-моддаси бешинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 24 декабрдаги 27/2-391-25-сон Далолатномаси). Ушбу таклиф жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган маҳкумларнинг хулқ-атвори устидан назорат қилишнинг янги механизмларини жорий этишга хизмат қилган;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсга нисбатан суд томонидан муайян турдаги шартлар, талаблар ва мажбуриятлар юклатилган ҳолда белгиланган муддат давомида назорат ўрнатилиши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сон “Пробация тўғрисида”ги қонуни 3-моддаси тўртинчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2025 йил 2 декабрдаги 3/dn-244-сон Далолатномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши жазодан шартли озод қилинган маҳкумлар хулқ-атвори устидан назорат ўрнатиш амалиёти йўлга қўйилишига хизмат қилган;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг зиммасига ўқишга ёки ишга кириш, даволаниш, яшаш ёки иш жойи ўзгарганлиги ҳақида хабар бериш каби мажбуриятлар юклатилиб, пробацияга оид ҳуқуқий муносабатлар давом этиши ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сон “Пробация тўғрисида”ги қонуни 71-моддаси 1-банди 3-кичик бандини (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси киритилган бешинчи қисми матни ва ушбу қисмдаги 5 та кичик бандлар матнини) шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2025 йил 2 декабрдаги 3/dn-244-сон Далолатномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва жамиятга мослаштириш усул ва воситалари ишлаб чиқилишига хизмат қилган;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларни тарбиялаш ва тузалиш йўлига ўтказиш тадбирларини амалга ошириш, пробация назорати жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларга қўлланилиши ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сон буйруғи (20.08.2025 йил. № 3670) билан тасдиқланган Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари таҳририда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 4 декабрдаги 2/6376-сон Далолатномаси). Ушбу таклифларни жорий этилиши жазони ўталмаган қисми давомида маҳкумлар хулқ-атвори устидан назорат олиб боришнинг янги усул ва воситалари қўлланилишига, жазодан шартли озод қилинган маҳкумларни пробация назоратига олиш механизми амалиётга татбиқ этилишига хизмат қилган;
маҳкумлар хулқ-атворидаги ўзгаришлар динамикасини таҳлил қилиш, уларнинг хулқ-атворидаги ижобий индикаторларни барвақт аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар хулқ-атворидаги салбий ўзгаришларни эрта аниқлаш ва оқилона муддатда тегишли муносабат билдириш амалиётини жорий қилиш ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сон буйруғи (20.08.2025 йил. № 3670) билан тасдиқланган Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 143-банди матни таҳририда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 4 декабрдаги 2/6376-сон Далолатномаси). Ушбу таклифлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атворини ўрганиш ва таҳлил қилиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш ҳамда тегишли профилактик тадбирларни амалга ошириш тизими йўлга қўйилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish