Собиров Бобур Бахтишодовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасида рақобатбардошликни оширишнинг методологик асослари”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt1182.2.PhD/Iqt1282
Илмий маслаҳатчи: Алимова Машҳура Тоирхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc. 22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Мансурова Наргиза Шамсидиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳар филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туризм соҳасида рақобатбардошликни оширишнинг методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимизнинг мавжуд туристик ресурслар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида меҳмонхона, туроператор, ресторан ва кафе, транспорт корхоналари рақобатбардошлигини баҳолаш калкуляторининг таркибий компонентлари, ифодаловчи мезон ва кўрсаткичлар тизими алгоритми асосида туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субектларнинг бозордаги рақобат позициясини комплекс ва қиёсий баҳолашда “Competitiveness assessment” моделини амалиётда фойдаланиш афзалликлари бўйича таклифи далилланган;
ҳудудларда туризмни ривожлантириш тамойилларини тарғиб қилиш, туристлар оқими ва туризмда мавсумийлик муаммоларини ҳал этиш мақсадида туризм ва меҳмондўстлик индустрияси субектлари рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ресурслар ҳажмини “Каизен модели” асосида аниқлаш ва оптималлаштиришда “To enhance competitiveness” методикаси бўйича таклиф асосланган;
ҳудудларда барқарор туризмни ривожлантириш, туристик хизматлар сифатини ошириш мақсадида мезо- ва макродаражада туризм соҳаси рақобатбардошлигини “бенчмаркинг” ва “З-стандартлаштириш” орқали меъёрлаштириш ва вазнли индекслаш асосида комплекс баҳолашда “Normalization and weighted indexing” интеграл усулидан фойдаланиш бўйича таклиф асосланган;
ҳудудларда туристик дестинацияларнинг салоҳиятини комплекс баҳолаш ва самарали бошқариш орқали рақобатбардошлигини ошириш мақсадида туристик дестинациянинг реал ва потенциал инфратузилмаси, хизматлар тизими ва туристик оқимларини ягона рақамли муҳитда акс эттирувчи, сунъий интеллект асосида прогнозлаш ва ссенарий моделлаш имконини берувчи “Tourism Destination Digital Twin (TDDT)” моделидан фойдаланиш бўйича таклиф асосланган;
ҳудудларда туризм инфратузилмасини самарали ривожлантириш мақсадида туризм соҳаси рақобатбардошлигини ошириш асосида таъсир этувчи омилларнинг таҳлили негизида мамлакатимизга кирувчи хорижий туристлар оқимининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
туризм соҳасида рақобатбардошликнинг иқтисодий моҳияти аниқлаштирилиб, туризм субектлари ва дестинацияларининг мавжуд ресурс салоҳияти ҳамда имкониятларидан самарали фойдаланиш, ўзгарувчан ташқи муҳит шароитларига мослашиш, барқарор рақобат устунликларини шакллантириш, ривожлантириш жараёнларини ўзида мужассам этувчи ҳамда туризм тизимининг микро-, мезо-, макро- ва мегадаражаларида намоён бўладиган комплекс иқтисодий категория сифатида асосланган;
туризм соҳасида рақобатбардошлик тадқиқи бўйича Scopus маълумотлар базасида индексланган 623 та илмий нашрнинг библиометрик таҳлили асосида йиллар кесимида нашрий фаоллик, нашрий фаолликда етакчи муаллифлар, давлатлар, олий таълим ва илмий тадқиқот ташкилотлари, илмий нашрлар ҳамда улар ўртасидаги илмий ва институционал ҳамкорлик алоқалари акс эттирилган тематик кластерлар харитаси ишлаб чиқилган;
мезо- ва макродаражада туризм соҳаси рақобатбардошлигини баҳолашнинг комплекс интеграл методикаси асосида ҳудудлар кесимида рақобат устунликларини шакллантирувчи асосий драйверлар аниқланиб, уларнинг таъсир даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий туризм рақобатбардошлигини ошириш ва устувор ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий-амалий таклифлар шакллантирилган;
IRIM (Integrated Real-Time Intelligence Model) асосида меҳмонхона хизматлари бозорида кўп манбали реал вақтли нарх мониторинги асосида оптимал нарх белгилашнинг мултипликатив модели бўйича илмий таклиф асосланган;
