Саидмуратова Малоҳат Бахтияровнанинг

фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Китобхонликка қизиқтиришнинг психологик механизмларини такомиллаштириш”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/P246.
Илмий маслаҳатчи: Умарова Навбаҳор Шокировна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Қаршиева Дилафруз Суюновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Адизов Бахтиёр Раҳманович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади китобхонликка қизиқтиришнинг психологик механизмларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни китобхонликка қизиқтиришда шахсда китоб танлаш ва ахборот манбаларидан фойдаланиш маданияти таълимга нисбатан ижобий эмоционал фон негизида китоб мутолаасига эмоционал-мотивацион муносабатни ривожлантириб, ўзини ижодий намоён қилиш ва касбий тасаввурларнинг шаклланишига олиб келганлиги туфайли ўқув мотивацияси муҳим омил эканлиги исботланган;
ўқувчиларни китобхонликка қизиқтиришнинг психологик механизмлари шахснинг китоб ўқишга бўлган эмоционал ва мотивацион муносабати маълумотларга ностандарт ёндашув ҳамда янги ахборотларга сезгирликнинг кучайишига, манбалар билан ишлашга қадриятли муносабат эса креатив фикрлашнинг кучайишига олиб келишига асосланиб, ижодий фаоллик билан боғлиқ ҳолда ифодаланиши исботланган;
ўқувчиларда китобхонликка қизиқишнинг ифодаланишида шахснинг ўзини ўзи таҳлил қилиши китоб мутолаасига нисбатан эмоционал, мотивацион ва ижтимоий-қадриятли муносабатнинг дифференциал шаклланишига олиб келишига асосланиб, рефлексив хусусиятлар устувор психологик механизм эканлиги исботланган;
ўқувчиларда китоб мутолаасига қизиқишнинг структуравий таҳлилига кўра, китобга нисбатан эмоционал ва ижтимоий-қадриятли муносабатнинг ўқилган китоблар билан ишлаш, китоб танлаш ҳамда ахборот манбаларидан фойдаланиш кўникмаларига боғлиқ ҳолда устувор намоён бўлишига асосланиб, китобхонлик маданиятининг мотивацион жиҳатлари кучли ифодаланишига таъсир этувчи психологик механизмлар исботланган;
китобхонликка қизиқтиришнинг психологик механизмларини ривожлантирувчи модел эмоционал-мотивацион, когнитив-интеллектуал, шахсий-ахлоқий, рефлексив-ўзини бошқариш ҳамда ижтимоий-қадриятли йўналишдаги фаолиятни тизимли равишда кучайтириш муҳимлиги туфайли “диагностик”, “рефлексив-таҳлилий” ва “ташкилий-амалий” компонентларни босқичма-босқич амалга ошириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Китобхонликка қизиқтиришнинг психологик механизмларини такомиллаштириш”ни оърганиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларни китобхонликка қизиқтиришда шахсда китоб танлаш ва ахборот манбаларидан фойдаланиш маданияти таълимга нисбатан ижобий эмоционал фон негизида китоб мутолаасига эмоционал-мотивацион муносабатни ривожлантириб, ўзини ижодий намоён қилиш ва касбий тасаввурларнинг шаклланишига олиб келганлиги туфайли ўқув мотивацияси муҳим омил эканлиги исботланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-343a-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференсаил психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-343a-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни китобхонликка қизиқтиришда ўқув мотивасиясининг ўрни ва амалий аҳамияти аниқланган;
ўқувчиларни китобхонликка қизиқтиришнинг психологик механизмлари шахснинг китоб ўқишга бўлган эмоционал ва мотивацион муносабати маълумотларга ностандарт ёндашув ҳамда янги ахборотларга сезгирликнинг кучайишига, манбалар билан ишлашга қадриятли муносабат эса креатив фикрлашнинг кучайишига олиб келишига асосланиб, ижодий фаоллик билан боғлиқ ҳолда ифодаланиши исботланганлигига оид натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-343a-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференсаил психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-343a-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни китобхонликка қизиқтиришнинг ижодий фаоллик билан боғлиқ психологик механизмларини тадқиқ этиш имконияти мавжуд эканлиги аниқлаштирилган;
ўқувчиларда китобхонликка қизиқишнинг ифодаланишида шахснинг ўзини ўзи таҳлил қилиши китоб мутолаасига нисбатан эмоционал, мотивацион ва ижтимоий-қадриятли муносабатнинг дифференциал шаклланишига олиб келишига асосланиб, рефлексив хусусиятлар устувор психологик механизм эканлиги исботланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-343a-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференсаил психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-343a-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчилардаги китобхонликка қизиқишнинг рефлексив хусусиятларга боғлиқликлигининг психологик механизмлари очиб берилган;
ўқувчиларда китоб мутолаасига қизиқишнинг структуравий таҳлилига кўра, китобга нисбатан эмоционал ва ижтимоий-қадриятли муносабатнинг ўқилган китоблар билан ишлаш, китоб танлаш ҳамда ахборот манбаларидан фойдаланиш кўникмаларига боғлиқ ҳолда устувор намоён бўлишига асосланиб, китобхонлик маданиятининг мотивацион жиҳатлари кучли ифодаланишига таъсир этувчи психологик механизмлар исботланганлигига оид натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-343a-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференсаил психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-343a-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчилардаги китобхонликка қизиқишнинг рефлексив хусусиятларга боғлиқлик жиҳатлари аниқлаштирилган;
китобхонликка қизиқтиришнинг психологик механизмларини ривожлантирувчи модел эмоционал-мотивацион, когнитив-интеллектуал, шахсий-ахлоқий, рефлексив-ўзини бошқариш ҳамда ижтимоий-қадриятли йўналишдаги фаолиятни тизимли равишда кучайтириш муҳимлиги туфайли “диагностик”, “рефлексив-таҳлилий” ва “ташкилий-амалий” компонентларни босқичма-босқич амалга ошириш орқали такомиллаштирилганлигига оид натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-343a-сонли буйруғи билан “Психокоррекция” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-343a-сонли маълумотномаси). Натижада китобхонликка қизиқтиришнинг психологик механизмларини ривожлантирувчи модел ва психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish