Тошмаматова Ситора Комилжоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Назар Эшонқул ва Эдгар Аллан По насрида бадиий-психологик усуллар талқини”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Fil7558.
Илмий раҳбар: Тоирова Наргиза Исаковна, филология фанлари доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.10.09.
Расмий оппонентлар: Қобилова Наргисабегим Сулаймонбек қизи, филология фанлари доктори (PhD), дотсент; Хусейин Бейдемир, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Назар Эшонқул ва Эдгар Аллан По насрида бадиий-психологик усулларни қиёсий-таҳлил асосида ўрганиш ва уларнинг қаҳрамон руҳий ҳолатини ифодалашдаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва америка адабиётида бадиий психологизм ҳодисасининг ривожланиш босқичлари қиёсий-типологик ёндашув асосида тизимли равишда тадқиқ этилиб, инсон руҳий кечинмаларини бадиий ифодалашда қўлланиладиган бадиий-психологик воситалар ҳамда психологик таҳлил усулларининг типологик ва функсионал хусусиятлари илмий жиҳатдан асосланган;
Назар Эшонқул ва Эдгар Аллан По насрида бадиий психологизмнинг бевосита ва билвосита тасвир воситалари илк бор ягона қиёсий-консептуал модел асосида таҳлил қилиниб, уларнинг функсионал хусусиятлари, умумий ва фарқли белгилари очиб берилган;
Назар Эшонқулнинг “Тақиқ меваси” романида “қалб диалектикаси” ва Эдгар Аллан Понинг “The narrative of Arthur Gordon Pym of Nantucket” (“Нантакетлик Артур Гордон Пимнинг саргузаштлари”) романлари қиёсий таҳлили асосида “қалб диалектикаси”, динамик ва типологик психологик тасвир усулларининг ўзаро уйғунлиги бадиий психологизмнинг кўп қатламли тизимини шакллантирувчи муҳим омил эканлиги илмий жиҳатдан исботланган;
ўзбек ва америка адабиётида ташқи оламни қаҳрамоннинг ички руҳий кечинмаларини ифодаловчи бадиий восита сифатида талқин этиш ҳамда воқеликни руҳий олам билан узвий боғлиқ ҳолда тасвирлашнинг поетик қонуниятлари ички монолог ва психологик портрет воситасида қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг бадиий-эстетик ва функсионал хусусиятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Назар Эшонқул ва Эдгар Аллан По насрида бадиий-психологик усуллар талқини бўйича эришилган илмий натижалардан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилган:
тадқиқот доирасида олинган илмий хулосалар, бадиий психологизм тушунчаси ва роман жанридаги психологик тасвир воситаларини амалиётга татбиқ этишда ҳам қўлланилди. Назар Эшонқул ва Эдгар Аллан По насридаги психологик тасвир воситалари, поетик ва композицион усуллар асосида тайёрланган илмий хулосалардан 2024-2025-йилларда “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги F3-2019081663-рақамли фундаментал лойиҳада болалар рақслари бўйича тузилган кўп тилли изоҳли луғат материалларини бойитишда фойдаланилди. (Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-франсузча изоҳли луғатининг 2025-йил 30-июндаги 1/04-280-сон маълумотномаси). Натижада изоҳли луғат илмий манбалар билан бойитилган;
Назар Эшонқулнинг “Тақиқ меваси” романида “қалб диалектикаси” ва Эдгар Аллан Понинг “The narrative of Arthur Gordon Pym of Nantucket” (“Нантакетлик Артур Гордон Пимнинг саргузаштлари”) романида динамик ва типологик психологик усулларни биргаликда қўлланилиши, психологизмнинг турли қатламларини яратишда янги методологик ёндашув сифатида ички ва ташқи омиллар ҳисобига бойиш йўллари исботланган ҳамда таржима жараёнидаги фарқли томонларига доир илмий хулоса ва натижалардан Фарғона давлат университетида 2022-2024 йилларга мўлжалланган “English Microscholarship program” халқаро лойиҳасининг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилган. (Фарғона давлат университетининг 2026-йил, 26-февралдаги 04/1981-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-амалий таъминоти мустаҳкамланган;
ўзбек ва америка адабиётида акс этган инсон руҳий оламига алоқадор ҳаётий ҳақиқатлар ҳамда ушбу ҳолатларнинг Назар Эшонқул ва Эдгар Аллан По бадиий ижодида акс этиши, Н.Эшонқул ва Э.Понинг қаҳрамонлар ички дунёсига чуқур кириб бориш, ташқи воқеликни руҳий ҳолат билан боғлиқ ҳолда тасвирлаш, ички монолог ва психологик портрет яратиш маҳоратига оид хулосалардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 30-июндаги 26-36-1013-сон маълумотномаси). Натижада эшиттиришларнинг илмий савияси ортган.