Ғойибназаров Мухаммад Хамидбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа ташқи иқтисодий алоқаларини эконометрик моделлаштириш”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6354.
Илмий раҳбар: Бекжанов Дилмурад Йўлдашович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Худояр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Жаҳонгир Баходирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада ташқи иқтисодий фаолиятини эконометрик моделлаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа ташқи иқтисодий фаолиятини рақамли мониторингини барқарор (0,8-1), турғун (0,5-0,7) ва беқарор (0,1-0,4) рейтинг мезонлари асосида экспорт-импорт салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш усули ишлаб чиқилган;
минтақа ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришнинг интеграл кўрсаткичи (паст;< ўрта;<юқори) ривожланиш кўлами ва сифати даражаларини ўртача арифметик вазни усули билан гравитацион модели ишлаб чиқилган;
минтақанинг рақобатбардошлик салоҳияти ва ташқи иқтисодий алоқалар тизими кўрсаткичларининг прогноз параметрлари модели ишлаб чиқилган;
минтақа ташқи иқтисодий алоқаларидан самарали фойдаланишда ЯҲМ, экспорт-импорт кўрсаткичларининг 2030-йилга қадар истиқболли прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда ташқи иқтисодий алоқалардан самарали фойдаланиш бўйича олинган натижалар асосида:
минтақа ташқи иқтисодий фаолиятини рақамли мониторингини барқарор (0,8-1), турғун (0,5-0,7) ва беқарор (0,1-0,4) рейтинг мезонлари асосида экспорт-импорт салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш усули Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4082-сон маълумотномаси). Натижада, минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда ташқи иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг назарий консепсия ва ёндашувларини жорий қилиш имкони яратилган;
минтақанинг импорт-экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг интеграл кўрсаткичи (паст;< ўрта;<юқори) ривожланиш кўлами ва сифати даражаларини ўртача арифметик вазни усули билан гравитацион модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4082-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада экспортёр корхоналар фаолиятини тараққий қилдиришнинг тезкор ўсиш режасини яратилишига эришилган;
минтақанинг рақобатбардошлик салоҳияти ва импорт-экспорт тизимини кўрсаткичларининг прогноз параметрлари модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4082-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг туман ва шаҳарларидаташқи иқтисодий алоқалардан самарали фойдаланиш даражаларини гуруҳлаш ва ихтисослаштириш имкони яратилган;
минтақа экспорт-импорт салоҳиятидан самарали фойдаланишда ЯҲМ, экспорт-импорт кўрсаткичларининг 2030-йилга қадар истиқболли прогноз қийматлари Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4082-сон маълумотномаси). Мазкур мақсадли параметрларни амалга оширилиши натижасида минтақа ташқи иқтисодий алоқаларидан самарали фойдаланиш ҳисобига янги иш ўринларини ташкил этилиши, шунингдек аҳоли даромадлари ва иқтисодиёт тармоқларини юқори суръатда ривожланишига эришилган