“Tourism Destination Digital Twin (TDDT)” модели асосида туристик дестинациялар рақобатбардошлигини манзилли оширишга хизмат қилувчи прогноз-ссенарий моделлар ишлаб чиқилиб, реал ва прогноз кўрсаткичларини комплекс таҳлил қилиш асосида оптимал бошқарув қарорларини шакллантириш ҳамда муқобил ривожланиш ссенарийларини танлаш механизми илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасида рақобатбардошликни оширишнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мамлакатимизнинг мавжуд туристик ресурслар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида меҳмонхона, туроператор, ресторан ва кафе, транспорт корхоналари рақобатбардошлигини баҳолаш калкуляторининг таркибий компонентлари, ифодаловчи мезон ва кўрсаткичлар тизими алгоритми асосида туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субектларнинг бозордаги рақобат позициясини комплекс ва қиёсий баҳолашда “Competitiveness assessment” моделидан амалиётда фойдаланиш афзалликлари бўйича далилланган таклиф 2026-йил 10-январдаги “2026–2028-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 3-февралдаги 02-17/1204-сон маълумотномаси). Натижада субектларнинг бозордаги рақобат позициясини қиёсий таққослаш, рақобат устунликлари ва чекловчи омилларни белгилаш ҳамда бошқарув қарорларини далилларга асосланган тарзда қабул қилиш имконияти 12 фоизга ошган;
ҳудудларда туризмни ривожлантириш тамойилларини тарғиб қилиш, туристлар оқими ва туризмда мавсумийлик муаммоларини ҳал этиш мақсадида туризм ва меҳмондўстлик индустрияси субектлари рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ресурслар ҳажмини “Каизен модели” асосида аниқлаш ва оптималлаштиришда “To enhance competitiveness” методикаси бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 10-январдаги “2026–2028-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 3-февралдаги 02-17/1204-сон маълумотномаси). Натижада туризм соҳасида мутахассисларга эҳтиёжни ҳисоблаш ва қайта тақсимлаш орқали меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудлар ва мавсумлар кесимида кадрлар тақчиллигини бартараф этиш ҳамда хизматлар сифати ва рақобатбардошликни барқарор юксалтириш имконияти яратилган;
ҳудудларда барқарор туризмни ривожлантириш, туристик хизматлар сифатини ошириш мақсадида мезо- ва макродаражада туризм соҳаси рақобатбардошлигини “бенчмаркинг” ва “З-стандартлаштириш” орқали меъёрлаштириш ва вазнли индекслаш асосида комплекс баҳолашда “Normalization and weighted indexing” интеграл усулидан фойдаланиш бўйича асосланган таклиф Президентининг 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “2025–2026-йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 3-февралдаги 02-17/1204-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудлар кесимида рақобат устунликларининг асосий драйверларини илмий жиҳатдан асослаш ҳамда ривожлантириш стратегияларини далилларга асосланган тарзда ишлаб чиқиш имконияти 2 баробар ошган ;
ҳудудларда туристик дестинацияларнинг салоҳиятини комплекс баҳолаш ва самарали бошқариш орқали рақобатбардошлигини ошириш мақсадида туристик дестинациянинг реал ва потенциал инфратузилмаси, хизматлар тизими ва туристик оқимларини ягона рақамли муҳитда акс эттирувчи, сунъий интеллект асосида прогнозлаш ва ссенарий моделлаш имконини берувчи “Tourism Destination Digital Twin (TDDT)” моделидан фойдаланиш бўйича асосланган таклиф 2026-йил 10-январдаги “2026–2028-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 3-февралдаги 02-17/1204-сон маълумотномаси). Натижада туристик дестинациялар рақобатбардошлигини манзилли ошириш бўйича оптимал бошқарув қарорлари самарадорлигини 15 фоизга ошириш имконияти яратилган;
ҳудудларда туризм инфратузилмасини самарали ривожлантириш мақсадида туризм соҳаси рақобатбардошлигини ошириш асосида таъсир этувчи омилларнинг таҳлили негизида мамлакатимизга кирувчи хорижий туристлар оқимининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари 2026-йил 10-январдаги “2026–2028-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 3-февралдаги 02-17/1204-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда барқарор туризмга бўлган талабни аниқлаш орқали хорижий туристлар сонини 2 баробар кўпайтириш имконияти далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish