Sayt test rejimida ishlamoqda

МирсаидоваМуниса Абдушукуровнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Бачадон бўйни саратон олди касалликларида айрим жинсий йўл орқали юқувчи инфекцияларнинг аҳамияти, комплекс даволаш усулини ишлаб чиқиш», 14.00.11- дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib47

Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Шараф Исмаилович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги 16.07.2013.Тib.18.01 рақамли илмий кенгаш.

Расмий оппенентлар: Юлдашев Музаффар Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: «Новосибирск давлат тибиёт университети».

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади. айрим ЖЙОЮИ бўлган аёлларда бачадон бўйни саратон олди касалликларини комплекс даволаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

илк  бор айрим жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар, жумладан, Ur. Urealyticum, Mycoplasma hominis, Chl. Trachomatisнинг бачадон бўйни дисплазияси, эрозияси ва лейкоплакияси каби бачадон бўйни саратон олди касалликларининг шаклланиши  ва авж олишидаги  ўрни аниқланган;

колпоскопик ва цитологик таҳлиллар  асосида бачадон бўйни саратон олди касалликларининг клиник шаклларини ЖЙОЮИ билан бирга келганда айрим фарқлари борлиги  исботланган;

илк бор айрим ЖЙОЮИ (уреаплазмоз, хламидиоз) билан кечувчи   саратон олди касалликларининг биоптатларида бачадон бўйни шиллиқ қаватида ҳужайра қаторида сезиларли бузилишлар аниқланган,  булар йирик ядроолди хосилаларни пайдо бўлиши, хужайраларнинг митотик активлигини ошиши, шиллиқ ости қавати бириктирувчи тўқимасини яққол дезорганизацияси орқали   морфологик жиҳатдан асосланган;   

онкостатик интерлейкинлар ИЛ-6, ИЛ-8, ФНО-ά миқдорини аниқлаш орқали ҳужайрали ва гуморал иммунитет ҳолати таҳлилига кўра ЖЙОЮИ билан бирга келадиган саратон олди касалликлари бўлган беморларда ушбу кўрсаткичларда  чуқур бузилишларнинг мавжудлиги аниқланган;

клиник, иммунологик, морфологик ва цитологик  текширув натижаларига асосланган ҳолда, анъанавий даволашга иммунокорректор “Лавомакс” ва маҳаллий эпителизацияни яхшиловчи дори воситалари – “Депантол” шамчаси ва “Фарфиун” мойини комплекс ёндашиб қўллаб инвазив бўлмаган даволаш усули таклиф қилинган.

    IV. Тадқиқот натижаланининг жорий қилиниши.

Аёлларда ЖЙОЮИ билан кечувчи бачадон бўйни саратон олди касалликларини самарали ташхислаш ва даволаш усуллари бўйича олинган илмий натижалар “Бачадон бўйни саратон олди касалликларини клиник-микробиологик жиҳатлари (клиникаси, ташхислаш ва даволаш)” услубий қўлланмаси асосида соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент шаҳар Учтепа ва Яшнабод тумани тери-таносил касалликлари диспансерлари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 16 январдаги 8 Н-р/375-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг жорий қилиниши мазкур касаллик билан касалланган беморларнинг стационарда бўлиш даврини 2-4 кунга қисқартириш имконини берган. Ишлаб чиқилган даволаш усули бачадон бўйни саратон олди касалликларини жуда хавфли шаклларига ўтишини олдини олиш ва касалликнинг қайталанишини камайтириш имконнин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish