Қўйлиев Улуғбек Равшановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак тарих фани ўқитувчиларида мантиқий тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/P1587.
Илмий раҳбар: Баротов Хумойин Шарифович, психология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Жумаев Нодир Зайниддинович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бўлажак тарих фани ўқитувчиларида мантиқий тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларини аниқлаш, уларни назарий-эмпирик асослаш ҳамда рефлексив-интерактив технологиялар асосида илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарих фани ўқитувчиларида мантиқий тафаккурнинг ривожланиши тарихий воқеаларни таҳлил қилиш ҳамда далиллар асосида хулоса чиқариш жараёнларида интеллектуал фаолликнинг когнитив детерминант сифатида намоён бўлиши билан боғлиқ эканлиги аниқланиб, тарихий тафаккур самарадорлигини интеллектуал рефлекция асосида ривожлантириш муҳимлиги далилланган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларида эмоционал барқарорлик ва ўзини назорат қилиш даражасининг юқорилиги мураккаб тарихий вазиятларни обектив баҳолаш ҳамда мантиқий қарор қабул қилиш самарадорлигини таъминлаши аниқланиб, мантиқий фикрлашни эмоционал регуляция механизмлари орқали ривожлантириш зарурлиги асосланган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг мустақиллик ва ижтимоий дадиллик хусусиятлари тарихий билимларни танқидий таҳлил қилиш ҳамда илмий позицияни асослаш қобилиятини кучайтириши аниқланиб, мантиқий тафаккурни субектлик фаоллиги ва коммуникатив компетентлик уйғунлиги асосида шакллантириш муҳимлиги далилланган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларида мантиқий тафаккурни ривожлантириш модели интеллектуал фаоллик, эмоционал барқарорлик, мустақиллик, ўзини назорат қилиш, ижтимоий дадиллик ва масъулиятлилик омилларининг ўзаро таъсири асосида такомиллаштирилиб, унинг касбий компетентлик ҳамда тарихий таҳлил маданиятини ривожлантиришга таъсири илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарих фани ўқитувчиларида мантиқий тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларини аниқлаш ва рефлексив-интерактив технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак тарих фани ўқитувчиларида мантиқий тафаккурнинг ривожланиши тарихий воқеаларни таҳлил қилиш ҳамда далиллар асосида хулоса чиқариш жараёнларида интеллектуал фаолликнинг когнитив детерминант сифатида намоён бўлиши билан боғлиқ эканлиги аниқланиб, тарихий тафаккур самарадорлигини интеллектуал рефлекция асосида ривожлантириш муҳимлиги далилланган илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 21-апрелдаги 01/10-01-140-сонли буйруғи асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 21-апрелдаги 01/10-01-140-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак тарих фани ўқитувчиларида мантиқий тафаккурнинг ривожланишининг психологик асослари мустаҳкамланган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларида эмоционал барқарорлик ва ўзини назорат қилиш даражасининг юқорилиги мураккаб тарихий вазиятларни обектив баҳолаш ҳамда мантиқий қарор қабул қилиш самарадорлигини таъминлаши аниқланиб, мантиқий фикрлашни эмоционал регуляция механизмлари орқали ривожлантириш зарурлиги аниқланган илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 21-апрелдаги 01/10-01-140-сонли буйруғи асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 21-апрелдаги 01/10-01-140-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак тарих фани ўқитувчиларида эмоционал барқарорлик ва ўзини назорат қилиш қобилиятлари ривожланишига эришилган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг мустақиллик ва ижтимоий дадиллик хусусиятлари тарихий билимларни танқидий таҳлил қилиш ҳамда илмий позицияни асослаш қобилиятини кучайтириши аниқланиб, мантиқий тафаккурни субектлик фаоллиги ва коммуникатив компетентлик уйғунлиги асосида шакллантириш муҳимлиги исботланган илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 21-апрелдаги 01/10-01-140-сонли буйруғи асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 21-апрелдаги 01/10-01-140-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг мустақиллик ва ижтимоий дадиллик хусусиятлари оширилган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларида мантиқий тафаккурни ривожлантириш модели интеллектуал фаоллик, эмоционал барқарорлик, мустақиллик, ўзини назорат қилиш, ижтимоий дадиллик ва масъулиятлилик омилларининг ўзаро таъсири асосида такомиллаштирилиб, унинг касбий компетентлик ҳамда тарихий таҳлил маданиятини ривожлантиришга таъсири илмий жиҳатдан такомиллаштирилган илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 21-апрелдаги 01/10-01-140-сонли буйруғи асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтириш психологик ва педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 21-апрелдаги 01/10-01-140-сонли маълумотномаси). Бўлажак тарих фани ўқитувчиларида мантиқий тафаккурни ривожлантириш модели яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish