Назметдинова Индира Шерзодовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштириш асосида минтақавий ривожланишдаги табақаланишни камайтириш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3874
Илмий раҳбар: Қодиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Исмаилов Акмал Максудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштириш асосида минтақавий ривожланишдаги табақаланишни камайтиришга қаратилган илмий асосланган амалий тавсиялар ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар кесимида дифференцияция даражасини баҳолашнинг кўп омилли методикаси кўрсаткичларни нормаллаштириш ва блоклар бўйича агрегация қилиш жараёнларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган;
интеграллашган индекс қийматлари асосида ҳудудлар типологиясини интервал классификация усули орқали асослаш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига кўра юқори (0,451 дан юқори), ўрта (0,301-0,450) ва паст (0,300 дан паст) даражадаги гуруҳларга ажратиш ёндашуви такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг 2030-йилгача бўлган ривожланиш траекторияларини асослаш мақсадида асосий компонентлар таҳлили (PCA) ҳамда биринчи тартибли автокорреляцияни (AR1) ҳисобга олувчи GLSAR модели асосида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ссенарийли прогнозлаш усули ишлаб чиқилган;
ҳудудларнинг ривожланишини бошқаришни такомиллаштириш бўйича функсионал таҳлил асосида ҳудудий дифференцияцияни камайтириш ва стратегик қарорлар қабул қилишда институционал самарадорликни оширишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштириш асосида минтақавий ривожланиш дифференциаллашувини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудлар кесимида дифференцияция даражасини баҳолашнинг кўп омилли методикаси кўрсаткичларни нормаллаштириш ва блоклар бўйича агрегация қилиш ҳақида таклифлар Тошкент вилояти ҳокимлигида фойдаланиш учун қабул қилинган (Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-апрел 2-4-1821/4-5-сонли маълумотномаси). Амалиётга жорий этилиши натижасида бошқарув органларига ҳудудлар ўртасидаги тафовутларни камайтириш ва ҳудудуй сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича асосланган қарорлар қабул қилиш имконияти яратилади.
интеграллашган индекс қийматлари асосида ҳудудлар типологиясини интервал классификация усули орқали асослаш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига кўра юқори (0,451 дан юқори), ўрта (0,301-0,450) ва паст (0,300 дан паст) даражадаги гуруҳларга ажратиш ёндашуви такомиллаштириш бўйича таклифи Тошкент вилояти ҳокимлигида фойдаланиш учун қабул қилинган (Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-апрел 2-4-1821/4-5-сонли маълумотномаси). Амалий аҳамияти ҳудудларнинг ривожланиш даражаси ва хусусиятларидан келиб чиқиб манзилли сиёсат чораларини ишлаб чиқишда намоён бўлади.
ҳудудларнинг 2030-йилгача бўлган ривожланиш траекторияларини асослаш мақсадида асосий компонентлар таҳлили (PCA) ҳамда биринчи тартибли автокорреляцияни (AR1) ҳисобга олувчи GLSAR модели асосида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ссенарийли прогнозлашини жорий этиш бўйича таклифи Тошкент вилояти ҳокимлигида фойдаланиш учун қабул қилинган (Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-апрел 2-4-1821/4-5-сонли маълумотномаси). Амалиётда қўлланиши стратегик режалаштириш сифатини ошириш ва турли ривожланиш ссенарийларини ҳисобга олиш имконини беради.
ҳудудларнинг ривожланишини бошқаришни такомиллаштириш бўйича функсионал таҳлил асосида ҳудудий дифференцияцияни камайтириш ва стратегик қарорлар қабул қилишда институционал самарадорликни оширишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар бўйича таклифи Тошкент вилояти ҳокимлигида фойдаланиш учун қабул қилинган (Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-апрел 2-4-1821/4-5-сонли маълумотномаси). Амалий жорий этилиши натижасида ҳудудий сиёсатнинг уйғунлашган ва дифференциал ёндашувга асосланган тизимини шакллантириш имконияти яратилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish