Умарова Нилуфар Абдукахор қизининг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Тўқимачилик саноати корхоналарида рақобатбардошликни бошқариш методологиясини такомиллаштириш, 08.00.13 –Менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Iqt1297
Илмий маслаҳатчи: Мадрахимова Гуласал Рўзимбой қизи иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.I.01.09
Расмий оппонентлар: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ирисбекова Мавлуда Наринбаевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналарида рақобатбардошликни бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати корхоналарида рақобатбардошликни бошқариш самарадорлигини баҳолаш тизими стратегик мослашув, қиймат занжирини бошқариш, ташкилий қобилият, ресурсларни стратегик тақсимлаш ва институционал барқарорлик контурлари бўйича омиллар, мезонлар ҳамда индикаторларнинг функсионал боғлиқлиги асосида шакллантирилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида рақобатбардошликни бошқаришнинг интеграциялашган ташкилий-иқтисодий механизми стратегик қарорлар, функсионал мувофиқлашув, ресурслар трансформацияси ва рақобат устунлигини шакллантирувчи бошқарув контурларининг ўзаро боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида рақобатбардошликни бошқариш механизми самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий-математик модели функсионал мувофиқлик коеффитсиентлари (К₁–К₆), функсионал мувофиқлик индекси (FCI) ва рақобат устунлигини шакллантирувчи ташкилий-иқтисодий контурларни интеграл баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
рақобатбардошликни бошқариш механизми самарадорлигини аниқлаш услуби функсионал контурлар мувофиқлигининг интеграл индекси ҳамда (0,00–0,29) оралиғида тизимли номутаносиблик, (0,30–0,44) критик узилиш, (0,45–0,59) функсионал деформация, (0,60–0,74) қисман мувофиқлик, (0,75–0,89) барқарор мувофиқлик ва (0,90–1,00) юқори функсионал мувофиқлик ҳолатларини ифодаловчи диагностик шкала асосида ишлаб чиқилган;
тўқимачилик тармоғи рақобатбардошлигини бошқариш механизмининг шаклланиши ва ривожланиш даражасини функсионал контурлар ҳаракати, ресурсларнинг қиймат яратиш жараёнларига ўтиши, қиймат занжири мувофиқлашуви ва функсионал узилишларнинг йиғилиш даражасини интеграл акс эттирувчи иқтисодий-математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноати корхоналарида рақобатбардошликни бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик корхоналарида рақобатбардошликни бошқариш самарадорлигини баҳолаш тизимини стратегик мослашув, қиймат занжирини бошқариш, ташкилий қобилият, ресурсларни стратегик тақсимлаш ва институционал барқарорлик контурлари бўйича 24 омил, 5 мезон ва 10 индикаторнинг функсионал боғлиқлиги асосида шакллантириш бўйича таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан тармоқ корхоналарини баҳолаш амалиётига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2026-йил 29-июндаги 01/06-941-сон маълумотномаси). Натижада корхоналар бўлимлар ичидаги кўрсаткичлар билан бир қаторда бўлимлар орасидаги олти ўтишни ўлчаш имкониятига эга бўлган, «Осборн текстил» МЧЖ да 2025-йил ҳолатига мувофиқлик коеффитсиентлари 0,180 дан 0,990 гача тарқалгани ва интеграл индекс 0,575 га тенглиги аниқланган, экспорт таркибида тайёр маҳсулот улушининг 36,5 фоиздан 54,3 фоизга ўсиши фонида узилишнинг K4 ва K6 ўтишларда тўпланганлиги кўрсатилган;
рақобатбардошликни бошқаришнинг интеграциялашган ташкилий-иқтисодий механизмини стратегик қарорлар, функсионал мувофиқлашув, ресурслар трансформацияси ва рақобат устунлигини шакллантирувчи тўрт блок ҳамда инструментлар портфелини бюджет чекловида танлаш қоидалари асосида жорий этиш бўйича таклиф уюшма таркибидаги корхоналарнинг ривожланиш дастурларида қўлланилган (01/06-941-сон маълумотнома). Натижада «Осборн текстил» МЧЖ учун харажатнинг 1,9 фоизига тенг 6,0 миллиард сўмлик мавсумий портфел интеграл индексни 0,575 дан 0,737 га, яъни 28 фоизга ошириши, харажат рентабеллигини 14,2 фоиздан 27,7 фоизга кўтариши ва портфелнинг биринчи мавсумда ўзини оқлаши, тикув корхонаси учун 2,0 миллиард сўмлик портфел индексни 0,841 дан 0,883 га ошириши ҳисобланган;
рақобатбардошликни бошқариш механизми самарадорлигини баҳолашнинг функсионал мувофиқлик коеффитсиентлари (К₁–К₆) ва функсионал мувофиқлик индексига (FCI) асосланган иқтисодий-математик модели тармоқ корхоналарини баҳолаш амалиётига жорий этилган (01/06-941-сон маълумотнома). Натижада ип корхонасида 2022-йилдан 2025-йилгача нарх устамаси ўтишининг 0,922 дан 0,180 гача тушгани, умумий узилишнинг 0,302 дан 0,553 гача ўсгани ва унинг 52 фоизи K4 ўтишга тўғри келиши аниқланган, аддитив баҳо билан таққослаганда моделнинг заиф бўғинни яширмаслиги, яъни 0,662 ўрнига 0,575 бериши кўрсатилган;
рақобатбардошликни бошқариш механизми самарадорлигини олти ҳолатли диагностик шкала асосида аниқлаш услуби тармоқ корхоналари мониторингига жорий этилган (01/06-941-сон маълумотнома). Натижада шкала чегаралари умумий узилишнинг 0,105; 0,288; 0,511; 0,799 ва 1,204 қийматлари орқали асосланган, «Осборн текстил» 2021–2022-йилларда қисман мувофиқлик, 2023–2025-йилларда функсионал деформация ҳолатида, тикув корхонаси 2020-йилдаги критик узилишдан 2025-йилда барқарор мувофиқлик ҳолатига ўтгани аниқланган, ҳолат зонасига бошқарув режими ва механизм блоки бириктирилган;
корхонанинг функсионал ҳолати ва қиймат занжиридаги ўрнига кўра дифференциаллашган такомиллаштириш йўналишлари («ҳолат–ўтиш–инструмент» матритсаси) ҳамда давлат қўллаб-қувватлашини узилиш тузилмасига йўналтириш қоидаси уюшма ва тармоқ корхоналари амалиётига татбиқ этилган (01/06-941-сон маълумотнома). Натижада бир хил ҳажмдаги қўллаб-қувватлаш заиф ўтишларга йўналтирилганда интеграл индексни 0,718 гача, бир хил тақсимланганда 0,646 гача кўтариши, институционал қамров индексининг 0,60 дан 2028-йилда 0,87 гача, mato/ip нисбатининг 0,55 дан 0,70 гача ўсиши асосланган;
тўқимачилик тармоғи рақобатбардошлигини бошқариш механизмининг ривожланиш даражасини контурлар ҳаракати, ресурснинг қийматга ўтиши, занжир мувофиқлашуви ва узилишлар йиғилишини интеграл акс эттирувчи иқтисодий-математик модел тармоқ корхоналари фаолиятини таҳлил қилиш амалиётига жорий этилган (01/06-941-сон маълумотнома). Натижада модел «Осборн текстил» нинг 2020–2025-йиллар қаторида 9,5 фоиз бир қадамли хато билан калибрланган, K4 ўтишнинг ип нархи шокига сезгирлиги 2,41, K6 нинг даромад шокига сезгирлиги 1,32 га тенг экани аниқланган, 2026–2030-йиллар учун портфел ва институтлар ссенарийсида интеграл индекс 0,937 га, даромад 365 дан 549 миллиард сўмгача, рентабеллик 32 фоизгача ўсиши, тармоқ даражасида бир тонна толага экспортнинг 2,59 дан 3,07 минг долларгача кўтарилиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish