Турдиев Абдулло Сагдуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “ Қурилиш материаллари саноатида талаб ва ишлаб чиқариш мутаносиблигини стратегик бошқариш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”, 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Назаров Шарофиддин Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2026.09.01.I.04.M рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Эшов Мансур Пулатович; иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), дотсент Матризаева Диларам Юсупбаевна; иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Муратова Шолриста Ниматуллаевна.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш материаллари саноатида бозор талаби ва ишлаб чиқариш мутаносиблигини стратегик бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари саноатида бозор талаби ва ишлаб чиқариш мутаносиблигининг иқтисодий мазмуни талаб параметрлари билан бозор учун мавжуд таъминот имкониятларининг миқдор, ассортимент-сифат, ҳудуд, вақт ва ресурс-қувват ўлчовларидаги иқтисодий мақбул ҳамда адаптив мослиги сифатида аниқлаштирилиб, унинг беш шакли, етти мезони ва тармоқ ҳетерогенлигини ҳисобга олувчи сегментланган консепсияси асосланган;
талаб-ишлаб чиқариш мутаносиблигини БҚ, БА, БҲ, БТ ва БР компонентларида баҳолайдиган интеграл индекс методикаси геометрик агрегация, чекланган компенсация, ядро компонент учун НА, мажбурий чеклов учун вето, қамров ва далил мақомини алоҳида кўрсатиш қоидалари билан такомиллаштирилган;
талаб прогнози бажариладиган ишлаб чиқариш қуввати ва номутаносиблик хавфи билан ягона контурга боғланиб, модел танлаш тренд-мавсумийлик-узлуклилик-панел диагностикасига, қабул қилиш эса силжиб борувчи бошланиш нуқталари бўйича таянч қиёслаш, MASE/RMSSE, систематик оғиш ва интервал қамровига асосланган прогноз архитектураси ишлаб чиқилган;
тармоқ, ҳудуд, маҳсулот сегменти ва корхона даражаларини мақсад-чеклов ҳамда далил-қайта алоқа оқимлари орқали боғлайдиган кўп даражали адаптив стратегик бошқарув методологияси IMI ва компонент профили, З қарор пакети, D0-D5 жавоб синфлари, С&ОП, ижрочи, ҳисобдор, маслаҳатчи ва хабардор қилинувчи роллар матритсаси (RACI), прогноз винтажи ва эскалация қоидалари билан такомиллаштирилган;
талаб ноаниқлиги шароитида инвестиция, қувват, ишлаб чиқариш, захира, ҳудудлараро оқим, импорт-экспорт ва қондирилмаган талаб қарорларини биргаликда танлайдиган икки босқичли стохастик аралаш бутун сонли чизиқли дастурлаш (MILP) модели келажак ахборотидан олдиндан фойдаланмаслик шарти, CVaR, Γ-ноаниқлик буджети, мажбурий вето ва стресс-синов контури билан ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш материаллари саноатида талаб ва ишлаб чиқариш мутаносиблигини стратегик бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш материаллари саноатида бозор талаби ва ишлаб чиқариш мутаносиблигини миқдор, ассортимент-сифат, ҳудуд, вақт ва ресурс-қувват ўлчовларидаги иқтисодий мақбул ва адаптив мослик сифатида баҳоловчи сегментланган консепсияга оид таклиф “Кандела” МЧЖ ва “Зоҳиршоҳ қурилиш сервис” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 13-октябрдаги 34-06/13838-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида корхонада маҳсулот-ҳудуд-ой кесимида миқдор, ассортимент-сифат, ҳудуд, вақт ва ресурс-қувват мувофиқлиги биргаликда баҳоланиб, маълумотлар қамрови 62 фоиздан 94 фоизга, яъни 32 фоиз пунктга ошган;
БҚ, БА, БҲ, БТ ва БР компонентлари асосида геометрик агрегация, чекланган компенсация, НА ва вето қоидалари билан такомиллаштирилган интеграл мутаносиблик индекси (IMI) методикаси “Кандела” МЧЖ ва “Зоҳиршоҳ қурилиш сервис” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 13-октябрдаги 34-06/13838-сон маълумотномаси). Натижада корхонада тенг вазнли ҳисобда IMI базавий даврдаги 59,7 баллдан 77,9 баллга, яъни 18,2 баллга (30,5 фоизга) ошган, жумладан, компонентлар БҚ 0,62 дан 0,78 га, БА 0,58 дан 0,74 га, БҲ 0,64 дан 0,82 га, БТ 0,55 дан 0,76 га, БР 0,60 дан 0,80 га етган;
талаб прогнозини бажариладиган ишлаб чиқариш қуввати ва номутаносиблик хавфи билан ягона контурга боғловчи, модел танлашни тренд-мавсумийлик-узлуклилик диагностикасига, қабул қилишни эса силжиб борувчи бошланиш нуқталари бўйича таянч қиёслаш, MASE/RMSSE, систематик оғиш ва интервал қамровига асослаган прогноз архитектураси “Кандела” МЧЖ ва “Зоҳиршоҳ қурилиш сервис” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 13-октябрдаги 34-06/13838-сон маълумотномаси). Натижада олдиндан сақланган прогнозлар бўйича WAPE 29,4 фоиздан 18,1 фоизга (11,3 фоиз пунктга ёки нисбий 38,4 фоизга) камайган, систематик оғишнинг мутлақ қиймати 14,2 фоиздан 4,8 фоизга тушган;
тармоқ, ҳудуд, маҳсулот сегменти ва корхона даражаларини боғлайдиган, З қарор пакети, D0-D5 жавоб синфлари, С&ОП ва RACI регламентига асосланган кўп даражали адаптив стратегик бошқарув методологияси “Кандела” МЧЖ ва “Зоҳиршоҳ қурилиш сервис” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 13-октябрдаги 34-06/13838-сон маълумотномаси). Натижада ойлик С&ОП сиклида қарор қабул қилиш даври 8 кундан 5 кунга (37,5 фоизга) қисқарган, ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш даражаси (OTIF) 81,0 фоиздан 91,5 фоизга (10,5 фоиз пунктга) ошган;
талаб ноаниқлиги шароитида инвестиция, қувват, ишлаб чиқариш, захира, ҳудудлараро оқим, импорт-экспорт ва қондирилмаган талаб қарорларини биргаликда танлайдиган икки босқичли стохастик аралаш бутун сонли чизиқли дастурлаш (MILP) модели келажак ахборотидан олдиндан фойдаланмаслик шарти, CVaR, Γ-ноаниқлик буджети, мажбурий вето ва стресс-синов контури билан ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 13-октябрдаги 34-06/13838-сон маълумотномаси). Шартли техник синовда қурилиш ойнаси қувватини кенгайтириш варианти мақсад функциясини 23,695 дан 23,343 модел бирлигига (1,49 фоиз), кутилаётган импортни 0,285 дан 0,140 шартли бирликка (50,9 фоиз) камайтирди, хизмат даражаси 100,0 фоизда сақланди. Тўртта стресс-синовнинг учтасида бажарилувчан ечим олинди (75,0 фоиз), улардан иккитасида базавий қарор сақланди (66,7 фоиз).