Аминов Фаррух Комилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги медиадискурснинг мултимодал хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6149.
Илмий раҳбар: Маҳмудова Умида Урал қизи, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Турсунали, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Хурсанов Нурислом Искандарович, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги медиадискурснинг мултимодал хусусиятларини аниқлаш, семиотик модуслар ўртасидаги функсионал муносабатларни қиёсий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг лингвомаданий ва прагматик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилшунослигида медиадискурснинг мултимодал тизими доирасида семиотик модуллар (вербал, визуал, аудиал ва график)нинг структур-функсионал хусусиятлари, уларнинг интеграция механизмлари, семантик юклама тақсимоти ҳамда дискурсив фаоллик даражаси комплекс таҳлил асосида ўрганилиб, мултимодал бирликларнинг типологик таснифи ва уларнинг семантик-структуравий моделлари қиёсий-типологик мезонлар асосида аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги медиадискурсда мултимодал коммуникацияни таъминловчи функсионал-прагматик механизмларнинг асосий параметрлари — семантик адекватлик, коммуникатив мақсаднинг узлуксизлиги, визуал-экспликатив компонентнинг устуворлиги ҳамда лингвомаданий мослашув стратегиялари — қиёсий-дискурсив таҳлил асосида ишлаб чиқилиб, уларнинг коммуникатив самарадорлиги эмпирик материаллар орқали асосланган;
медиаматнларда мултимодал элементлардан фойдаланишда юзага келадиган мураккабликларнинг структуравий (модуллараро номутаносиблик), семантик (маъно дисперсияси), лингвомаданий (маданий кодларнинг фарқланиши), прагматик (аудитория ва контекстга боғлиқлик) ҳамда визуал-дизайн (график ва ранг схемаларининг интерпретацияси) хусусиятлари тизимлаштирилиб, уларни бартараф этишнинг интегратив, адаптив ва дискурсив оптималлаштириш стратегиялари қиёсий ва эмпирик таҳлил орқали далилланган;
мултимодал медиадискурсда семиотик модуллар ўртасидаги ўзаро таъсир натижасида шаклланувчи коммуникатив самарадорлик, дискурсив мослашувчанлик, лингвомаданий идентификация даражаси ҳамда аудиторияга таъсир интенсивлиги илмий-назарий моделлаштириш ва амалий материаллар таҳлили асосида аниқланиб, инглиз ва ўзбек медиамаконида мултимодал коммуникациянинг универсаллашув ва миллий хусусиятлар уйғунлиги илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги медиадискурснинг мултимодал хусусиятларини тадқиқ қилиш натижасида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
медиадискурсда вербал ва новербал компонентларнинг ўзаро интеграцияси, уларнинг ижтимоий-семантик юклама ҳосил қилиши, мултимодал бирликларнинг функсионал-прагматик хусусиятлари, хусусан, визуал, график ва лингвистик воситаларнинг ўзаро уйғунлиги асосида маъно ҳосил бўлиши, миллий-маданий кодларнинг ифодаланиш усулларидан Қарши давлат университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган SUZ-800-21GR-3181 “Reinforcing English Language competence at Karshi State University” номли халқаро лойиҳанинг ижтимоий фанлар сектори филология бўлимида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 6-мартдаги 04/1939-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида инглиз тилини ўқитиш ва медиадискурсни таҳлил қилишга оид замонавий ёндашувларни бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги медиадискурснинг мултимодал хусусиятлари, семиотик модуслар ўртасидаги функсионал муносабатлар тадқиқига оид илмий хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда олиб борилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 5-майдаги 04/1-2350 рақамли маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек медиадискурсидаги семиотик модусларнинг лингвистик ва лингвомаданий муносабатлари лойиҳани тадқиқ этишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги медиадискурснинг мултимодал хусусиятларига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2025-йилларда амалга оширилган Erasmus+ International KA107 Credit Mobility Key Action 1 – Mobility for learners and staff (Gumboldt, Germaniya) номли халқаро грант лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 5-мартдаги 04/1-1246 рақамли маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек медиадискурсида вербал, визуал, график ва аудио воситаларнинг ўзаро интеграцияси, уларнинг коммуникатив ва прагматик имкониятлари ҳамда мултимодал бирликларнинг ахборотни интенсификация қилиш, аудиторияни жалб қилиш ва таъсирчанликни оширишдаги роли тўғрисидаги илмий натижалар олий таълим муассасаларида фанларни инновацион педагогик техналогиялар асосида ўқитишда, балки замонавий медиаматнлар яратиш ҳамда кенг омма учун мўлжалланган лингвокултурологик мазмундаги материалларни ишлаб чиқишда ҳам муҳим назарий манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish