Жалилов Алишер Худойбердиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда совет бошқарув тизимидаги сиёсий жараёнлар: сабаб ва оқибатлар (1925-1941-йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tar1895.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Рашидов Ойбек Расулович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Джумашев Аскар Мамбетович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1925–1941-йилларда Ўзбекистонда совет бошқаруви тизимидаги сиёсий жараёнлар тарихининг мазмун ва моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Давлатни бошқаришда ва кадрлар тайёрлашда болшевиклар томонидан номенклатуранинг жорий этилиши Ўзбекистонда коммунистик партиянинг якка ҳукмронлигини таъминлашда, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг шаклланишига ва мустабид тузумнинг тўлиқ ўрнатилишига олиб келганлиги ҳамда номенклатура асосида ишга қўйилган шахслар лавозимларидан ажралиб қолмасликлари учун партиянинг барча кўрсатмаларини тўла-тўкис адо этганликлари аниқланган.
Ўзбек сиёсий элитаси учун маҳаллий тилларнинг мавқеини мустаҳкамланиши, минтақа халқларининг маданий тикланиши, аҳолининг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш ва унинг сиёсий жараёнларда иштирок этишини таъминлади. Давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий миллатлар тилларини расмий ишларга жорий этиш, уларни давлат аппарати ишига кенг жалб этган ҳолда миллий кадрлар тайёрлаш бўйича қатъий чоралар кўрилганлиги ҳамда маҳаллий меҳнаткашларни совет қурилишига кенг жал этиш йўлидаги жиддий тўсиқ миллий кадрлар этишмовчилиги бўлиб қолганлиги исботланган.
Болшевикларнинг миллий мухолифатга қарши кураши ва бошқарувда кескинликнинг юзага келиши, совет бошқаруви структурасида кадрлар тайёрлаш масаласи ва партия сафларининг тозаланиши ҳамда совет ҳокимияти мамлакатни мажбурий сотсиалистик модернизация қилиш йўлидаги ижтимоий-иқтисодий йўналиши ҳокимиятнинг қатъий марказлаштирилшига олиб келганлиги аниқланган.
Сталин қатағонлари йилларида йирик сиёсий суд жараёнларини ўзбошимчалик ва қонун бўлилишлари билан олиб борилганлиги оқибатида Файзулла Хўжаев, Акмал Икромов, Абдулла Каримов, Султон Сегизбоев ва бошқаларнинг “аксилинқилобий” жиноятларда мутлақо алоқаси ва иштироки бўлмаганлиги ҳамда болшевиклар турли бўҳтонлар, таъқиблар ва тазйиқлар билан Ўзбекистоннинг кадрлар корпусига ва сиёсий элитасига тузатиб бўлмайдиган зарар етказганлиги исботланган.
Тадқиқот амалий натижалари: Тадқиқот давомида 1925–1941-йилларда Ўзбекистон ҳудудида сиёсий элитанинг пастидан юқорига кўтарилишида коммунистик партиянинг роли ниҳоят даражада юқори бўлди. Кадрларнинг партияга садоқатини текшириш учун ўтказилган тозалаш жараёнларида миллий манфаатлар йўлида хизмат қилган маҳаллий раҳбар кадрлар доимо болшевикларнинг қаршилигига учради. Ўзбек сиёсий элитаси вакиллари Файзулла Хўжаев, Акмал Икромов, Турар Рисқулов, Йўлдош Охунбобоев каби давлат ва жамоат арбобларининг фаолиятини ўрганишда муҳим бўлган янги маълумотлар илмий муомалага киритилган;
архив ҳужжатлари, даврий матбуот материаллари, тарихий асарларни таҳлил қилиш орқали Ўзбекистон тарихининг энг зиддиятли ва мураккаб даврларидан бири бўлган 1925–1941-йилларда ўзбек сиёсий элитасининг миллий бошқарув учун кураши, давлат аппаратини маҳаллийлаштириш, бошқарувга миллий кадрларнинг кенг жалб этиш билан боғлиқ масалаларга аниқлик киритилган. Мазкур даврда бўлган сиёсий ўзгаришлар, коммунистик партиянинг якка ҳукмронлиги маҳаллий раҳбар кадрларнинг фаолиятига катта зарар етказганлиги аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг тоталитар сиёсати натижасида миллий республикаларда наменклатура асосида кадрлар тайёрланиши, ўзбек сиёсий элитасининг жамиятдаги ўзгаришларига бўлган муносабати масаласини атрофлича тадқиқ этиш учун имкон яратади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, 1925–1941-йилларда Ўзбекистонда совет бошқаруви даврида раҳбар кадрларнинг истиқлол ва миллий манфаатлар учун олиб борган кураши, ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихини тадқиқ этишга қаратилган давлат дастурининг бажарилишида ҳамда ўқув қўлланма, дарсликлар яратишда, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида танлов ва махсус курслар ташкил қилиш билан белгиланади.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Ўзбекистон ҳудудида сиёсий элитанинг миллий бошқарув учун кураши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Сталин қатағонлари йилларида йирик сиёсий суд жараёнларини ўзбошимчалик ва қонун бузилишлари билан олиб борилганлиги, болшевиклар турли бўҳтонлар, таъқиблар ва тазйиқлар билан Ўзбекистоннинг кадрлар корпусига ва сиёсий элитасига тузатиб бўлмайдиган зарар етказганлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи “30-йилларнинг бошларидаги сиёсий қатағонлар” мавзусидаги 6-бўлимнинг музей экспозициясини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейининг 2025-йил 10-ноябрдаги 286-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши музей фондини янги фактик материаллар, тарихий манбалар, даврий матбуот материаллари билан бойитишда хизмат қилган;
“Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” ссенарийсини тайёрлашда диссертацияда акс этган совет бошқарув шароитида ўзбек сиёсий элитаси миллий бошқарув кураши, совет ҳокимияти мамлакатни мажбурий сотсиалистик модернизация қилиш йўлидаги ижтимоий-иқтисодий йўналиши ҳокимиятнинг қатъий марказлаштирилишига олиб келганлиги, болшевикларнинг миллий мухолифатга қарши кураши, бошқарувда кескинликнинг юзага келиши, совет бошқаруви структурасида кадрлар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистонда қатағонликнинг бошланиши ва сиёсий элитанинг нобут қилиниши масалаларига оид илмий-тарихий материаллардан фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 9-сентябрдаги 0-33/666-сонли маълумотномаси). Қўлланилган натижалар телетомошабинларга совет бошқаруви даврида миллий манфаатлар йўлида курашган давлат ва сиёсат арбоблари ҳамда раҳбар кадрларнинг машаққатли ҳаёт йўлини илмий асосда ўрганишга хизмат қилган.
“Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий маркази томонидан амалга оширилган “Бухоро амирлиги қозихона маҳкамаси тарихи (XIX – ХХ аср бошлари)” номли илмий лойиҳа (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2022-йил 27-июлдаги 77-12/15-сонли давлат гранти)ни амалга оширишда фойдаланилган.
Тадқиқотда Сталин қатағони йилларида йирик сиёсий суд жараёнларини ўзбошимчалик ва қонун бузилишлари билан олиб борилганлиги оқибатида Файзулла Хўжаев, Акмал Икромов, Абдулла Каримов, Султон Сегизбоев ва бошқаларнинг “аксилинқилобий” жиноятларда мутлақо алоқаси ва иштироки бўлмаганлиги ҳамда болшевиклар турли бўҳтонлар, таъқиблар ва тазйиқлар билан Ўзбекистоннинг кадрлар корпусига ва сиёсий элитасига тузатиб бўлмайдиган зарар етказганлиги атрофлича илмий жиҳатдан ўз таҳлилини топган. (Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий маркази нодавлат нотижорат ташкилотининг 2026-йил 22-майдаги 41/01-2026 сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish