Тилавов Мухтор Ҳасан ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим муасссасаларида психологик хизмат кўрсатиш амалиётини такомиллаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”. 19.00.05- Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/P237.
Илмий маслаҳатчи: Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шаҳлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзиқулов Фахриддин Расулович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Мухторов Эркин Мустафоевич, психология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим муасссасаларида психологик хизмат кўрсатиш амалиётини ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш ва уни илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим муассасаларида педагоглар жамоасига психологик хизмат кўрсатиш “педагог-педагог”, “педагог-талаба”, “педагог-ота-она”, “педагог-раҳбарият” муносабатлари тизимидаги эмоционал барқарорлик, ҳамкорликка интилиш шахснинг индивидуал психологик хусусиятларига боғлиқ равишда регрессия, интеллектуализация, проекция, компенсация механизмларини кучайтиришига асосланиб шахс психологик ҳимоя механизмларини конструктивлаштиришга қаратилган йўналишда ташкил этилиши муҳимлиги исботланган;
педагоглар жамоасига психологик хизматни ташкил этишда шахс индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимлигига кўра таълим жараёни субъектларида коммуникатив сифатларни ички регулятив фазилатларга боғлиқ шаклланиши синтоник мулоқотни кучайишига олиб келишига асосланиб “эмоционал барқарорлик”ни таъминлашга қаратилган интегратив усулларни қўллаш зарурати исботланган;
таълим муассасаларида талабаларга психологик хизматни ташкил этиш учун ўқув фаолиятига ижтимоий мослашув шахснинг ўзига бўлган ишончи, ички ўқув мотивацияси ҳамда мустақил фикрлаши шахснинг ўзини-ўзи бошқариш кўникмасини шаклланганлиги билан уйғун намоён бўлишига асосланиб шахснинг ўзига бўлган муносабатини барқарорлаштиришга устуворлик беришнинг зарурати исботланган;
талабаларга психологик хизматни ташкил этишда таълим жараёнига мослашиш каузусли вазиятларда муаммони ечиш, ўқув мотивациясининг ташқи ва ички кўринишига боғлиқ равишда муаммодан қочиш позициясининг дифференциал ҳарактерда намоён бўлиши, шахсдаги мустақиллик ҳисси эса ижтимоий қўллаб-қувватланишга интилиш негизида ифодаланишига асосланиб шахс психологик ҳолати ижтимоий хусусият сифатида исботланган;
таълим муассасаларида психологик хизмат тизими шахснинг когнитив, эмоционал сифатларини профессионал ривожланиш таъсирида барқарорлаштириш, шахслараро муносабатларда конструктив мулоқот кўникмаларини шакллантириш, шахснинг фаолиятдан қониққанлик даражасини ички мотивацияни кучайтириш орқали ошириб бориш муҳимлиги туфайли таълим субъектларидан “раҳбар -ўрта бўғин раҳбарлари-талаба”, “педагог-талаба”, “талаба-талаба” муносабатларининг ижтимоий психологик хусусиятларига дифференциал ёндашувни тадбиқ этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Таълим муасссасаларида психологик хизмат кўрсатиш амалиётини такомиллаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
таълим муассасаларида педагоглар жамоасига психологик хизмат кўрсатиш “педагог-педагог”, “педагог-талаба”, “педагог-ота-она”, “педагог-раҳбарият” муносабатлари тизимидаги эмоционал барқарорлик, ҳамкорликка интилиш шахснинг индивидуал психологик хусусиятларига боғлиқ равишда регрессия, интеллектуализация, проекция, компенсация механизмларини кучайтиришига асосланиб шахс психологик ҳимоя механизмларини конструктивлаштиришга қаратилган йўналишда ташкил этилиши муҳимлиги исботланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 19-июндаги ПМ-369 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-369a-сон маълумотномаси). Натижада таълим муасссасаларига психологик хизмат кўрсатиш тизимининг ижтимоий-психологик механизмлари такомиллаштирилган.
Педагоглар жамоасига психологик хизматни ташкил этишда шахс индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимлигига кўра таълим жараёни субъектларида коммуникатив сифатларни ички регулятив фазилатларга боғлиқ шаклланиши синтоник мулоқотни кучайишига олиб келишига асосланиб “эмоционал барқарорлик”ни таъминлашга қаратилган интегратив усулларни қўллаш зарурати исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 19-июндаги ПМ-369 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-369a-сон маълумотномаси). Натижада профессор-ўқитувчиларга психологик хизмат кўрсатишда шахс ижтимоий психологик хусусиятларини ўрнини тадқиқ этилган.
Таълим муассасаларида талабаларга психологик хизматни ташкил этиш учун ўқув фаолиятига ижтимоий мослашув шахснинг ўзига бўлган ишончи, ички ўқув мотивацияси ҳамда мустақил фикрлаши шахснинг ўзини-ўзи бошқариш кўникмасини шаклланганлиги билан уйғун намоён бўлишига асосланиб шахснинг ўзига бўлган муносабатини барқарорлаштиришга устуворлик беришнинг зарурати исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 19-июндаги ПМ-369 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-369a-сон маълумотномаси). Натижада талабаларга психологик хизмат кўрсатишда уларнинг ўзига бўлган муносабатининг аҳамиятини тадқиқ этилган.
Талабаларга психологик хизматни ташкил этишда таълим жараёнига мослашиш каузусли вазиятларда муаммони ечиш, ўқув мотивациясининг ташқи ва ички кўринишига боғлиқ равишда муаммодан қочиш позициясининг дифференциал ҳарактерда намоён бўлиши, шахсдаги мустақиллик ҳисси эса ижтимоий қўллаб-қувватланишга интилиш негизида ифодаланишига асосланиб шахс психологик ҳолати ижтимоий хусусият сифатида исботланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 19-июндаги ПМ-369 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-369a-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ҳаётий қийинчиликларга қарши курашиш стратегиясини аниқлаш орқали уларга психологик хизмат кўрсатиш тамойилларини таҳлил қилинган.
Таълим муассасаларида психологик хизмат тизими шахснинг когнитив, эмоционал сифатларини профессионал ривожланиш таъсирида барқарорлаштириш, шахслараро муносабатларда конструктив мулоқот кўникмаларини шакллантириш, шахснинг фаолиятдан қониққанлик даражасини ички мотивацияни кучайтириш орқали ошириб бориш муҳимлиги туфайли таълим субъектларидан “раҳбар -ўрта бўғин раҳбарлари-талаба”, “педагог-талаба”, “талаба-талаба” муносабатларининг ижтимоий психологик хусусиятларига дифференциал ёндашувни тадбиқ этиш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 19-июндаги ПМ-369 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-369a-сон маълумотномаси). Натижада таълим муасссасаларига психологик хизмат кўрсатиш самарадорлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий-психологик тренинг дастурларини ишлаб чиқиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.