Ахмедова Дилдора Олимжоновнанинг

фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хотин-қизлар меҳнат миграциясининг ижтимоий-психологик хусусиятлари”. 19.00.05-Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/P214.
Илмий маслаҳатчи: Нарбаева Танзила Камаловна, сотсиология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Хусейнова Абира Амановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Shoumarov Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, академик; Бекмуродов Мансур Бобомуродович, сотсиология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистондаги ташқи ва ички меҳнат мигранти бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини эмпирик жиҳатдан тадқиқ этиш асосида психологик реинтеграциясини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташқи меҳнат миграциясидаги хотин-қизларда оилавий ҳолат омилига кўра психологик мослашув стратегияларининг дифференсиацияси натижасида оилали аёлларда ички назорат ва нисбий барқарор мослашув, турмушга чиқмаганларда эмоционал дискомфорт ва эскапизм, бева аёлларда ҳис-туйғуларни бостириш ва ташқи бошқарилиш, ажрашганларда эмпатия ва эмоционал ўзини бошқариш кўрсаткичлари устунлиги далилланган;
ташқи меҳнат мигранти бўлган хотин-қизларнинг ёш омилига кўра психоемоционал дифференсиация туфайли 18-25 ёш гуруҳида компенсация, бошқарилиш ва эскапизм, 36-45 ёш гуруҳида фалокатлаштириш, хавфни бўрттириш ва ўрганилган ожизлик, 46-55 ёш гуруҳида бошқаларни қабул қилмаслик орқали ижтимоий масофаланиш тенденциялари мавжудлиги исботланган;
эмоционал интеллект ва эмпатиянинг рационал-регулятив компонентлари мигрант хотин-қизларнинг руҳий фаровонлиги ва адаптацион кўрсаткичлари билан алоқадорликда намоён бўлиши натижасида, эмоцияларни онгли бошқаришнинг дезадаптация ва ноадекват ҳимоя реакцияларининг пастроқ кўрсаткичлари билан боғлиқлиги аниқланган;
миграция параметрлари (ҳамроҳсизлик, ноқонуний меҳнат, алдов ёки мажбурий мотив) бўйича психологик дезадаптация ва эмоционал дискомфорт дифференциал намоён бўлиши натижасида, 4-7 йиллик миграция муддатида ижтимоий мақбулликни сақлашга йўналтирилган “гипермеъёрийлик” ва “ёлғон” (ижтимоий мақбул жавоб бериш тенденцияси) кўрсаткичларининг нисбатан юқори бўлиши далилланган;
ташқи меҳнат мигрант бўлган хотин-қизларда «ёлғизлик», «ҳимоясизлик ва ижтимоий таянчнинг чекланганлиги» шароитида ижтимоий мақбулликни сақлаш ҳамда заифликни яшириш эҳтиёжи кучайиши туфайли, «ёлғон ва алдаш», «ички эмоционал интеллект», «ўрганилган ожизлик» психологик хавфсизликни сақлашга қаратилган ҳимоявий мослашув стратегияси хулқ-атворида шаклланиши натижасида психоемоционал адаптацион стратегиялар комплекс компонентлар интеграцияси асносида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Хотин-қизлар меҳнат миграциясининг ижтимоий-психологик хусусиятлари»ни ўрганиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ташқи меҳнат миграциясидаги хотин-қизларда оилавий ҳолат омилига кўра психологик мослашув стратегияларининг дифференсиацияси натижасида оилали аёлларда ички назорат ва нисбий барқарор мослашув, турмушга чиқмаганларда эмоционал дискомфорт ва эскапизм, бева аёлларда ҳис-туйғуларни бостириш ва ташқи бошқарилиш, ажрашганларда эмпатия ва эмоционал ўзини бошқариш кўрсаткичлари устунлиги далилланганлигига доир таклифлардан Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг Фуқаролар миграция жараёнлари тўғрисида: шахсий тажриба, баҳолаш ва муносабат» мавзусидаги сотсиологик сўровнома анкетасининг «Б» блоки 1, 2, 3, 4, 5 ва 8-саволлари ҳамда уларнинг жавоб вариантларини такомиллаштиришда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2025-йил 15-августдаги 01-16/101-сон маълумотномаси). Натижада ташқи меҳнат мигранти бўлган хотин-қизларнинг психоемоционал хусусиятлари тизимлаштирилган.
ташқи меҳнат мигранти бўлган хотин-қизларнинг ёш омилига кўра психоемоционал дифференсиация туфайли 18-25 ёш гуруҳида компенсация, бошқарилиш ва эскапизм, 36-45 ёш гуруҳида фалокатлаштириш, хавфни бўрттириш ва ўрганилган ожизлик, 46-55 ёш гуруҳида бошқаларни қабул қилмаслик орқали ижтимоий масофаланиш тенденциялари мавжудлиги исботланганлигига оид илмий натижалар Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг JHBL-4-сонли “Хотин-қизлар миграциясининг сабаб ва оқибатлари: Туркия мисолида” лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг (2025-йил 18-июндаги 01-09/3341-сон маълумотномаси). Натижада ташқи меҳнат миграциясида бўлган хотин-қизларда ёш омили билан боғлиқ ижтимоий-психологик хусусиятлари аниқланган;
эмоционал интеллект ва эмпатиянинг рационал-регулятив компонентлари мигрант хотин-қизларнинг руҳий фаровонлиги ва адаптацион кўрсаткичлари билан алоқадорликда намоён бўлиши натижасида, эмоцияларни онгли бошқаришнинг дезадаптация ва ноадекват ҳимоя реакцияларининг пастроқ кўрсаткичлари билан боғлиқлиги аниқланганлигига оид илмий натижалар Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг JHBL-4-сонли “Хотин-қизлар миграциясининг сабаб ва оқибатлари: Туркия мисолида” лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг (2025-йил 18-июндаги 01-09/3341-сон маълумотномаси). Натижада мигрант хотин-қизларнинг руҳий фаровонлиги индекслари аниқлаштирилган;
миграция параметрлари (ҳамроҳсизлик, ноқонуний меҳнат, алдов ёки мажбурий мотив) бўйича психологик дезадаптация ва эмоционал дискомфорт дифференциал намоён бўлиши натижасида, 4-7 йиллик миграция муддатида ижтимоий мақбулликни сақлашга йўналтирилган “гипермеъёрийлик” ва “ёлғон” (ижтимоий мақбул жавоб бериш тенденцияси) кўрсаткичларининг нисбатан юқори бўлиши далилланганлигига оид илмий натижалар Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг JHBL-4-сонли “Хотин-қизлар миграциясининг сабаб ва оқибатлари: Туркия мисолида” доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг (2025-йил 18-июндаги 01-09/3341-сон маълумотномаси). Натижада хотин-қизлар меҳнат миграциясининг психосотсиал параметрлари тизимлаштирилган;
ташқи меҳнат мигрант бўлган хотин-қизларда «ёлғизлик», «ҳимоясизлик ва ижтимоий таянчнинг чекланганлиги» шароитида ижтимоий мақбулликни сақлаш ҳамда заифликни яшириш эҳтиёжи кучайиши туфайли, «ёлғон ва алдаш», «ички эмоционал интеллект», «ўрганилган ожизлик» психологик хавфсизликни сақлашга қаратилган ҳимоявий мослашув стратегияси хулқ-атворида шаклланиши натижасида психоемоционал адаптацион стратегиялар комплекс компонентлар интеграцияси асносида такомиллаштирилганлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси фаолиятида меҳнат миграцияси жараёнларида иштирок этаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини баҳолаш, уларнинг оила ва маҳалла муҳитига мослашувини таъминлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги маҳалла академиясининг 2026-йил 24-июндаги 01-03/29-сонли маълумотномаси). Натижада ташқи меҳнат мигрант бўлган хотин-қизларнинг реинтеграцион психологик профили ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish