Рахимова Эътибар Рустамовнанинг

фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахсда мулоқотдаги қийинчиликларнинг психодиагностикаси ва психокоррекцияси”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/P198.
Илмий маслаҳатчи: Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Олимов Лазиз Ярашович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Умарова Навбаҳор Шокировна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Тўйчиева Саодат Мелиқўзиевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсда мулоқотдаги қийинчиликларнинг психодиагностикаси ва психокоррекцияси ўрганиш ва уни илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсда мулоқотдаги қийинчиликларнинг таркибий қисмларига коммуникатив установкаларнинг таъсири натижасида инсонларга нисбатан билвосита агрессия, шафқатсизлик, негативизм ҳамда тенгдошлари билан муносабатларда салбий фикрларнинг кучайиши туфайли коммуникация жараёнидаги ижтимоий-персептив хусусиятларнинг барқарорлашуви далилланган;
шахсда мулоқотдаги қийинчиликларнинг шахслараро муносабатларни субектив баҳолаш тизими билан уйғунлашувига кўра, инсоний ўзаро алоқалардаги кескинлик, бегоналашув, зиддиятлилик ва агрессия каби қадриятлар трансформацияси таъсирида интенсивлашуви туфайли коммуникатив соҳада психоемоционал омил эканлиги далилланган;
коммуникатив фаолиятдаги қийинчиликларнинг шахс сифатларига боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, мулоқотчанлик, ўзини ўзи тута билиш, экспрессивлик, ижтимоий мардлик ва ўзига нисбатан ишонч ҳиссининг шахсий чегараларни яратиш билан уйғунлашуви орқали мулоқотдаги қийинчиликларнинг шахсий-қадриятли компонентлари устувор характерга эга эканлиги асосланган;
шахсда мулоқотдаги қийинчиликларни бартараф этишга psixokorreksion таъсир кўрсатишда мотивацион, қадриятли, мазмуний, когнитив, хулқ-атворий ҳамда эмоционал-иродавий таркибий қисмларни кучайтириш зарурлиги асосланган;
шахсда мулоқотдаги қийинчиликларнинг таркибий қисмларини интеграциялаш муҳимлигига кўра, ўқув-касбий фаолиятга тайёрлашда аксиологик, когнитив, праксиологик ҳамда рефлексив-аналитик хусусиятларнинг устувор омил эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Шахсда мулоқотдаги қийинчиликларнинг психодиагностикаси ва психокоррекцияси” доирасида амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
шахсда мулоқотдаги қийинчиликларнинг таркибий қисмларига коммуникатив установкаларнинг таъсири натижасида инсонларга нисбатан билвосита агрессия, шафқатсизлик, негативизм ҳамда тенгдошлари билан муносабатларда салбий фикрларнинг кучайиши туфайли коммуникация жараёнидаги ижтимоий-персептив хусусиятларнинг барқарорлашуви далилланганлигига оид маълумотлар оид хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-мартдаги ПМ 355-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-мартдаги ПМ 10-сон маълумотномаси). Натижада шахсда мулоқотдаги қийинчиликларни намоён бўлишига таъсир кўрсатувчи деструктив фикрларни конструктив фикрларга ўзгаришига шароит яратилган;
шахсда мулоқотдаги қийинчиликларнинг шахслараро муносабатларни субектив баҳолаш тизими билан уйғунлашувига кўра, инсоний ўзаро алоқалардаги кескинлик, бегоналашув, зиддиятлилик ва агрессия каби қадриятлар трансформацияси таъсирида интенсивлашуви туфайли коммуникатив соҳада психоемоционал омил эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-мартдаги ПМ 355-сон буйруғи билан “Шахс психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-мартдаги ПМ 10-сон маълумотномаси). Натижада шахсда шахслараро муносабатлардаги зиддиятли ўзаро алоқаларни бартараф этишга асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган;
коммуникатив фаолиятдаги қийинчиликларнинг шахс сифатларига боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, мулоқотчанлик, ўзини ўзи тута билиш, экспрессивлик, ижтимоий мардлик ва ўзига нисбатан ишонч ҳиссининг шахсий чегараларни яратиш билан уйғунлашуви орқали мулоқотдаги қийинчиликларнинг шахсий-қадриятли компонентлари устувор характерга эга эканлиги асосланганлигига оид хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-мартдаги ПМ 355-сон буйруғи билан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-мартдаги ПМ 10-сон маълумотномаси). Натижада инсоний муносабатлардаги қийинчиликлар шахс сифатлари билан уйғун ривожланишининг ёшга боғлиқ имкониятлари таҳлил қилинган;
шахсда мулоқотдаги қийинчиликларни бартараф этишга psixokorreksion таъсир кўрсатишда мотивацион, қадриятли, мазмуний, когнитив, хулқ-атворий ҳамда эмоционал-иродавий таркибий қисмларни кучайтириш зарурлиги асосланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-мартдаги ПМ 355-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-мартдаги ПМ 10-сон маълумотномаси). Натижада шахсда мулоқотдаги қийинчиликларни бартараф этишнинг асосий компонентларини асослашга доир маълумотлар тизимлаштирилган;
шахсда мулоқотдаги қийинчиликларнинг таркибий қисмларини интеграциялаш муҳимлигига кўра, ўқув-касбий фаолиятга тайёрлашда аксиологик, когнитив, праксиологик ҳамда рефлексив-аналитик хусусиятларнинг устувор омил эканлиги асосланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-мартдаги ПМ 355-сон буйруғи билан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-мартдаги ПМ 10-сон маълумотномаси). Натижада шахсда мулоқотдаги қийинчиликларни бартараф этишга қаратилган етакчи компонентларига асосланиб, шахс соҳасига korreksion-ривожлантирувчи таъсир кўрсатишнинг амалий имкониятлари кўрсатиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish