Бердиева Азиза Ғанишер қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ““Яшил” иқтисодиёт тамойиллари асосида озиқ-овқат саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5323
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор Рустамов Нарзилло Истамович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.02.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мухитдинова Камола Алишеровна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент Абдиева Флора Ботир қизи
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-техналогия институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “яшил” иқтисодиёт тамойиллари асосида озиқ-овқат саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алоҳида қиймат яратиш занжирларини тузиш мақсадида корхонада сиркуляр иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш доирасида дон маҳсулотлари корхоналари учун “4R” тамойили (“4R”: Reduire – Reutiliser – Rehabiliter – Recycler), сиркуляр иқтисодиётнинг 5 та бизнес модели ва сиркуляр иқтисодиёт тамойилларини қўллаш таклифлари берилган;
дон маҳсулотлари корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг EIA (Environment impact assessment) “4S” босқичли тизимини: Screening – Scopping – Scripted – Sphere) жорий этиш ва аспирациялаш тизимларини такомиллаштириш орқали атмосферага чиқадиган “қора чанглар”ни камайтириш бўйича тавсиялар берилган;
“Ғалла-Алтег” акциядорлик жамиятида “яшил” иқтисодиёт тамойилларига амал қилиш ҳолатини баҳолаш мақсадида “яшил” самарадорлик индекси (GEI) ва корхонада электр энергия, табиий газ ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ифодаловчи ресурс самарадорлиги индекси (REI) кўрсаткичлари ресурсларнинг жами ресурс сарфидаги вазнини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилди;
“Ғалла-Алтег” акциядорлик жамиятида “яшил” иқтисодиёт тамойиллари асосида ишлаб чиқариш фаолиятини оптималлаштириш модели ишлаб чиқилган ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари прогнозлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Яшил” иқтисодиёт тамойиллари асосида озиқ-овқат саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий натижалар асосида:
алоҳида қиймат яратиш занжирларини тузиш мақсадида корхонада сиркуляр иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш доирасида дон маҳсулотлари корхоналари учун “4R” тамойили (“4R”: Reduire – Reutiliser – Rehabiliter – Recycler), сиркуляр иқтисодиётнинг 5 та бизнес модели ва сиркуляр иқтисодиёт тамойилларини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси тизими фаолиятига жорий этилган ( Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2026-йил 06-июлдаги № 06-89/07-26 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тизимдаги барча корхоналарда хомашё, маҳсулотлар, ускуналар ва инфратузилма обектларидан узоқ муддатда фойдаланиш ва баъзи ҳолатларда чиқиндилар бошқа ишлаб чиқариш учун истеъмол қилиниши жорий қилинган. Сиркуляр иқтисодиётнинг бизнес моделларини амалга ошириш орқали чиқиндиларни қайта ишлашни жорий этиш, қайта фойдаланиш, экодизайн, кооперация ва бошқалар тизим корхоналарида жорий этилган. Сиркуляр иқтисодиёт тамойилларини тизимдаги дон маҳсулотлари корхоналарига жорий этиш натижасида дон хомашёси йўқотилишини камайтириш, ресурслардан комплекс фойдаланиш ва иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятлари яратилган;
дон маҳсулотлари корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг EIA (Environment impact assessment) “4S” босқичли тизимини: Screening – Scopping – Scripted – Sphere) жорий этиш ва аспирациялаш тизимларини такомиллаштириш орқали атмосферага чиқадиган “қора чанглар”ни камайтириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси тизими фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2026-йил 06-июлдаги № 06-89/07-26 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида дон маҳсулотлари корхоналарини атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг 4 босқичли усули жорий этилган, аспирацион (сўрувчи) тизимларни такомиллштириш орқали атмосферага чиқадиган “қора чанглар”ни камайтириш тадбирлари амалга оширилган;
“Ғалла-Алтег” акциядорлик жамиятида “яшил” иқтисодиёт тамойилларига амал қилиш ҳолатини баҳолаш мақсадида “яшил” самарадорлик индекси (GEI) ва корхонада электр энергия, табиий газ ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ифодаловчи ресурс самарадорлиги индекси (REI) кўрсаткичлари ресурсларнинг жами ресурс сарфидаги вазнини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилиб, Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси тизими фаолиятига жорий этилган ( Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2026-йил 06-июлдаги № 06-89/07-26 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларларнинг жорий этилиши натижасида корхоналарда “яшил” самарадорлик индекси (GEI) ва ресурс самарадорлиги индекси (REI) кўрсаткичлари янги тартибда ҳисобланиши йўлга қўйилган ва бу Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси тизимидаги корхоналарда “яшил” иқтисодиёт тамойилларига ўтиш жараёнларини жадаллаштиришга ёрдам берган.
“Ғалла-Алтег” акциядорлик жамиятида “яшил” иқтисодиёт тамойиллари асосида ишлаб чиқариш фаолиятини оптималлаштириш модели ишлаб чиқилган ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари прогнозлаштириш таклифлари Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси тизими фаолиятига жорий этилган ( Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2026-йил 06-июлдаги № 06-89/07-26 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларларнинг жорий этилиши натижасида Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси тизимидаги корхоналарида электр энергияси, газ ва сув сарфларини оптималлаштириш, технологик йўқотишларни камайтириш, ишлаб чиқариш интизомини кучайтириш, меъёрлардан ортиқ ресурс сарфларни қатъий назорат қилиш ҳамда ресурслардан қайта фойдаланиш механизмларини йўлга қўйиш тизими жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish