Охунова Гўзалхон Хамдамбек қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XXI аср бошлари ўзбек ҳикоялари поетикаси (Исажон Султон ва Нормурод Норқобилов ижоди мисолида)”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil4982.
Илмий раҳбар: Қосимов Абдуғопир Абдукаримович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.10.09.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Насиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XXI аср ўзбек ҳикоялари поетикасига хос хусусиятларни Исажон Султон ва Нормурод Норқобилов асарларидаги образ, нутқ шакллари ҳамда услубий ўзига хосликлар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    ҳикоя жанрида рўй бераётган шаклий ва мазмуний янгиланишлар асосида XXI аср бошлари ўзбек ҳикояларида қаҳрамон “мен”и, унинг руҳий олами тасвири устуворлик касб этгани асосланган;
    Исажон Султон ва Нормурод Норқобилов ҳикояларида бадиий образ ва бадиий деталнинг асар консепсиясини очишдаги имкониятлари далилланган;
    ҳикояларда қўлланган бадиий нутқ шакллари орасида муаллиф нутқининг яхлитлаштирувчи асос эканлиги аниқланиб, унинг қаҳрамон характерини очиб беришдаги функцияси кенгайганлиги исботланган;
    Нормурод Норқобилов ҳикояларида бевосита муаллиф нутқининг устуворлиги, Исажон Султон ҳикояларида эса образларнинг ички овоз манераси бирламчилиги, муаллиф, қаҳрамон ва учинчи шахс нутқи бир тизимга солинганлиги, ҳар икки ижодкор услубида қаҳрамон руҳиятини ички ва ташқи монологик нутқ имкониятлари орқали очиб бериш устуворлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XXI аср бошлари ўзбек ҳикоялари поетикаси, Исажон Султон ва Нормурод Норқобилов ҳикояларида бадиий нутқ ва услуб имкониятлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида олинган илмий натижалар асосида:
ҳикоя жанрида рўй бераётган шаклий ва мазмуний янгиланишлар асосида XXI аср бошлари ўзбек ҳикояларида қаҳрамон “мен”и, унинг руҳий олами тасвири устуворлик касб этгани асослангани ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан 2024-2025-йилларда ўтказилган “Ватан манзумаси” адабий-маърифий дастури ва “Маърифат улашиб” ижодий лойиҳаси доирасидаги адабий-маърифий тадбирларда, уюшма қошида ташкил этилган “Адабий танқид кенгаши” йиғилишларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 26-январдаги 127-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий натижалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида замонавий ўзбек ҳикоячилиги тараққиёт тенденцияларини таҳлил этиш, ёш ижодкорлар билан ишлаш ҳамда адабий жараённи баҳолашда илмий-назарий асос сифатида хизмат қилган;
Исажон Султон ва Нормурод Норқобилов ҳикояларида бадиий образ ва бадиий деталнинг асар консепсиясини очишдаги имкониятлари далилланган хулоса ва илмий натижалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474, “bolalaradabiyoti.uz” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли давлат гранти лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 30-январдаги 04/1-516 сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ўзбек тилида яратилган миллий адабиётларимизда бадиий деталнинг образ яратиш воситаси сифатидаги қаҳрамон характери ва унинг ички дунёсини очиш, ижтимоий ҳаёт тасвирини бериш каби бадиий-эстетик вазифаларига оид назарий қоидалар билан адабиётшуносликнинг ривожланишига муайян даражада таъсир кўрсатган;
ҳикояларда қўлланган бадиий нутқ шакллари орасида муаллиф нутқининг яхлитлаштирувчи асос эканлиги аниқланиб, унинг қаҳрамон характерини очиб беришдаги функцияси кенгайганлиги, Нормурод Норқобилов ҳикояларида бевосита муаллиф нутқининг устуворлиги, Исажон Султон ҳикояларида эса образларнинг ички овоз манераси бирламчилиги, муаллиф, қаҳрамон ва учинчи шахс нутқи бир тизимга солинганлиги, ҳар икки ижодкор услубида қаҳрамон руҳиятини ички ва ташқи монологик нутқ имкониятлари орқали очиб бериш устуворлиги далилланган илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023 йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 30-январдаги 04/1-517 сон маълумотномаси). Натижада электрон платформанинг илмий потенциали бойиди, аср бошида замонавий ўзбек ҳикоячилигининг етук намоёндалари насридаги нутқ поетикасига доир изланишла платформанинг замонавий илмий жараёнга мослашиш борасидаги имиджи ошишида муҳим рол ўйнаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish