Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Камоладдин Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишқор галогенли 2,6-диметилпиридин – сув системасида фазавий ўтиш яқинидаги критик ҳодисалар», 01.04.03–Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/FM128.
Илмий раҳбар: Мирзаев Сирожиддин Зайниевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳузуридаги DSc.30.05.2018.FM./T.65.01 асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Отажонов Шавкат, физика-математика фанлари доктори, профессор; Клычев Шавкат Исхакович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сувли эритмаларнинг иккинчи тур фазавий ўтиш яқинидаги акустик, реологик, динамик ҳамда кинетик параметрларини ва релаксацион жараёнлар хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик концентрацияли ишқор галогенидлар 2,6-диметилпиридин сувли аралашмасига қўшилганда корреляция узунлиги критик кўрсаткичи камайиши аниқланган;
2,6-диметилпиридин сувли аралашмасида ультратовуш ютилиш спектрининг 300 кГц ва 700 МГц частоталарда кузатилган релаксацион жараёнларни тадқиқ қилиш натижасида критик нуқта яқинида концентрация флуктуациялардан ташқари 2,6-диметилпиридин молекулаларининг тахланиш ва протонлар кўчиши билан боғлиқ протолиз жараёнлари мавжудлиги аниқланган;
сувли аралашмаларда содир бўладиган критик ҳодисаларни тажрибавий тадқиқ қилиш орқали олинган масштаб функциянинг келтирилган частотага боғлиқлиги Бхатчаржи – Феррел назариясида келтирилган натижалар билан устма-уст тушиши топилган ва критик жараёнларни тавсифлашда ушбу назария мос келиши аниқланган;
критик таркибга эга сувли аралашманинг ультратовуш ютилиш амплитудаси ва тезлиги ҳамда солиштирма иссиқлик сиғими асосида ҳисобланган адиабатик боғловчи доимий қийматлари орқали ультратовуш ютилиш спектрида критик ташкил этувчи ҳаднинг кичик улуши мавжуд эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ишқорий галогенидлар қўшилган 2,6-диметилпиридин сувли аралашмасида фазавий ўтишлар яқинидаги критик ҳодисалар хусусиятларини аниқлаш асосида:
сувли эритмаларнинг фазавий ўтиш температураси яқинида солиштирма иссиқлик сиғимининг температурага боғлиқлик натижалари ва релаксацион жараёнларнинг кинетик параметрлари бўйича олинган натижалар 213-95320 UZB-BFDK15004A рақамли «Ўзбекистон шаоритида қуёш иссиқлик электр станциясини ҳисоблаш ва моделлаштириш» лойиҳасида иссиқлик ташиш самарадорлигини ошириш учун оптимал концентрация танлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 25 июлдаги 2/1255-2047-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш иссиқлик сақловчи тизимларда суюқликларнинг фазавий ўзгариш жараёнларининг олдини олиш ва қуёш иссиқлик қурилмаларининг ишлаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
2,6-диметилпиридин сувли аралашмасининг критик нуқта яқинида қовушқоқликнинг концентрацияга боғлиқлиги ва кенг температуралар интервалида юқори аниқликда ўлчанган диффузия коэффициенти бўйича олинган натижалар М/Узб-КНР-19/2015 рақамли «Иссиқлик ташувчи сифатидаги наносуюқликларнинг физикавий хоссалари ва уларнинг паст потенциалли қуёш қурилмалари иссиқлик-техник тавсифларига таъсирини тадқиқ қилиш» лойиҳасида иссиқлик ва кинетик параметрларни аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 25 июлдаги 2/1255-2047-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш қуёш иссиқлик қурилмалари иссиқлик хоссаларининг муҳим параметрларини юқори аниқликда ўлчаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish